Маннонов Анвар Абдувакил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сохта бўғимларнинг жойлашувига хос морфологик хусусиятлари ва уларнинг қиёсий тавсифи», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5168.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махкамов Носиржон Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон тиббиёт ўниверстети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сохта бўғимларни жойлашувига ва беморлар ёшига хос морфологик жиҳатлари ўрганиш ва солиштирма таҳлилини ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўл ва оёқ суякларидан умров суяги, сон суягининг бошчаси ҳамда оёқ кафти усти понасимон суягида шаклланган сохта бўғим тузилмаларида некротик, деструктив ва склеротик ўзгаришлар бошқа суякларда шаклланган сохта буғим тузилмаларига нисбатан кучли намоён бўлиши морфологик жиҳатдан исботланган;
қўл ва оёқ суякларидаги сохта бўғимларда тўқимавий таркибнинг ёшга боғлиқ динамикаси аниқланиб, ёш беморларда тоғай ва суяк тўқимасининг нисбатан устунлиги ва фиброз тўқиманинг камлиги, ўрта ва кекса ёшдаги беморларда эса суяк тўқимасининг камайиши ҳамда фиброз тўқиманинг мос равишда 1,5 баробар ва 2–3 баробар ортиши исботланган;
қўл ва оёқ суякларида шаклланган сохта бўғимларининг суяк усти пардаси ва суяк ичи қон томирлари деворида ёшга боғлиқ склеротик қайта қурилиш жараёнлари аниқланиб, ўрта ёшда девор қалинлашуви, кекса ёшда эса склеротик жараёнининг интенсив кечиши натижасида томир деворининг янада қалинлашиши ва бўшлиқнинг торайиши илмий жиҳатдан исботланган;
қўл ва оёқ суяклари сохта бўғимлар морфогенезида бемор ёши ва локализацияга боғлиқ ҳолда суяк усти пардаси ва суяк ичи қон томирлари деворидаги склеротик ўзгаришларнинг кучайиши қон таъминотининг бузилишига ҳамда гиалинли тоғай ва суяк ҳужайраларида деструктив ўзгаришларни ривожланишига олиб келиши морфологик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қўл ва оёқ суяклари сохта бўғими тузилмаларидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қўл ва оёқ суякларидан умров суяги, сон суягининг бошчаси ҳамда оёқ кафти усти понасимон суягида шаклланган сохта бўғим тузилмаларида некротик, деструктив ва склеротик ўзгаришлар бошқа суякларда шаклланган сохта буғим тузилмаларига нисбатан кучли намоён бўлиши морфологик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 28.05.2025 йилда 10–сон билан тасдиқланган «Сохта бўғимларнинг жойлашувига хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 24.06.2025 йилдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, қўл ва оёқ суяклари сохта бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг уларнинг жойлашган жойига оид патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи эса 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: қўл ва оёқ суякларидаги сохта бўғимларда тўқимавий таркибнинг ёшга боғлиқ динамикаси аниқланиб, ёш беморларда тоғай ва суяк тўқимасининг нисбатан устунлиги ва фиброз тўқиманинг камлиги, ўрта ва кекса ёшдаги беморларда эса суяк тўқимасининг камайиши ҳамда фиброз тўқиманинг мос равишда 1,5 баробар ва 2–3 баробар ортиши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 28.05.2025 йилда 10–сон билан тасдиқланган «Сохта бўғимларнинг жойлашувига хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 24.06.2025 йилдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, қўл ва оёқ суяклари сохта бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг беморлар ёшига боғлиқ патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи эса 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: қўл ва оёқ суякларида шаклланган сохта бўғимларининг суяк усти пардаси ва суяк ичи қон томирлари деворида ёшга боғлиқ склеротик қайта қурилиш жараёнлари аниқланиб, ўрта ёшда девор қалинлашуви, кекса ёшда эса склеротик жараёнининг интенсив кечиши натижасида томир деворининг янада қалинлашиши ва бўшлиқнинг торайиши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 28.05.2025 йилда 10–сон билан тасдиқланган «Сохта бўғимларнинг жойлашувига хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 24.06.2025 йилдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, қўл ва оёқ суяклари сохта бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг морфометрик жиҳатдан патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи эса 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: қўл ва оёқ суяклари сохта бўғимлар морфогенезида бемор ёши ва локализацияга боғлиқ ҳолда суяк усти пардаси ва суяк ичи қон томирлари деворидаги склеротик ўзгаришларнинг кучайиши қон таъминотининг бузилишига ҳамда гиалинли тоғай ва суяк ҳужайраларида деструктив ўзгаришларни ривожланишига олиб келиши морфологик жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 28.05.2025 йилда 10–сон билан тасдиқланган «Сохта бўғимларнинг жойлашувига хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 24.06.2025 йилдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, қўл ва оёқ суяклари сохта бўғими тузилмаларидаги қон томирларни морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 148000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи эса 74000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3,5-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish