Хошимхонов Хондамир Муминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хожа Аҳмад Яссавийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/ Fal1211
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмаил, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзматзода Қодирқул, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хожа Аҳмад Яссавий ижтимоий-фалсафий қарашларининг замонавий жамият учун аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хожа Аҳмад Яссавий тасаввуфий таълимотида нафсни тарбиялаш, комиллик мақомларига эришиш, тасаввуфий одобга риоя қилиш, жаҳрий зикр, “ўлмасдан бурун ўлиш”, ўзликни англаш орқали Ҳақни таниш, Ҳақ ишқи ва халқ дарди билан яшаш тамойилларининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳияти очиб берилган;
Хожа Аҳмад Яссавий томонидан туркий тилда, қадимий туркий ахлоқ ва одоб қадриятлари билан исломий-тасаввуфий тамойиллар уйғунлигида яратилган таълимотнинг Қошқардан Онадўлигача бўлган ҳудудлар халқлари маънавий ҳаётига таъсири, туркий мутафаккирлар ижодига ғоявий-илҳомий манба бўлгани ҳамда турк-ислом фалсафий тафаккури ва умумтуркий халқларнинг маънавий-ахлоқий қарашлари ривожидаги ўрни тарихий-фалсафий жиҳатдан асосланган;
“Девони ҳикмат”даги ўзгалар ҳақига хиёнат қилмаслик, ростгўйлик, ҳалоллик, катталар дуосини олиш, қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш ва фарзандларни ҳаё-одобли қилиб тарбиялашга даъват этувчи, шунингдек, ғийбат, миннат, ҳасад, кибр ва бахилликни қораловчи ғояларнинг ёшлар миллий-маънавий қиёфасини шакллантириш, ахлоқий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишдаги аҳамияти манбалар асосида далилланган;
Хожа Аҳмад Яссавий меросидаги умуминсоний ғояларнинг дилозорлик, жаҳолат, порахўрлик ва мунофиқлик каби ижтимоий-ахлоқий иллатларни бартараф этиш, шунингдек, адолатпарварлик, ҳалол меҳнат, сабр-қаноат, хайр-саховат, вақтни қадрлаш, илм-маърифатга интилиш ва динлараро бағрикенглик фазилатларини шакллантиришдаги конструктив ижтимоий-фалсафий имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожа Аҳмад Яссавийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари моҳиятини очиб бериш ва замонавий жамият учун аҳамиятини асослаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Хожа Аҳмад Яссавий тасаввуфий таълимотида нафсни тарбиялаш, комиллик мақомларига эришиш, тасаввуфий одобга риоя қилиш, жаҳрий зикр, “ўлмасдан бурун ўлиш”, ўзликни англаш орқали Ҳақни таниш, Ҳақ ишқи ва халқ дарди билан яшаш тамойилларининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳияти бўйича олинган илмий янгиликлар ва натижалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоб ва рисолаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 17-сентябрдаги 02/380-сон маълумотномаси). Натижада, Хожа Аҳмад Яссавийнинг тасаввуфий фалсафаси, хусусан, яссавия тариқатидаги ғоялар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоб ва рисолаларнинг янада мазмунли бўлишига хизмат қилган;
Хожа Аҳмад Яссавий томонидан туркий тилда, қадимий туркий ахлоқ ва одоб қадриятлари билан исломий-тасаввуфий тамойиллар уйғунлигида яратилган таълимотнинг Қошқардан Онадўлигача бўлган ҳудудлар халқлари маънавий ҳаётига таъсири, туркий мутафаккирлар ижодига ғоявий-илҳомий манба бўлгани ҳамда турк-ислом фалсафий тафаккури ва умумтуркий халқларнинг маънавий-ахлоқий қарашлари ривожидаги ўрни тарихий-фалсафий жиҳатдан асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар орасида миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ҳамда аждодларимизнинг илмий ва маънавий меросини тарғиб қилиш орқали ёшларнинг тарихий хотираси ва миллий ўзлигини англаш даражасини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 16-мартдаги 2-13-21-1762-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ёш авлодни юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
“Девони ҳикмат”даги ўзгалар ҳақига хиёнат қилмаслик, ростгўйлик, ҳалоллик, катталар дуосини олиш, қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш ва фарзандларни ҳаё-одобли қилиб тарбиялашга даъват этувчи, шунингдек, ғийбат, миннат, ҳасад, кибр ва бахилликни қораловчи ғояларнинг ёшлар миллий-маънавий қиёфасини шакллантириш, ахлоқий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишдаги аҳамиятига доир илмий янгилик, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи”нинг 41-банди-“Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 12-мартдаги 10/174-сон маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одобларни тарғиб этиш, аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг оммалаштириш ҳамда маънавий маърифий тадбирларни методик жиҳатдан бойитишда хизмат қилган;
Хожа Аҳмад Яссавий меросидаги умуминсоний ғояларнинг дилозорлик, жаҳолат, порахўрлик ва мунофиқлик каби ижтимоий-ахлоқий иллатларни бартараф этиш, шунингдек, адолатпарварлик, ҳалол меҳнат, сабр-қаноат, хайр-саховат, вақтни қадрлаш, илм-маърифатга интилиш ва динлараро бағрикенглик фазилатларини шакллантиришдаги конструктив ижтимоий-фалсафий аҳамиятига доир илмий натижалар ва амалий таклиф-тавсиялардан “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 57-11/78-рақам “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 20-февралдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада, Аҳмад Яссавийнинг ахлоқий ғояларига доир келтирилган таклиф ва тавсиялар миллий маънавиятимиз тарғиботи борасидаги илмий ишларга асос бўлиб хизмат қилган.