Орипова Мохидил Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда инсон бегоналашуви муаммосининг ижтимоий-фалсафий омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fal1729
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тожалиев Абдуқосим Абдулҳакимович, фалсафа фанлари бўйич фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғли, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Гаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда инсон бегоналашуви муаммосининг ижтимоий-фалсафий омилларини назарий жиҳатдан асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашган жамиятнинг инсон ҳаётига ижобий ва салбий таъсири ижтимоий-фалсафий омиллари (ижтимоий сиёсат, маданий тамойил,) сифатида шахснинг ички инқирози, ўзини қадрсиз ҳис этиши, ижтимоий алоқалардан ажралганлиги очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда бегоналашув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари (инсоннинг шахсий ривожи, ижтимоий иштироки ва маданий онгини уйғотиш зарурлиги) муҳимлиги далилланган;
бегоналашув жараёнининг замонавий тараққиёт босқичидаги мафкуравий хусусиятларнинг ижтимоий моҳияти (ахборотлашган жамият ва инсон бегоналашуви ўртасидаги диалектик алоқадорлиги) очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда инсон бегоналашувининг олдини олиш (ёшларни ижтимоий дахлдорлиги, институционал асослари, стратегик ва синергетик боғланиши) механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда инсон бегоналашуви муаммосининг ижтимоий-фалсафий омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборотлашган жамиятнинг инсон ҳаётига ижобий ва салбий таъсири ижтимоий-фалсафий омиллари (ижтимоий сиёсат, маданий тамойил,) сифатида шахснинг ички инқирози, ўзини қадрсиз ҳис этиши, ижтимоий алоқалардан ажралганлигига оид илмий янгиликларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-2026 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 5-мартдаги 05-09-383-сон Маълумотномаси). Натижада, замонавий жамиятда инсоннинг ўзини ёт, бегона ҳис этиши, уни ўраб турган ижтимоий муносабатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда бегоналашув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари (инсоннинг шахсий ривожи, ижтимоий иштироки ва маданий онгини уйғотиш зарурлиги)ни муҳимлиги доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон- жамиятда инсон бегоналашувининг ижтимоий-фалсафий муаммоларини аниқлаш ва уларни олдини олишнинг илмий-назарий консептуал асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 2-мартдаги 04/11-6779 Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ахборотлашган;
бегоналашув жараёнининг замонавий тараққиёт босқичидаги мафкуравий хусусиятларининг ижтимоий моҳияти (ахборотлашган жамият ва инсон бегоналашуви ўртасидаги диалектик алоқадорлиги) эканлиги доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 1-майдаги 02-03-19/827-сон Маълумотномаси). Натижада, бегоналашувнинг замонавий жамиятда инсон ва тизимлар ўртасидаги мураккаб зиддиятларини олдини олишга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда инсон бегоналашувининг олдини олиш (ёшларни ижтимоий дахлдорлиги, институционал асослари, стратегик ва синергетик боғланиши) механизми асосланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 4-16-21-3005-сон Маълумотномаси). Натижада, ёшларда аждодларимиз ва ота-боболаримизнинг Ватанни ҳимоя қилишга оид анъана ва қадриятларга садоқатли бўлиш асосида жамиятда инсон бегоналашувини олдини олиш масалаларини ёритиб беришга хизмат қилган.