Равшанов Хусан Абдиқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Инновацион фаолият жараёнида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштиришининг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2026.1.PhD/P1581.
Илмий раҳбар: Ахатов Ёлдош Хамзаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Бафаев Муҳиддин Мухаммадович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион фаолият жараёнида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштиришининг психологик хусусиятлари аниқлаш ва уни илмий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион фаолият жараёнида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштириши ҳаётий мазмун кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ интеграл психологик тизим сифатида намоён бўлиши, хусусан, “автономлик”нинг “локус назорат – Мен” билан, “ўзини ўзи тушуниш”, “билиш эҳтиёжлари” ва “қадриятлар”нинг эса “ҳаётий мақсадлар” билан ижобий корреляцион алоқалари асосида, талабанинг ички фаоллигини белгиловчи етакчи детерминантлар сифатида мустақиллик, рефлексивлик, когнитив йўналганлик ва қадриявий-мақсадли уйғунлик устувор характер касб этиши исботланган;
талабалардаги ўзини ўзи фаоллаштиришнинг иродавий сифатлар билан алоқадор корреляцион тузилмаси таҳлили натижасида “қадриятлар” ва “ижодкорликка интилиш”нинг “ташаббускорлик” билан, “автономлик”нинг “жасорат” билан, “ўзини ўзи тушуниш”нинг “матонат” билан, шунингдек, “алоқа ўрнатиш”нинг “жасорат” ва “чидамлилик” билан ижобий боғланганлиги далилланиб, инновацион фаолликнинг психологик асосида ташаббускорлик, дадиллик, рефлексив барқарорлик ва ижтимоий-иродавий чидамлилик устувор ўрин эгаллаши асосланган;
академик мотивация ва ўзини ўзи фаоллаштириш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликлар тизими шуни кўрсатдики, “билиш эҳтиёжлари”нинг “когнитив мотивация”, “ижодкорликка интилиш”нинг “ўз-ўзини шакллантириш”, “автономлик”нинг “ички мотивация”, “ўзини ўзи тушуниш”нинг “муваффақият мотивацияси” билан ижобий ҳамда “ўзини ўзи тушуниш”нинг “амотивация” билан салбий корреляцияга эга эканлиги асосида билишга ички эҳтиёж, ижодий ўсишга йўналганлик, мустақил ички бошқарув ва рефлексив ўзлик англаш инновацион фаолликни таъминловчи муҳим омиллар эканлиги аниқланган;
тажриба натижаларининг динамик таҳлили инновацион таълим шароитида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштириши алоҳида сифатлар йиғиндиси эмас, балки интеграл психологик тизим сифатида ривожланишини кўрсатиб, тажриба гуруҳида “вақтни мўлжалга олиш”, “қадриятлар”, “билиш эҳтиёжлари”, “ижодкорликка интилиш”, “ўзини ўзи тушуниш”, “аутосимпатия” ва “алоқа ўрнатиш” кўрсаткичлари бўйича кузатилган ижобий ўзгаришлар асосида рефлексивлик, қадриявий йўналганлик, когнитив фаоллик, креатив интилиш, ижобий ўзлик муносабати ва коммуникатив очиқликнинг ўзаро уйғунлашган тизими шаклланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Инновацион фаолият жараёнида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштиришининг психологик хусусиятлари»ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
инновацион фаолият жараёнида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштириши ҳаётий мазмун кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ интеграл психологик тизим сифатида намоён бўлиши, хусусан, “автономлик”нинг “локус назорат – Мен” билан, “ўзини ўзи тушуниш”, “билиш эҳтиёжлари” ва “қадриятлар”нинг эса “ҳаётий мақсадлар” билан ижобий корреляцион алоқалари асосида, талабанинг ички фаоллигини белгиловчи етакчи детерминантлар сифатида мустақиллик, рефлексивлик, когнитив йўналганлик ва қадриявий-мақсадли уйғунлик устувор характер касб этиши исботланган илмий хулосалар  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда инновацион фаолиятга йўналтирилган мустақил фикрлаш, рефлексив таҳлил ва мақсадли ўзини ўзи бошқариш кўникмаларининг ривожланишига эришилди;
талабалардаги ўзини ўзи фаоллаштиришнинг иродавий сифатлар билан алоқадор корреляцион тузилмаси таҳлили натижасида “қадриятлар” ва “ижодкорликка интилиш”нинг “ташаббускорлик” билан, “автономлик”нинг “жасорат” билан, “ўзини ўзи тушуниш”нинг “матонат” билан, шунингдек, “алоқа ўрнатиш”нинг “жасорат” ва “чидамлилик” билан ижобий боғланганлиги далилланиб, инновацион фаолликнинг психологик асосида ташаббускорлик, дадиллик, рефлексив барқарорлик ва ижтимоий-иродавий чидамлилик устувор ўрин эгаллаши асосланган илмий хулосалар  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ташаббускорлиги, иродавий барқарорлиги, ижтимоий фаоллиги ҳамда инновацион фаолиятга психологик тайёргарлик даражаси оширилди;
академик мотивация ва ўзини ўзи фаоллаштириш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликлар тизими шуни кўрсатдики, “билиш эҳтиёжлари”нинг “когнитив мотивация”, “ижодкорликка интилиш”нинг “ўз-ўзини шакллантириш”, “автономлик”нинг “ички мотивация”, “ўзини ўзи тушуниш”нинг “муваффақият мотивацияси” билан ижобий ҳамда “ўзини ўзи тушуниш”нинг “амотивация” билан салбий корреляцияга эга эканлиги асосида билишга ички эҳтиёж, ижодий ўсишга йўналганлик, мустақил ички бошқарув ва рефлексив ўзлик англаш инновацион фаолликни таъминловчи муҳим омиллар эканлиги аниқланган илмий хулосалар  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли маълумотномаси). Натижада билишга бўлган ички эҳтиёж, муваффақиятга интилиш, ўзини ўзи ривожлантириш мотивацияси ва инновацион фаолликнинг психологик асослари мустаҳкамланди;
тажриба натижаларининг динамик таҳлили инновацион таълим шароитида талабаларнинг ўзини ўзи фаоллаштириши алоҳида сифатлар йиғиндиси эмас, балки интеграл психологик тизим сифатида ривожланишини кўрсатиб, тажриба гуруҳида “вақтни мўлжалга олиш”, “қадриятлар”, “билиш эҳтиёжлари”, “ижодкорликка интилиш”, “ўзини ўзи тушуниш”, “аутосимпатия” ва “алоқа ўрнатиш” кўрсаткичлари бўйича кузатилган ижобий ўзгаришлар асосида рефлексивлик, қадриявий йўналганлик, когнитив фаоллик, креатив интилиш, ижобий ўзлик муносабати ва коммуникатив очиқликнинг ўзаро уйғунлашган тизими шаклланиши далилланган илмий хулосалар  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги  ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг  2026-йил 23-апрелдаги 01/10-01-154-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда рефлексивлик, креатив фикрлаш, коммуникатив очиқлик, ижобий ўзлик муносабати ҳамда инновацион фаолиятни самарали амалга ошириш компетенсиялари шакллантирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish