Розибаев Мирзарахим Мирзакаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гандбол спорт турида малакали марказ ўйинчиларининг ҳужум самарадорлигини такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7667.
Илмий раҳбар: Мўминов Аброр Шавкатович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Набиев Темур Эрикович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали марказ ўйинчиларининг ҳужум самарадорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали марказ ўйинчиларинининг йиллик тайёргарлик даврини оптимал режалаштириш мақсадида ойлар кесимида микроциклларни тайёргарлик йўналишига инобатга олган ҳолда рацион тақсимлаш ҳисобига мусобақа фаолиятида фаол жисмоний тайёргарликни намоён қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
марказ ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган техник тайёргарликка хос тўп ва тўпсиз, ҳимояни ёриб ўтиш, зиг заг, тўхташ-тезланиш-бурилиш ҳамда босим ҳолатида шеригига тўпни аниқ узатиш каби махсус машқлар мажмуасини машғулотнинг асосий қисмида қўллаш ҳисобига қарши ҳужум ҳаракатларида балл жамғариш самадорлиги оширилган;
малакали марказ ўйинчиларининг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш учун тайёргарлик турлари, ташқи ва ички омиллар, иш қобиляти ва мушак кучини ривожлантирувчи интеграл тайёрлаш моделини шиддат зоналари бўйича режалаштириш ҳисобига мураккаб техник-тактик ҳаракатларни бажариш имконияти кенгайтирилган;
малакали марказ ўйинчиларининг машғулот жараёнидаги тактик ҳаракатларини такомиллаштиришда марказ ҳамда жамоа ўйинчиларининг умуртқа поғонаси ҳамда сон суякларининг букилиш бурчакларини инобатга олган ҳолда ҳажмли ва махсус машғулот жараёнларини индивидуал ва жамоавий тарзда ўтказиш ҳисобига мусобақа фаолиятида ҳужум қилиш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. малакали марказ ўйинчиларининг ҳужум самарадорлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган педагогик тажриба натижалари асосида: 
малакали марказ ўйинчиларинининг йиллик тайёргарлик даврини оптимал режалаштириш мақсадида ойлар кесимида микроциклларни тайёргарлик йўналишига инобатга олган ҳолда рацион тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЦУнинг гандбол бўйича “ЎзДЖЦУ” жамоаси машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12928-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 14,7 % га яхшиланган;
марказ ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган техник тайёргарликка хос тўп ва тўпсиз, ҳимояни ёриб ўтиш, зиг заг, тўхташ-тезланиш-бурилиш ҳамда босим ҳолатида шеригига тўпни аниқ узатиш каби махсус машқлар мажмуасини бўйича амалий тавсиялар Республика олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандбол жамоаси машғулоталарига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12928-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотга жалб этилган синалувчиларининг ҳужум самарадорлиги 15,2 % га ошган;
малакали марказ ўйинчиларининг мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш учун тайёргарлик турлари, ташқи ва ички омиллар, иш қобиляти ва мушак кучини ривожлантирувчи интеграл тайёрлаш моделини шиддат зоналари бўйича режалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигига қарашли Нукус олий спорт маҳорати мактаби жамоаси машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12928-сон маълумотномаси) Натижада, тадқиқотга жалб этилган синалувчиларининг тактик тайёргалиги  17,6 % га яхшиланган;
малакали марказ ўйинчиларининг машғулот жараёнидаги тактик ҳаракатларини такомиллаштиришда марказ ҳамда жамоа ўйинчиларининг умуртқа поғонаси ҳамда сон суякларининг букилиш бурчакларини инобатга олган ҳолда ҳажмли ва махсус машғулот жараёнларини индивидуал ва жамоавий тарзда ўтказиш бўйича амалий тавсиялар Гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12928-сон маълумотномаси). Натижада, малакали марказ ўйинчиларининг функсионал тайёргарлиги 15,7 % га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish