Хашимова Замирахон Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир ва ўспиринлар популяциясида артериал босим даражалари, унинг тарқалиши ҳамда артериал гипертония профилактикасига инновацион ёндашув» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2196.
Илмий рахбар: Турсунов Хатам Хасанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Кодиржон Абдусаттарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гафарова Феруза Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тақдиқотнинг мақсади: ўсмир  ва ўспиринлар популяциясида артериал босим даражалари, гипертониянинг тарқалиши ва унинг профилактикаси хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Андижон вилояти моделида, 2021–2023 йилларда ўтказилган стандартизланган клиник-эпидемиологик тадқиқотлар орқали ўсмир ва ёшлар популяциясида артериал босим даражалари, АГ, ЮНАБ ва ИСАГ ҳолатларининг эпидемиологик хусусиятлари тўлиқ ўрганилиб, уларнинг ёш, жинс ва ҳудудий фарқлари илмий жиҳатдан исботланган;
АГнинг тарқалишига таъсир этувчи модификация қилинадиган омиллар (чекиш, гиперхолестеринемия, семизлик, гиподинамия) билан ювенил АГ ўртасидаги боғлиқлик χ² ва SPSS таҳлиллари асосида ювенил АГ хавфи юқори бўлган ёшлар гуруҳини аниқлаш ва мақсадли профилактик чоралар кўришни назарда тутувчи популяцион скрининг алгоритми ишлаб чиқилган;
талабалар ва ўсмирлар ўртасидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолисига хос ҳудудий фарқларни ҳисобга олган ҳолда артериал босимнинг паст даражаларидан то II даражали АГгача бўлган ҳолатларни аниқлаш имконияти ошиши исботланган;
ишлаб чиқилган профилактик ёндашув ва скрининг алгоритми ёрдамида АГни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини мақсадли мониторинг қилиш ва асоратларни олдини олиш имконияти 40–42% ҳолатда самара бераётгани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлар ва ўспиринлар популяциясида артериал гипертония ва унинг хавф омиллари тарқалишини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий янгиликлар аниқланди ва амалиётга жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: илк бор Андижон вилояти моделида, 2021–2023 йилларда ўтказилган стандартизланган клиник-эпидемиологик тадқиқотлар орқали ўсмир ва ёшлар популяциясида артериал босим даражалари, АГ, ЮНАБ ва ИСАГ ҳолатларининг эпидемиологик хусусиятлари тўлиқ ўрганилиб, уларнинг ёш, жинс ва ҳудудий фарқлари илмий жиҳатдан исботланганлиги Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси 23.10.2024 йил, №01-13/758 ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 12.11.2024 йил, №133/8046-11-169-TB/2024 буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги № 10 сонли Ягона хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўсмир ва ёшлар гуруҳида артериал босим даражаларининг тузилиши ва тарқалишини илмий асосда баҳолаш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, профилактика маданиятини ошириш ва аҳоли ўртасида юрак-қон томир касалликлари хавфини эрта камайтириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлик: эрта ташхис ва профилактика чоралари орқали бир бемор учун даволаш харажатлари 1200000 сўмдан 250000 сўмгача камайтирилди, бу эса умумий тиббий харажатларни 35% га қисқартириш имконини яратди. Жорий этилган скрининг усули бир бемор учун 1500000 сўм ўрнига 500000 сўмгача иқтисод қилинади;
 иккинчи илмий янгилик: АГнинг тарқалишига таъсир этувчи модификация қилинадиган омиллар (чекиш, гиперхолестеринемия, семизлик, гиподинамия) билан ювенил АГ ўртасидаги боғлиқлик χ² ва SPSS таҳлиллари асосида ювенил АГ хавфи юқори бўлган ёшлар гуруҳини аниқлаш ва мақсадли профилактик чоралар кўришни назарда тутувчи популяцион скрининг алгоритми ишлаб чиқилганлиги Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси (23.10.2024 йил, №01-13/758) ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 12.11.2024 йил, №133/8046-11-169-TB/2024 буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги № 10 сонли Ягона хулосаси).  Ижтимоий самарадорлик: жинсий, ёшга оид ва ҳудудий фарқлар инобатга олинган ҳолда аҳоли учун махсус профилактик тадбирларни йўналтириш имкони яратилди. Бу эса аҳоли ўртасида хабардорлик даражасини ошириш ва соғлиқни сақлаш соҳасида тенгликка эришишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: эрта ташхис ва профилактика чоралари орқали бир бемор учун даволаш харажатлари 1200000 сўмдан 250000 сўмгача камайтирилди, бу эса умумий тиббий харажатларни 35% га қисқартириш имконини яратди. Жорий этилган скрининг усули бир бемор учун 1500000 сўм ўрнига 500000 сўмгача иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: талабалар ва ўсмирлар ўртасидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолисига хос ҳудудий фарқларни ҳисобга олган ҳолда артериал босимнинг паст даражаларидан то II даражали АГгача бўлган ҳолатларни аниқлаш имконияти ошиши исботланганлиги Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси 23.10.2024 йил, №01-13/758 ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 12.11.2024 йил, №133/8046-11-169-TB/2024 буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги № 10 сонли Ягона хулосаси).  Ижтимоий самарадорлик: хавф омилларининг ижтимоий таркибий ва хулқ-атворий жиҳатларини аниқлаш орқали аҳолининг ўз соғлигига нисбатан масъулиятини кучайтириш, мактаб ва олий таълим муассасаларида мақсадли соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлик: эрта ташхис ва профилактика чоралари орқали бир бемор учун даволаш харажатлари 1200000 сўмдан 250000 сўмгача камайтирилди, бу эса умумий тиббий харажатларни 35% га қисқартириш имконини яратди. Жорий этилган скрининг усули бир бемор учун 1500000 сўм ўрнига 500000 сўмгача туширилди. Шунингдек, умумий иқтисодий самарадорлик 1476180000 сўмни ташкил этди. 
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган профилактик ёндашув ва скрининг алгоритми ёрдамида АГни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини мақсадли мониторинг қилиш ва асоратларни олдини олиш имконияти 40–42% ҳолатда самара бераётгани исботланганлиги асосида тадқиқот натижалари Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси (23.10.2024 йил, №01-13/758) ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 12.11.2024 йил, №133/8046-11-169-TB/2024 буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги № 10 сонли Ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: яшаш жойи, ёш ва жинсни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган профилактика алгоритми орқали аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича мақсадли ва адолатли ёндашув таъминланди. Бу, ўз навбатида, касалликнинг оғир оқибатларини олдини олиш ва соғлом авлодни шакллантиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: эрта ташхис ва профилактика чоралари орқали бир бемор учун даволаш харажатлари 1200000 сўмдан 250000 сўмгача камайтирилди, бу эса умумий тиббий харажатларни 35% га қисқартириш имконини яратди. Жорий этилган скрининг усули бир бемор учун 1500000 сўм ўрнига 500000 сўмгача туширилди. Шунингдек, умумий иқтисодий самарадорлик 1476180000 сўмни натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish