Туксанов Илхомжон Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агросаноат жозибадорлигини оширишда инновацион маркетинг стратегияларини қўллаш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4629.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.1.08.03.
Расмий оппонентлар: Кучаров Аброр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раджабова Мохичехра, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент; 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилояти агросаноат тармоқ жозибадорлигини инновацион маркетинг орқали оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
агросаноат тармоқларида маркетинг дастурларидан фойдаланиш самарадорлигини агромаркетинг инфратузилмаси, рақамли маркетинг, билим даражаси, давлат дастурининг қамров даражаси ва ташқи бозорларга чиқиш имконияти каби мезонлар асосида қиёсий таққослаш орқали республика вилоятларини қизил – қуйи, сариқ – ўрта ва яшил – юқори жозибадорликдаги гуруҳларга ажратиш таклиф этилган;
агросаноат тармоқларида инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини баҳолашда таъсир таҳлиллари, аниқ белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари ва муқобил ссенарий таҳлили ёндашувларига асосланган услубиётларни ўзаро мувофиқлаштириш орқали шакллантирилган “ИА+КПИ+СА” интеграциялаштирилган услубиёти ишлаб чиқилган;
инновацион маркетинг стратегияларини брендлаш ва қадоқлаш, рақамли платформалар, агромаркетинг таълими, логистика ва экспорт, ҳамда бозор таҳлили йўналишларида “АгроМаркетинг-ДХШ” ҳудудий дастури орқали қўллаб-қувватлаш орқали агросаноат жозибадорлигини оширишда хусусий сектор инвестисиялари ҳажмини 60 фоизгача ошириш таклифи асосланган;
агросаноат тармоқ таркибига кирувчи озиқ-овқат саноати жозибадорлигини маҳсулот ишлаб чиқариш ва унин  г хом ашё таъминоти занжири ўртасидаги регрессив-коррелясион таҳлиллари асосида 2026-2030 йилларда прогноз кўрсаткичларининг инерсион, оптимистик ва пессимистик ссенариялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агросаноат жозибадорлигини оширишда инновацион маркетинг стратегияларини қўллаш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
агросаноат тармоқларида маркетинг дастурларидан фойдаланиш самарадорлигини агромаркетинг инфратузилмаси, рақамли маркетинг, билим даражаси, давлат дастурининг қамров даражаси ва ташқи бозорларга чиқиш имконияти каби мезонлар асосида қиёсий таққослаш орқали республика вилоятларини қизил – қуйи, сариқ – ўрта ва яшил – юқори жозибадорликдаги гуруҳларга ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-октябрдаги “Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимч чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-169-сон фармони 3.а бандининг 1-хатбошида ўз ифодасини топган (Бухоро вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2025-йил 27-декабрдаги 02-4-45-сон маʻлумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида глобал иқтисодий-молиявий вазиятни ва бозор конюнктурасини таҳлил қилиш асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларга таъсири бўйича хатарларни баҳолашга эришилган;
агросаноат тармоқларида инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини баҳолашда таъсир таҳлиллари, аниқ белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари ва муқобил ссенария таҳлили ёндашувларига асосланган услубиётларни ўзаро мувофиқлаштириш орқали шакллантирилган “ИА+КПИ+СА” интеграциялаштирилган услубиёти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-октябрдаги “Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимч чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-169-сон фармони 3.б бандининг 2-хатбошида ўз ифодасини топган (Бухоро вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2025-йил 27-декабрдаги 02-4-45-сон маʻлумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали йирик тармоқ корхоналари ва ҳудудларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини мониторинг қилиш ҳамда прогноз кўрсаткичларига эришишда мавжуд хатарларни аниқлашга эришилган.
инновацион маркетинг стратегияларини брендлаш ва қадоқлаш, рақамли платформалар, агромаркетинг таълими, логистика ва экспорт, ҳамда бозор таҳлили йўналишларида “АгроМаркетинг-ДХШ” ҳудудий дастури орқали қўллаб-қувватлаш орқали агросаноат жозибадорлигини оширишда хусусий сектор инвестисиялари ҳажмини 60 фоизгача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-декабрдаги 794-сон “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандининг 3-хатбошида ўз ифодасини топган (Бухоро вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2025-йил 27-декабрдаги 02-4-45-сон маʻлумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга эришилган;
агросаноат тармоқ таркибига кирувчи озиқ-овқат саноати жозибадорлигини маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг хом ашё таъминоти занжири ўртасидаги регрессив-коррелясион таҳлиллари асосида 2026-2030-йилларда инерсион, оптимистик ва пессимистик ссенариялар асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 16-февралдаги ПФ-36-сон “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 3-иловаси 1.3-банди бўйича мақсадли индикаторларда ўз ифодасини топган (Бухоро вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг 2025-йил 27-декабрдаги 02-4-45-сон маʻлумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида Бухоро вилояти экспорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушини 30 фоиздан ошириш имконияти мавжуд эканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish