Жафарова Ҳилола Халимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани ривожлантиришда рақамли туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5831.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03.
Расмий оппонентлар: Маллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақани ривожлантиришда рақамли туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “рақамли туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни минтақанинг туризм салоҳиятини ривожлантиришда замонавий АКТ, сунъий интеллект, виртуал реаллик ва Биг Дата технологияларини комплекс қўллаш, туристик хизматларни ишлаб чиқиш ва истеъмол жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ҳудуднинг тарихий-маданий мероси ва инфратузилмасини ягона рақамли экотизимга бирлаштириш орқали сайёҳларга қиймат яратиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
рақамли иқтисодиёт шароитида республикадаги туризм намойиши обектларини ўзаро боғловчи манзиллар локацияси ва табиий-экологик, ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий хусусиятларини очиб беришга йўналтирилган  “Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри”ни юритиш ҳудудлар туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг мақбул ечими сифатида асосланган; 
ҳудудларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда хорижий бозорларда сайёҳларга ҳудудлар жозибадорлигини рақамли контентлар орқали намойишга асосланувчи “Роуд-шоу”лар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада рақамли туризм хизматларини ривожлантириш орқали Бухоро вилоятида туризм даромадлари ва туристлар оқимини оширишнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада рақамли туризм хизматларини самарали ташкил этиш ва минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли туризм имкониятларидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “рақамли туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни минтақанинг туризм салоҳиятини ривожлантиришда замонавий АКТ, сунъий интеллект, виртуал реаллик ва Биг Дата технологияларини комплекс қўллаш, туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларини рақамлаштириш ҳамда ҳудуднинг тарихий-маданий мероси ва инфратузилмасини ягона рақамли экотизимга бирлаштириш орқали сайёҳларга қиймат яратиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган таклифидан “Туризмда рақамли технологиялар” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва Инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 433-У сонли гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида рақамли туризм тушунчасини замонавий иқтисодий ёндашув асосида англаб етиш, АКТ, сунъий интеллект, виртуал реаллик ва Биг Дата технологияларини туризм соҳаси билан боғлаб ўрганиш, шунингдек, ҳудудий туризм салоҳиятини рақамли экотизим орқали ривожлантиришга оид билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида республикадаги туризм намойиши обектларини ўзаро боғловчи, манзиллар локацияси ва табиий-экологик, ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий хусусиятларини очиб беришга йўналтирилган  “Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри”ни юритиш ҳудудлар туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг мақбул ечими сифатида асосланган  таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9 сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониннг 11-б бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-апрел 02-17/3956-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республиканинг туристик намойиш обектларини ўзаро боғлаш ва уларнинг рақамли контентидан фойдаланган ҳолда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш имконияти ошган;
ҳудудларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда хорижий бозорларда сайёҳларга ҳудудлар жозибадорлигини рақамли контентлар орқали намойишга асосланувчи “Роуд-шоу”лар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9 сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониннг 2-иловасининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 17-апрел 02-17/3956-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши республиканинг туристик ҳудудлари потенсиалини хорижда намойиш этиш, бунинг натижасида соҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда туристлар оқимини ошириш имконини оширган;
минтақада рақамли туризм хизматларини ривожлантириш орқали Бухоро вилоятида туризм даромадлари ва туристлар оқимини оширишнинг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9 сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониннг 1-иловасининг 3-бандини ишлаб чиқишда шунингдек Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-апрел 02-17/3956-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, Бухоро вилоят туризм даромадларини 40 фоизгача, туристлар оқимини 45 фоизгача ошириш имкони яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish