Атаев Жахонгир Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлиги ўзгариш тенденсийларини эконометрик моделлаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6352.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Дилшод Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Шоҳруҳ Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлиги ўзгариш тендесийларини эконометрик моделлаштириш асосида уларнинг барқарор ошишини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли реал даромадларини муҳим манбаи, иш ҳақининг тармоқлар ва соҳалар кесимидаги вариацион кенглигига максимал ва минимал қийматларни қисқа ва узоқ муддатли (〖VAR〗_t=〖MX〗_t^1,74*〖MX〗_(t-1)^(-0,34)*〖MN〗_t^(-0,47)), ўртача квадратик четланиш ва стандарт кўрсаткичларининг иш ҳақини ўртача қийматига таъсирини баҳолаш (〖AW〗_t=1737,15*〖SD〗_t^0,57*〖SK〗_t^(-0,98)) моделлари ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида камбағаллик даражасини камайтириш учун омиллар таъсирни баҳолаш моделлари ишлаб чиқилиб, эластиклик коеффициентлари асосида аҳолини иқтисодий фаоллик даражаси (-0,91), бандлик даражаси (-1,91) ва нодавлат секторда бандлар улуши (-1,98) муҳим омил эканлиги асосланилган;
аҳоли турмуш фаравонлигини оширишда муҳим омиллар ва улар динамикасини белгиловчи экзоген ўзгарувчиларни аниқлаш, улар таъсирни баҳолаш асосида қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда самарали бўлган эконометрик моделлаштиришни икки босқичли алгоритми таклиф қилинган;
Хоразм вилоятида аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлигининг муҳим кўрсаткичларини истиқболдаги 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлиги ўзгариш тендесийларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли реал даромадларини муҳим манбаи, иш ҳақининг тармоқлар ва соҳалар кесимидаги вариацион кенглигига максимал ва минимал қийматларни қисқа ва узоқ муддатли (〖VAR〗_t=〖MX〗_t^1,74*〖MX〗_(t-1)^(-0,34)*〖MN〗_t^(-0,47)), ўртача квадратик четланиш ва стандарт кўрсаткичларининг иш ҳақини ўртача қийматига таъсирини баҳолаш (〖AW〗_t=1737,15*〖SD〗_t^0,57*〖SK〗_t^(-0,98)) моделлари Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-февралдаги 69-12-0-Қ/26-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 09-апрелдаги 06-15-09/3525-сон маълумотномаси). Ушбу моделлардан фойдаланиб  вилоятда ўртача иш ҳақи даражасини оширишда максимал ва минимал қийматлар ролини баҳолаш орқали тармоқлар ва соҳалар кесимидаги тафовутларни камайтириш имкониятлари аниқланилган;
Хоразм вилоятида камбағаллик даражасини камайтириш учун омиллар таъсирни баҳолаш моделлари ишлаб чиқилиб, эластиклик коеффициентлари асосида аҳолини иқтисодий фаоллик даражаси (-0,91), бандлик даражаси (-1,91) ва нодавлат секторда бандлар улуши (-1,98) муҳим омил эканлиги асослаш бўйича таклиф 2026-йил 24-февралдаги 69-12-0-Қ/26-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 09-апрелдаги 06-15-09/3525-сон маълумотномаси). Аниқланилган эластиклик коеффициентларидан фойдаланиб аҳолини иқтисодий фаоллик ва бандлик даражасининг мавжуд тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда камбағалликни камятириш имкониятлари баҳоланилган;
аҳоли турмуш фаравонлигини оширишда муҳим омиллар ва улар динамикасини белгиловчи экзоген ўзгарувчиларни аниқлаш, улар таъсирни баҳолаш асосида қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда самарали бўлган эконометрик моделлаштиришни икки босқичли алгоритми Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-февралдаги 69-12-0-Қ/26-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 09-апрелдаги 06-15-09/3525-сон маълумотномаси). Ушбу алгоритм вилоятда аҳоли турмуш фаровонлигини оширувчи омилларни белгилаш ҳамда улар барқарорлигини таъминлашдаги муҳим ўзгарувчиларни аниқлаш асосида турмуш фаровонлигини оширишнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегияларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Хоразм вилоятида аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлигининг муҳим кўрсаткичларини истиқболдаги 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-февралдаги 69-12-0-Қ/26-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 09-апрелдаги 06-15-09/3525-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогноз қийматлари вилоятда аҳоли реал даромадлари ва турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ўрта ва қисқа муддатга мақсадли кўрсаткичларни белгилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish