Рустамова Фаридахон Анваржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий самарадорлигини ошириш” (Андижон вилояти мисолида), 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3639.
Илмий раҳбар: Бустонов Мансуржон Мардонакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Бекзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий қоидаларни асослаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес фаоллигини баҳолаш учун фаоллик индекси (ФИ) ва унинг динамик ўзгариши асосида ҳудудларни барқарор ФИ ≥ 0,60, ўрта хавф 0,40 ≤ФИ< 0,60 ва юқори хавф ФИ<0,40 зоналарига ажратиш усули ишлаб чиқилган;
фаоллик индекси ва унинг динамикасига асосланган зоналаш алгоритмидан фойдаланиб кичик бизнес ривожланишида ҳудудий институционал стрессни аниқлаш имконини берувчи янги илмий-методик ёндашув таклиф этилган;
Андижон вилояти мисолида 2020–2024-йилларда туман ва шаҳарлар кесимида фаол тадбиркорлик субектлари динамикаси асосида ҳудудларни “А — юқори ўсиш”, “Б — ўрта ўсиш”, “C — стагнация” ва “Д — пасайиш” (А–Д) кластерларига ажратишга имкон берувчи кластерли таҳлил амалга оширилган;
институционал ислоҳотлар (кредитлашни кенгайтириш, транзакция харажатларини камайтириш ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш) амалга оширилганда, тадбиркорлик фаоллиги индексининг 2030-йилга бориб хавф зонасидан чиқиб, 0,65 даражага етишини илмий жиҳатдан асослаб, прогноз қилинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кичик бизнес фаоллигини баҳолаш учун фаоллик индекси (ФИ) ва унинг динамик ўзгариши асосида ҳудудларни барқарор ФИ ≥ 0,60, ўрта хавф 0,40 ≤ ФИ < 0,60 ва юқори хавф ФИ < 0,40 зоналарига ажратиш усули Андижон вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий қилинган (Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июндаги 06/22-1092-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудий иқтисодий баҳолаш тизимининг таҳлилий салоҳияти кучайди ҳамда рўйхатдан ўтган субектлар сонига асосланган анʼанавий ёндашувдан фаолият даражасига асосланган комплекс ёндашувга ўтиш таʼминланган. Бу эса қишлоқ жойларда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни режалаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
фаоллик индекси ва унинг динамикасига асосланган зоналаш алгоритмидан фойдаланиб кичик бизнес ривожланишида ҳудудий институционал стрессни аниқлаш имконини берувчи янги илмий-методик ёндашув бўйича таклиф Андижон вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий қилинган (Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июндаги 06/22-1092-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашув кичик бизнесни ривожлантириш сиёсатини ҳудудлар бўйича дифференциаллаштириш, риск зоналарини аниқлаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлашда илмий асосланган қарорлар қабул қилиш учун муҳим методик асос бўлиб хизмат қилган; 
Андижон вилояти мисолида 2020–2024-йилларда туман ва шаҳарлар кесимида фаол тадбиркорлик субектлари динамикаси асосида ҳудудларни “А — юқори ўсиш”, “Б — ўрта ўсиш”, “C — стагнация” ва “Д — пасайиш” (А–Д) кластерларига ажратишга имкон берувчи кластерли таҳлил бўйича таклиф Андижон вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий қилинган (Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июндаги 06/22-1092-сон маълумотномаси). Ушбу кластерли таҳлил кичик бизнесни ривожлантириш бўйича ҳудудий стратегияларни ишлаб чиқишда амалий аҳамият касб этиб, иқтисодий қарорлар қабул қилиш жараёнининг аниқлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
институционал ислоҳотлар (кредитлашни кенгайтириш, транзакция харажатларини камайтириш ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш) амалга оширилганда, тадбиркорлик фаоллиги индексининг 2030-йилга бориб хавф зонасидан чиқиб, 0,65 даражага етишини илмий жиҳатдан асослаб, прогноз қилиниши бўйича таклиф Андижон вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий қилинган (Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июндаги 06/22-1092-сон маълумотномаси). Натижада кичик бизнесни ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилишда илмий асосланган узоқ муддатли режалаштириш механизми шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish