Маматов Акмалжон Анваржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларини иқтисодий ривожланишида ресурс базасини самарали бошқариш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.3.PhD/Iqt3261. 
Илмий раҳбар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларини иқтисодий ривожланишида ресурс базасини самарали бошқариш муаммосини тадқиқ қилиш ҳамда илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида депозитлар, олинган кредитлар  ва эмиссия қилинган облигациялар бўйича қилинадиган харажатларини оптималлаштириш мақсадида молиявий ресурсларнинг ўртача тортилган қийматини камида 15 фоизга пасайтириш имконини берувчи иқтисодий-математик модел таклиф этилган; 
тижорат банкларининг ресурс базасини барқарор ривожлантириш мақсадида корпоратив молиявий сиёсатлар архитектурасига асосланган ҳолда, ресурсларни жалб қилиш, тақсимлаш ва мониторинг қилиш жараёнларини интеграциялаштирувчи ҳамда ликвидлик ва барқарорлик кўрсаткичларини меёрий даражада (ЛCР ≥ 100%, НСФР ≥ 100%) таъминлашга хизмат қилувчи инновацион бошқарув тизими ишлаб чиқилган; 
тижорат банкларида кредит рискларини ресурс базаси билан ўзаро боғлиқ ҳолда бошқариш мақсадида, активлар сифати ва ресурслар таркиби ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи, муаммоли кредитлар улушини 4 фоиз даражасида чеклашга йўналтирилган превентив риск-бошқарув механизми таклиф этилган; 
ташқи бозорлардан барқарор ва узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ҳамда ЭСГ (Энвиронментал, Соcиал, Говернанcе) талабларига мос фаолиятни ривожлантириш мақсадида яшил облигацияларни жорий қилиш ҳамда “яшил кредит портфели” улушини    7 фоизга етказиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг иқтисодий ривожланишида ресурс базасини самарали бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида депозитлар, олинган кредитлар  ва эмиссия қилинган облигациялар бўйича қилинадиган харажатларини оптималлаштириш мақсадида молиявий ресурсларнинг ўртача тортилган қийматини камида 15 фоизга пасайтириш имконини берувчи иқтисодий-математик модел таклифи «Агробанк» АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (Агробанк АТБнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 04/02-06/359-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ресурсларнинг ўртача тортилган қиймати камида 15 фоизга камайиб, банкларнинг соф фоиз маржаси ва ликвидлик барқарорлиги мустаҳкамланган;
тижорат банкларининг ресурс базасини барқарор ривожлантириш мақсадида корпоратив молиявий сиёсатлар архитектурасига асосланган ҳолда, ресурсларни жалб қилиш, тақсимлаш ва мониторинг қилиш жараёнларини интеграциялаштирувчи ҳамда ликвидлик ва барқарорлик кўрсаткичларини меёрий даражада (ЛCР ≥ 100%, НСФР ≥ 100%) таъминлашга хизмат қилувчи инновацион бошқарув тизими ишлаб чиқиш таклифи «Агробанк» АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (Агробанк АТБнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 04/02-06/359-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлиги мустаҳкамланиб, молиявий ресурсларни жалб қилиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ошган;
тижорат банкларида кредит рискларини ресурс базаси билан ўзаро боғлиқ ҳолда бошқариш мақсадида, активлар сифати ва ресурслар таркиби ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи, муаммоли кредитлар улушини 4 фоиз даражасида чеклашга йўналтирилган превентив риск-бошқарув механизми таклифи «Агробанк» АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (Агробанк АТБнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 04/02-06/359-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларида кредит рискларини бошқариш самарадорлиги ошиб, активлар сифати ва ресурслар таркиби ўртасида оптимал мутаносиблик таъминланган;
ташқи бозорлардан барқарор ва узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ҳамда ЭСГ (Энвиронментал, Соcиал, Говернанcе) талабларига мос фаолиятни ривожлантириш мақсадида яшил облигацияларни жорий қилиш ҳамда “яшил кредит портфели” улушини    7 фоизга етказиш таклифи«Агробанк» АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (Агробанк АТБнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 04/02-06/359-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларининг ташқи молиявий ресурсларга кириш имкониятлари кенгайиб, узоқ муддатли ва нисбатан арзон маблағлар жалб этилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish