Гиясова Зухра Рахматуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим технологияларининг дидактик имкониятларини физика фанини ўқитиш жараёнларига жорий этиш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped6342
Илмий раҳбар: Захидова Мавлюда Абдукаримовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.FM.01.05.
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Раҳимжоновна, педагогика фанлари доктори(DSc); Ибраймов Аскар Эсбосинович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ Давлат Педагогика Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: рақамли таълим технологияларининг дидактик имкониятларини физика фанини ўқитиш жараёнларига жорий этишни илмий-методик жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълимнинг трансформациялашуви шароитида физика фанини ўқитишда рақамли технологияларнинг дидактик имкониятлари, хусусан абстракт тушунчаларни моделлаштириш ва визуаллаштириш функсияларининг гибрид ҳамда шахсийлаштирилган таълим траекториялари ва талаба шахсига таъсири, фанни ўқитиш жараёнига мос педагогик адаптив диагностика асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим технологияларининг дидактик имкониятларини физика фанини ўқитиш жараёнига жорий этишни такомиллаштириш модели масалаларни ечишда адаптив рақамли-интерактив таъминотнинг конструктив моделлаштириш билан ўзаро боғлиқлиги тизимли, рефлексив-таҳлилий баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида физикадан масала ечиш методикаси масалаларни ечишда “графикли визуал-таҳлилий” ҳамда “умумий ечимдан хусусий ечимга ўтиш” ёндашувларига асосланган рақамли-дедуктив муҳитда асинхрон таълим ресурслари, динамик визуал моделлаштириш воситалари ва когнитив-мотивацион геймификация элементларини рекурсив алгоритмни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли трансформация шароитида физика фанини ўқитиш методикаси Десмос рақамли воситасининг динамик моделлаштириш функсияларини дарс жараёнига интеграциялаш натижасида таълим сифатининг ошиши асосланган ҳолда, “ФГМ – Физикадан графикли масалалар” платформасига касбга йўналтирилган мултимодал таълим ресурсларини мазмунан асинхрон шаклда жойлаштириш ва педагогик адаптив диагностика билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
таълимнинг трансформациялашуви шароитида физика фанини ўқитишда рақамли технологияларнинг дидактик имкониятлари абстракт тушунчаларни моделлаштириш ва визуаллаштириш функсияларини гибрид ва шахсийлаштирилган таълим траекторияларига ва талаба шахсига таъсирини фанни ўқитиш жараёнига мос педагогик адаптив диагностикалаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Физикадан масала ечиш усуллари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни Ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 13 августдаги № 02/01-01-321 сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли технологияларни жорий этиш талабаларнинг физикани ўрганиш жараёнида рақамли саводхонлигини, таҳлилий фикрлаш ва ижодкорлик кўникмаларини ривожлантирди;
рақамли таълим технологияларининг дидактик имкониятлари физика фанини ўқитиш жараёнига жорий этиш модели масалаларни ечишда адаптив рақамли-интерактив таъминотнинг конструктив-моделлаштиришга боғлиқлиги тизимли рефлексив таҳлилий баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Физикадан масала ечиш усуллари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Гулистон давлат университети, Қарши давлат университетларида Физика фани амалий машғулот дарсларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни Ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 13 августдаги № 02/01-01-321 сонли маълумотномаси) Натижада талабаларнинг физикадан масала ечиш жараёнида турли усулларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилган, физикадан масалалар ечиш методикаси оптималлаштирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида физикадан масала ечиш методикаси масалаларни ечишда “графикли визуал-таҳлилий” ва “умумий ечимдан хусусий ечимга ўтиш”га асосланган рақамли- дедуктив муҳитда асинхрон таълим ресурслари, динамик визуал моделлаштириш воситалари ва когнитив-мотивацион геймификация элементларини рекурсив алгоритмни қўллаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар асосида — “ФГМ-Физикадан графикли масалалар” таълим платформаси ишлаб чиқилган ва жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни Ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 13 августдаги № 02/01-01-321 сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим технологияларининг дидактик имкониятларини физика фанини ўқитиш жараёнларига жорий этиш ва уни самарали ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
рақамли трансформацияси шароитида физика фанини ўқитиш методикаси Десмос рақамли воситасининг динамик моделлаштириш функсияларини дарс жараёнига интеграциялаш таълим сифатини оширишга олиб келганлиги туфайли “ФГМ-Физикадан графикли масалалар” платформасига касбга йўналтирилган мултимодал таълим ресурсларини мазмунан асинхрон шаклда жойлаштириш ва педагогик адаптив диагностика билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “ФГМ — Физикадан графикли масалалар” таълим платформаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 13 августдаги № 02/01-01-321-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар билим даражасини янги баҳолаш мезонлари асосида самарали диагностика қилиш имкониятлари кенгайтирилган ва такомиллаштирилган.