Мухамедов Феруз Тўлқинжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2026.1.PhD/1568.
Илмий раҳбар: Юсупжонова Иродахон Абдирайимжоновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Қўчқорова Феруза Маҳамматқосимовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи  ташкилот: Тошкент шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик ва психологик детерминантларни аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида мотивацион, метакогнитив, фикрлаш, креативлик, тасаввур ва илмий дунёқараш омилларининг ўзаро тизимли боғлиқлиги аниқланиб, ушбу омилларнинг интеграциялашуви талабаларнинг касбий-мусиқа фаолиятида ижтимоий мослашув, рефлектив тафаккур ва ижодий ёндашувни таъминловчи муҳим педагогик-психологик детерминант сифатида намоён бўлиши исботланган;
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантиришда вазиятли, ретроспектив ва перспектив рефлекция компонентларининг функсионал ўзаро боғлиқлиги очиб берилган бўлиб, вазиятли рефлекция фаолиятни жорий бошқарувчи, ретроспектив рефлекция тажрибани таҳлил қилувчи, перспектив рефлекция эса келгуси фаолиятни прогнозлаштирувчи психологик механизм сифатида намоён бўлиши далилланган.
социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида рақобат, ҳамкорлик, муроса, мослашув ва чекиниш каби ижтимоий-хулқий стратегияларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, ҳамкорлик ва муроса конструктив муносабатларни шакллантирувчи, мослашув ижтимоий муҳит талабларига адекват жавобни таъминловчи, рақобат фаол позицияни юзага келтирувчи, чекиниш эса пассив стратегия сифатида намоён бўлиши тасдиқланган;
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида вербал, мантиқий ва фазовий компонентларнинг когнитив интеграцияси аниқланиб, ушбу компонентлар коммуникатив ифода, таҳлилий фикрлаш ва образли тасаввурни таъминловчи ўзаро боғлиқ психологик механизмлар сифатида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида мотивацион, метакогнитив, фикрлаш, креативлик, тасаввур ва илмий дунёқараш омилларининг ўзаро тизимли боғлиқлиги аниқланиб, ушбу омилларнинг интеграциялашуви талабаларнинг касбий-мусиқа фаолиятида ижтимоий мослашув, рефлектив тафаккур ва ижодий ёндашувни таъминловчи муҳим педагогик-психологик детерминант сифатида намоён бўлиши исботланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-157-сонли маълумотномаси). Натижада мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантиришда вазиятли, ретроспектив ва перспектив рефлекция компонентларининг функсионал ўзаро боғлиқлиги очиб берилган бўлиб, вазиятли рефлекция фаолиятни жорий бошқарувчи, ретроспектив рефлекция тажрибани таҳлил қилувчи, перспектив рефлекция эса келгуси фаолиятни прогнозлаштирувчи психологик механизм сифатида намоён бўлиши асосланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-157-сонли маълумотномаси). Натижада мусиқий таълим йўналиши талабаларида психологик билим ва малакалари оширилган; 
социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида рақобат, ҳамкорлик, муроса, мослашув ва чекиниш каби ижтимоий-хулқий стратегияларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, ҳамкорлик ва муроса конструктив муносабатларни шакллантирувчи, мослашув ижтимоий муҳит талабларига адекват жавобни таъминловчи, рақобат фаол позицияни юзага келтирувчи, чекиниш эса пассив стратегия сифатида намоён бўлиши тасдиқланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-157-сонли маълумотномаси). Натижада мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентлигига таъсир қилувчи омиллар ривожлантирилган;
мусиқий таълим йўналиши талабаларида социал-когнитив компетентликни ривожлантириш жараёнида вербал, мантиқий ва фазовий компонентларнинг когнитив интеграцияси аниқланиб, ушбу компонентлар коммуникатив ифода, таҳлилий фикрлаш ва образли тасаввурни таъминловчи ўзаро боғлиқ психологик механизмлар сифатида такомиллаштирилган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 23 апрелдаги 01/10-01-157-сонли маълумотномаси). Натижада мусиқий таълим йўналиши талабаларининг педагогик-психологик тайёргарлиги кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish