Шукуров Авазжон Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларини компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6673
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc01/2025.27.12.Ped13.01
Илмий раҳбар: Ядгаров Нодир Жалолович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Мардов Санжар Худойкулович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Тураев Хумойиддин Абдуғаффорович педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларини компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизмачилик фанини ўқитишда компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари, фазовий тасаввурни босқичма-босқич АР технологиялардан фойдаланиб ривожлантириш ҳамда тайёргарлик сифатига қўйиладиган компетенсиявий талабларни ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикаси, тасаввурни ошириш, таъсирчанлигини кучайтириш ҳамда визуал ахборотларни киритиш, текисликдаги статик тасвирни динамик тасвирга алмаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогик модел график ахборотни визуал-когнитив идрок этиш, фазовий тафаккурни ривожлантириш ва интерактив таълим муҳитини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, унда ўқув материалларини структуралаш, ахборотни босқичма-босқич ўзлаштириш, график топшириқларни визуал таҳлил қилиш ҳамда талабаларнинг график саводхонлиги, виртуал моделлаштириш кўникмалари ва анимацион-конструктив фикрлашини ривожлантириш механизмлари модернизация қилинган;
чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида компютер анимацион 3Д моделлар, ҚР-кодли “Мобил-таълим” технологияси, аудиал-визуал-кинестетик методлар ҳамда интерактив ўқув-методик таъминотни интеграциялаш натижасида талабаларнинг фазовий тасаввури, график саводхонлиги, мустақил ўзлаштириш қобилияти ва касбий-интеллектуал компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларини компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш асосида:
чизмачилик фанини ўқитишда компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари, фазовий тасаввурни босқичма-босқич АР технологиялардан фойдаланиб ривожлантириш ҳамда тайёргарлик сифатига қўйиладиган компетенсиявий талабларни ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Геометрик чизмачилик” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-0480 сонли гувоҳномаси). Натижада чизмачилик фанини ўқитишда 3Д технологияларнинг дидактик имкониятлари аниқланиб, фазовий тафаккур ва график саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот такомиллаштирилган;
компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш методикаси, тасаввурни ошириш, таъсирчанлигини кучайтириш ҳамда визуал ахборотларни киритиш, текисликдаги статик тасвирни динамик тасвирга алмаштириш бўйича тавсиялардан “Проексион чизмачилик” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-344 сонли гувоҳномаси). Натижада компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш асосида ўқув-методик мазмуни бойитилиб, талабаларда статик тасвирни динамик ҳолатда идрок этиш, визуал ахборотни таҳлил қилиш ва фазовий тасаввурни мустаҳкамлаш имкониятлари кенгайтирилган;
педагогик модел график ахборотни визуал-когнитив идрок этиш, фазовий тафаккурни ривожлантириш ва интерактив таълим муҳитини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, унда ўқув материалларини структуралаш, ахборотни босқичма-босқич ўзлаштириш, график топшириқларни визуал таҳлил қилиш ҳамда талабаларнинг график саводхонлиги, виртуал моделлаштириш кўникмалари ва анимацион-конструктив фикрлашини ривожлантириш механизмлари модернизациялаш бўйича тавсиялардан “Проексион чизмачилик” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-0480 сонли гувоҳномаси). Натижада компютер анимацион 3Д моделлар асосида чизмачилик фанини ўқитишнинг педагогик-методик модели такомиллаштирилиб, талабаларнинг график фаолиятни интерактив ташкил этиш ҳамда мураккаб график обектларни босқичма-босқич визуал идрок этиш интенсивлиги таъминланган;
чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида компютер анимацион 3Д моделлар, ҚР-кодли “Мобил-таълим” технологияси, аудиал-визуал-кинестетик методлар ҳамда интерактив ўқув-методик таъминотни интеграциялаш натижасида талабаларнинг фазовий тасаввури, график саводхонлиги, мустақил ўзлаштириш қобилияти ва касбий-интеллектуал компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялардан “Проексион чизмалар бўйича ўқув қўлланма” номли Саноат намунаси учун патент яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан САП 2704-рақамли гувоҳномаси). Натижада бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларида компютер анимацион 3Д моделлардан фойдаланиш жараёнини ташкил этиш, тажриба-синов ишларини амалга ошириш ҳамда ўқув машғулотларини интерактив ташкил қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.