Рахманов Учқун Тошпўлатович
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Матн яратишга ўргатиш орқали талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантириш методикаси” 13.00.02–Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11480
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Илмий раҳбар: Муминова Нилуфар Абдураҳмоновна, филология фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Ниязова Дилбар Холтемировна , филология фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади матн устида ишлаш орқали талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришда матн устида ишлаш, хусусан, матнни кенгайтириш, қисқартириш, содда гапларни қўшма гапларга айлантириш, жумлаларни расмий қолипга солиш таҳлиллар воситасида далилланган;
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришга доир ўқув материалларини такомиллаштиришда матн хусусияти инобатга олиниб, танланган ўқув материаллари, дидактик, прагматик мазмунда бўлганда самарадорлик юқори бўлиши асосланган;
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришда машқнинг аҳамияти, уларнинг асосий қўлланилиш ўринлари, матнга боғлаш, қайси ўқув материалларини ёддан айтиш, қайсиларига ижодий ёндашиш чегараси аниқланган;
талабаларни матн устида ишлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш асосида давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Матн устида ишлаш орқали талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантириш методикаси мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришда матн устида ишлаш, хусусан, матнни кенгайтириш, қисқартириш, содда гапларни қўшма гапларга айлантириш, жумлаларни расмий қолипга солиш малакасини ҳосил қилинишини асослашга доир таклиф ва тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳанининг билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги № 04/1-5589-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг матн ярата олиш кўникмаси қисми бойитилган;
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришга доир ўқув материалларини такомиллаштиришда матн хусусияти инобатга олиниб, танланган ўқув материаллари, дидактик, прагматик мазмунда бўлганда самарадорлик юқори бўлишини далилаштиришга доир хулосалари “Мутахасисликка кириш” дарслиги мазмунига сингдирилган бўлиб, илмий-назарий ва илмий-методик тавсиялари бакалавриат таълим йўналишларининг ўқитиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-мартдаги 537-сон буйругʻига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами № 55104). Натижада талабаларни давлат тилида иш юритиш кўникмаси такомиллаштирилган ва уларнинг касбий фаолияти давомида учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш имкониятлари кенгайтирилган ва назарий олинган билимларни амалиётга қўллаш имкониятини берган;
талабаларда давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришда машқнинг аҳамияти, уларнинг асосий қўлланилиш ўринлари, матнга боғлаш, қайси ўқув материалларини ёддан айтиш, қайсиларига ижодий ёндашиш чегараси аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 26-январдаги 01/01-01-34-сон маълумотнома). Натижада лойиҳа давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришга доир ўқув материалларини такомиллаштиришга хизмат қилишни кўзда тутадиган назарий маълумотлар билан бойитилган;
давлат тилида иш юритиш кўникмасини ривожлантиришга доир ҳосил бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантирувчи ва баҳоловчи ўқув топшириқлари тизимини ишлаб чиқишга доир хулосаларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасининг давлат тилида иш юритишга доир билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги №04/1-5589-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг давлат тилида иш юритиш, расмий матн ярата олиш кўникмаси қисми бойитилган.