Гаипов Дилмурод Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда фасет бўғими ва сариқ бойлам ривожланишидаги ёшга хос морфологик ўзгаришлар», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.1.PhD/Tib4208.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Дилноза Ахраровна Хасанова, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёш гуруҳларидаги аёлларда фасет бўғимлари ҳамда сариқ бойламнинг морфологик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда бел умуртқалари фасет бўғимларининг ёшга боғлиқ ўзгаришларнинг тўрт босқичли (шаклланиш → жадал ўсиш → функционал барқарорлашув → дегенератив қайта қурилиш) ривожланиш моделига асосланиб, юқори сегментларда сагиттал ва пастки сегментларда фронтал йўналиш механик юкланмага морфологик мослашув эканлиги исботланган;
фасет бўғими морфометрик параметрларининг краниокаудал ривожланиш хусусиятлари (L1–L5 сегментлари бўйлаб бўғим ўсиқлари, бўғим бўшлиғи ва бурчак кўрсаткичларининг изчил ортиши) аниқланиб, юқори ва пастки бўғим ўсиқлари ўртасида кучли корреляциялар (r=0,82–0,93) ҳамда бўғим бўшлиғи параметрлари билан функционал боғлиқликлар мавжудлиги асосида унинг ягона морфофункционал тизим сифатида шаклланиши исботланган;
фасет бўғими бўшлиғи кенглиги энг ўзгарувчан ва сезгир морфометрик кўрсаткич эканлиги аниқланиб, унинг вариация коэффициенти 19–23% ни ташкил қилиши индивидуал анатомик фарқлар ва эрта дегенератив ўзгаришларни баҳолашда муҳим диагностик мезон сифатида асосланган;
сариқ бойлам (ligamentum flavum) қалинлигининг ёшга боғлиқ динамикаси ҳамда унинг фасет бўғими морфогенези билан узвий боғлиқлиги ва дегенератив ўзгаришлар ривожланишидаги иштироки морфометрик асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли ёш гуруҳларидаги аёлларда фасет бўғимлари ҳамда сариқ бойламнинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш бўўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аёлларда бел умуртқалари фасет бўғимларининг ёшга боғлиқ ўзгаришларнинг тўрт босқичли (шаклланиш → жадал ўсиш → функционал барқарорлашув → дегенератив қайта қурилиш) ривожланиш моделига асосланиб, юқори сегментларда сагиттал ва пастки сегментларда фронтал йўналиш механик юкланмага морфологик мослашув эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 15.06.2024 йилда 07-24/312-т-с-сон билан тасдиқланган «Аёлларда фасет бўғимлари морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни прогнозлаш усули» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 йилдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу натижалар фасет бўғимлари касалликларини эрта аниқлаш ва профилактика қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, аёлларда суяк тизимидаги дистрофик ўзгаришларнинг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижасида олинган маълумотлар ёрдамида фасет бўғимлари касалликларини стационар шароитида аниқлаш ва даволаш учун сарфланадиган маблағларнинг 15–20% иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: фасет бўғими морфометрик параметрларининг краниокаудал ривожланиш хусуиятлари (L1–L5 сегментлари бўйлаб бўғим ўсиқлари, бўғим бўшлиғи ва бурчак кўрсаткичларининг изчил ортиши) аниқланиб, юқори ва пастки бўғим ўсиқлари ўртасида кучли корреляциялар (r=0,82–0,93) ҳамда бўғим бўшлиғи параметрлари билан функционал боғлиқликлар мавжудлиги асосида унинг ягона морфофункционал тизим сифатида шаклланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 15.06.2024 йилда 07-24/312-т-с-сон билан тасдиқланган «Аёлларда фасет бўғимлари морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни прогнозлаш усули» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 йилдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: D витаминини мунтазам қабул қилиш фасет бўғимлари касалликлари ва суяк дистрофиясининг олдини олишда самарали бўлиб, бу айниқса менопауза ёшидаги аёллар учун муҳимдир. Иқтисодий самарадорлиги: фасет бўғимлари касалликларининг олдини олиш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1 млн сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: фасет бўғими бўшлиғи кенглиги энг ўзгарувчан ва сезгир морфометрик кўрсаткич эканлиги аниқланиб, унинг вариация коэффициенти 19–23% ни ташкил қилиши индивидуал анатомик фарқлар ва эрта дегенератив ўзгаришларни баҳолашда муҳим диагностик мезон сифатида асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 15.06.2024 йилда 07-24/312-т-с-сон билан тасдиқланган «Аёлларда фасет бўғимлари морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни прогнозлаш усули» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 йилдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аёллар саломатлигини сақлаш, суяк-бўғим тизими касалланишини камайтириш ва меҳнат қобилиятини оширишда амалий ёрдам кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни стaционарда даволаш муддатини 14 кундан 10 кунга қисқартириш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1 млн сўмга яқин маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: сариқ бойлам (ligamentum flavum) қалинлигининг ёшга боғлиқ динамикаси ҳамда унинг фасет бўғими морфогенези билан узвий боғлиқлиги ва дегенератив ўзгаришлар ривожланишидаги иштироки морфометрик асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 15.06.2024 йилда 07-24/312-т-с-сон билан тасдиқланган «Аёлларда фасет бўғимлари морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни прогнозлаш усули» услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 05.06.2025 йилдаги 46-сон ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2025 йилдаги 227-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 йилдаги 30/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу услуб ёш мутахассисларга амалиётда морфометрик баҳолашнинг аниқ усулларини қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика жараёнида ортиқча инструментал текширувлар сонини камайтириш натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган маблағларнинг 10–15% иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish