Очилова Хилола Шералиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ката ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш технологияси”: 13.00.08-Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD-Ped9757 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бабаева Доно Раззаковна, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Хасанов Тохир Абдурашидович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Жумашева Гулнара Хамидуллаевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш технологияси  бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ёш хусусиятларини бола шахси, интилиши ва индивидуаллигига образли адаптасиялаш,  англаб гапириш кўникмаларини вариатив ва гуруҳий ишлаш даражасининг интенсивлигига мувофиқлаштириш, бадиий нутқни мотивацион, когнитив, фаолиятли босқичларига уйғунлаштиришни педагогик кузатишлар таҳлили асосида аниқлаштирилган; 
 мактабгача катта ёшдаги болалаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш  модели шахсга йўналтирилган педагогик тизимни қизиқтириш, таниш ва тахлил қилиш, вазият билан боғлаш ва фаолиятли-рефликсив сифатларга уйғунлигини таъминлаш, метакогнитив қобилиятларини мазмундаги воқеаларнинг образли фикрлашига рефлекциялаш, нутқ конструксияларини мантиқий тўғри туза олиш хусусиятларини мазмуний-таркибий компонентларга иерархик боғлаш асосида такомиллаштирилган;
 мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш методикаси, китобга қизиқиш ва нутқни ривожлантирувчи мухитни диалектик ақлий ҳаракатлар, ситуативлик, интерфаол ўйин технологиялари билан бойитиш, мустақил ишлашини бадиий нутқни саҳналаштириш ва педагогик мониторинг асосида такомиллаштирилган;
 мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш самарадорлиги, таълим ва нутқий мулоқат жараёнини ривожлантирувчи идрок ва хотирани шакллантиришга доир адаптив кейсларини киритиш, “Китоб номини топ” ва “Жажжи китобсевар” технологияларни қўллаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ёш хусусиятларини бола шахси, интилиши ва индивидуаллигига образли адаптасиялаш,  англаб гапириш кўникмаларини вариатив ва гуруҳий ишлаш даражасининг интенсивлигига мувофиқлаштириш, бадиий нутқни мотивацион, когнитив, фаолиятли босқичларига уйғунлаштиришни педагогик кузатишлар таҳлили асосида аниқлаштиришга оид таклифлар  “Нутқ ўстириш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 – йил 22-май 11-05-3303/04 сонли маълумотномаси) натижада, Мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш таснифланган;
   мактабгача катта ёшдаги болалаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш модели шахсга йўналтирилган педагогик тизимни қизиқтириш, таниш ва тахлил қилиш, вазият билан боғлаш ва фаолиятли-рефликсив сифатларга уйғунлигини таъминлаш, метакогнитив қобилиятларини мазмундаги воқеаларнинг образли фикрлашига рефлекциялаш, нутқ конструксияларини мантиқий тўғри туза олиш хусусиятларини мазмуний-таркибий компонентларга иерархик боғлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли дарсликлари мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-май 11-05-3303/04 сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш модели такомиллаштирилган;
       мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш методикаси, китобга қизиқиш ва нутқни ривожлантирувчи мухитни диалектик ақлий ҳаракатлар, ситуативлик, интерфаол ўйин технологиялари билан бойитиш, мустақил ишлашини бадиий нутқни саҳналаштириш ва педагогик мониторинг асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Нутқ ўстириш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-май 11-05-3303/04 сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш самарадорлиги, таълим ва нутқий мулоқат жараёнини ривожлантирувчи идрок ва хотирани шакллантиришга доир адаптив кейсларини киритиш, “Китоб номини топ” ва “Жажжи китобсевар” технологияларни қўллаш асосида  асосида такомиллаштирилган ҳамда методик тавсиялар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-май 11-05-3303/04 сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш технологияси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish