Махмудов Шахрилло Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида машғулот режасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2025.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комил Деҳканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Сирожиддин Эркинбоевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик режасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида классик даст ва силтаб кўтариш ҳамда уларга яқинлаштирилган махсус ривожлантирувчи машқлар ҳажмини спортчининг етакчи ҳаракат компоненти, юкламага мослашув даражаси ва техник бажарилиш барқарорлигига кўра табақалаштириб режалаштириш ҳисобига машғулот жараёнини индивидуал бошқариш имконияти кенгайтирилган;
олий спорт маҳорати босқичидаги оғир атлетикачиларнинг олимпия циклига тайёргарлик жараёнида ҳафталик юклама ҳажми, шиддат босқичлари ҳамда даст ва тоннаж тақсимоти динамикасини диагностик модел асосида баҳолаш ҳисобига юклама меъёрлари ихтисослашуви, техник барқарорлигига кўра табақалаштириш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг мусобақа олди даврида ортиқча зўриқиш ва жароҳатланиш хавфини камайтиришга қаратилган реабилитацион-профилактик ёндашувлар, мушак-фаолият назорати ҳамда тикланиш жараёнларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш ҳисобига мусобақа фаолияти самарадорлиги оширилган;
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг машғулот юкламаларини турли шиддат зоналарида режалаштиришда адаптацион кўрсаткичлар, юклама таъсири ва самарадорлик мезонларини ўзаро боғлиқ ҳолда тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган услубий моделни қўллаш ҳисобига юкламани босқичма-босқич меъёрлаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. юқори малакали оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик режасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ва педагогик тажрибалар асосида:
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида классик даст ва силтаб кўтариш ҳамда уларга яқинлаштирилган махсус ривожлантирувчи машқлар ҳажмини спортчининг етакчи ҳаракат компоненти, юкламага мослашув даражаси ва техник бажарилиш барқарорлигига кўра табақалаштириб режалаштириш бўйича таклифлар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган. Натижада, спортчиларида мусобақавий машқлар натижалари 8,4–10,5 % га, махсус куч машқлари 6,9–12,0 % га, умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари эса 7,9 % га яхшиланган;
олий спорт маҳорати босқичидаги оғир атлетикачиларнинг олимпия циклига тайёргарлик жараёнида ҳафталик юклама ҳажми, шиддат босқичлари ҳамда даст ва силтаб кўтариш машқларидаги юклама нисбатлари динамикасини диагностик модел асосида баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчиларининг тайёргарлик жараёнига жорий этилган. Натижада, юклама кўрсаткичлари 16 % га, юклама ҳажмларининг нисбий ўзгариш коеффициенти р≈0,94–0,96 ни ташкил этган;
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг мусобақа олди даврида ортиқча зўриқиш ва жароҳатланиш хавфини камайтиришга қаратилган реабилитацион-профилактик ёндашувлар, мушак-фаолият назорати ҳамда тикланиш жараёнларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган. Натижада, мусобақа олди даврларида юклама ҳажми умумий йиллик юкламанинг ўртача 55–62 % ни, ўтиш даврларида эса 5–9 % ини ташкил этиб, спортчиларда ортиқча зўриқиш хавфини камайтириш имконияти яратилган;
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг машғулот юкламаларини турли шиддат зоналарида режалаштиришда адаптацион кўрсаткичлар, юклама таъсири ва самарадорлик мезонларини ўзаро боғлиқ ҳолда тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган услубий модел Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази машғулот амалиётига татбиқ этилган. Натижада, йиллик юкламанинг асосий қисмини 60–80 % шиддатлилик зоналарида жамлаш, мусобақа олди даврида юклама улушини ошириш ва ўтиш даврида камайтириш орқали спорт формасининг барқарор шаклланишига эришилган.
Шу билан бирга, ишлаб чиқилган кўп йиллик машғулот режасини такомиллаштириш асосида 
2015-2025-йилларда 2 та олтин, 1 та олимпия медали, 20 га яқин Жаҳон чемпионати, 25 дан ортиқ Осиё ва 43 та халқаро мусобақаларда медаллар жамланмаси қўлга киритилган. Жаҳон ареналарида 10 га яқин рекордлар янгиланган (Ўзбекистон Оғир атлетика федерациясининг 2025-йил 15-декабрдаги 02-08-08-15-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish