Атажанова Лайло Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли ёш даврларида инсулт ташхисли беморлар ҳаёт сифатини оптималлаштиришнинг ўзига хослиги”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3..PhD/P1378.
Илмий раҳбар: Разакова Райхан Сайлаубековна Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги  илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.P.03.02.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна   психология фанлари доктори, профессор; Маҳкамова Лайло Мажидовна психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Турли ёш даврларида инсулт ташхисли беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини ўрганиш ва ҳаёт сифатини оптималлаштиришга қаратилган психологик коррексион дастур ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг даражавий намоён бўлишига кўра уларда касалликка нисбатан “апатик”, “сензитив”, “эргопатик” типлари, шахслиликнинг “руҳий сиқилиш”, “жиззакилик”, “ўта тажовузкорлик”, “эктроверт-интроверт” каби типларининг ёшга боғлиқ дифференциал тафовутга эга эканлиги далилланган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда ҳаёт сифати хусусиятларининг намоён бўлишига кўра, уларда ўзини-ўзи ҳис қилиш, фаоллик ҳамда кайфият асабийлик, тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, жиззакилик, тортинчоқлик ва таъсирчанлик типлари билан манфий корреляцион алоқадорликда, мулоқотчанлик, вазминлик, ошкоралик, мардлик-назокат шахс типлари билан ўзаро мусбат боғликликка эга эканлиги далилланган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўзига хослигига кўра уларда хавотирланувчанлик таъсирчанлик билан ўзаро ижобий, ипохондрик тип жиззакилик билан салбий, ўта тажовузкорлик билан мусбат, сензитив тип тажовузкорлик билан ижобий, эгосентрик тип ошкоралик билан ижобий алоқадор исботланган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда ҳаёт сифати даражасининг намоён бўлишига кўра уларда ўзини-ўзи ҳис қилиш, фаоллик ва ҳаёт сифатини оптималлаштиришга  қаратилган махсус коррексион дастур қўлланилиши туфайли асабийлик, тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, жиззакилик, тортинчоқлик каби шахсий хусусиятлари даражаси камайиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли ёш даврларида инсулт ташхисли беморлар ҳаёт сифатини оптималлаштиришнинг ўзига хослиги бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда психологик хусусиятларининг даражавий намоён бўлишига кўра уларда касалликка нисбатан апатик, сензитив, эргопатик типлари, шахслиликнинг руҳий сиқилиш, жиззакилик, ўта тажовузкорлик, эктроверт - интроверт каби типларининг ёшга боғлиқ дифференциал тафовутга эга эканлиги далиллашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги ПМ-424 буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқувилмий марказининг 2025 йил 20 августдаги ПМ-424-а-сонли маълумотномаси). Натижада инсулт ташхиси қўйилган беморларда шахсий хусусиятлар намоён бўлишининг ёшга боғлиқ жиҳатларини аниқлашга эришилган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда психологик хусусиятларининг намоён бўлишига кўра, уларда ўзини-ўзи ҳис қилиш, фаоллик ҳамда кайфият асабийлик, тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, жиззакилик, тортинчоқлик ва таъсирчанлик типлари билан манфий корреляцион алоқадорликда, мулоқотчанлик, вазминлик, ошкоралик, мардлик-назокат шахс типлари билан ўзаро мусбат боғликликка эга эканлиги далиллашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги ПМ-424 буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқувилмий марказининг 2025 йил 20 августдаги ПМ-424-а-сонли маълумотномаси). Натижада етуклик -ёшдаги инсулт касалликларига чалинган беморларда ўзини-ўзи ҳис қилиш самарадорлиги ошган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда психологик хусусиятларининг ўзига хослигига кўра уларда хавотирланувчанлик таъсирчанлик билан ўзаро ижобий, ипохондрик тип жиззакилик билан салбий, ўта тажовузкорлик билан мусбат, сензитив тип тажовузкорлик билан ижобий, эгосентрик тип ошкоралик билан ижобий алоқадор исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги ПМ-424 буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқувилмий марказининг 2025 йил 20 августдаги ПМ-424-а-сонли маълумотномаси). Натижада етуклик ёшдаги инсулт ташхиси қўйилган беморларда шахслилик хусусиятларининг касалликка нисбатан муносабат типлари ўртасида кореляцион боғлиқлиги исботланган;
турли ёшдаги инсулт ташхисли беморларда психологик хусусиятларининг намоён бўлишига кўра уларда ўзини-ўзи ҳис қилиш, фаоллик ва кайфиятни яхшилашга ижобий таъсир қилувчи махсус коррексион дастур қўланилиши туфайли асабийлик, тажовузкорлик, руҳий сиқилиш, жиззакилик, тортинчоқлик каби шахсий хусусиятлари даражаси камайиши далиллашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги ПМ-424 буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқувилмий марказининг 2025 йил 20 августдаги ПМ-424-а-сонли маълумотномаси). Натажада етуклик ёшдаги инсулт ташхиси билан даволанаётган беморларда салбий эмоционал ҳолатлами батратаф қилишга қаратилган махсус коррексион дастур ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish