Авлиёкулов Анвар Ибрахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион маркетинг тадқиқотлари асосида тижорат банклари маҳсулотларини сотишни такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.(иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt2539.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.1.08.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухсинов Бекзод Тохирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инновацион маркетинг тадқиқотлари асосида тижорат банклари маҳсулотларини сотишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида инновацион маркетинг тадқиқотлари самарадорлигини миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзида мужассамлаштирган маркетинг харажатлари қайтими (Ретурн он Инвестмент – РОИ), банк мижозлари сонидаги ўсиш, банк мижозларини сақлаб қолиш даражаси (Ретентион Рате – РР), янги маҳсулот ва хизматларнинг жорий қилиш тезлиги, банк фаолиятидан мижозларнинг қониқиши даражааси (Cустомер Сатисфаcтион Индех – CСИ), “CРМ” тизимидан фойдаланиш самарадорлиги, тарғиботнинг аниқлиги кўрсаткичи (Нет Промотер Сcоре – НПС), ҳамда, рақобатбардошлик кўрсаткичи мезонлари орқали “А”, “Б”, “C” ва “Д” тоифалардаги рейтинг гуруҳларига ажратиш таклифи асосланган;
тижорат банклари маркетинг бўлими фаолиятида инновацион ёндашувлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг “КПИ” тизимини “Ҳ-А (Ҳигҳлй-Аcтиве)”, “М-А (Модерателй-Аcтиве)”, “Л-А (Лоwер-Аcтиве)”, “Н-А (Ноне-Аcтивитй)” тоифалаарга ажратиш таклифи асосланган;
“С-Д (Стронглй-Дигитализед) +7 П” маркетинги асосида “Контент маркетинг”, “СЕО & СЕМ”, ҳамда, автоматлаштирилган “АИ-Чат-бот” рақамли дастурларидан фойдаланиш орқали “Очиқ банк (Опен Банкинг)” стратегиясидан фойдаланиш таклифи далилланган;
2025-2030 йилларда тижорат банклари кредит маҳсулотларининг таркибий кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида унинг ЯИМдаги улуши бўйича базавий, инерсион, мобилизацион ссенарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион маркетинг тадқиқотлари асосида тижорат банклари маҳсулотларини сотишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тижорат банкларида инновацион маркетинг тадқиқотлари самарадорлигини миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзида мужассамлаштирган маркетинг харажатлари қайтими (Ретурн он Инвестмент – РОИ), банк мижозлари сонидаги ўсиш, банк мижозларини сақлаб қолиш даражаси (Ретентион Рате – РР), янги маҳсулот ва хизматларнинг жорий қилиш тезлиги, банк фаолиятидан мижозларнинг қониқиши даражаси (Cустомер Сатисфаcтион Индех – CСИ), “CРМ” тизимидан фойдаланиш самарадорлиги, тарғиботнинг аниқлиги кўрсаткичи (Нет Промотер Сcоре – НПС), ҳамда, рақобатбардошлик кўрсаткичи мезонлари орқали “А”, “Б”, “C” ва “Д” тоифалардаги рейтинг гуруҳларига ажратиш таклифи О'збекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сонли "2020-2025-йилларга мо'лжалланган О'збекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси то'г'рисида"ги Фармони ҳамда 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165-сонли "2022-2026-йилларда О'збекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш то'г'рисида"ги Фармони 4.2 ва 4.4-параграфлар талаблари доирасида “Ипак йўли” инновация тижорат банки амалиётида қўлланилган. (“Ипак йўли” АИТБнинг 2025 йил 10 декабрдаги 35/11440-сонли далолатномаси) Мазкур амалиёт орқали “Ипак йўли” банки мижозлар базасини кенгайтириш, маркетинг харажатларини оптималлаштириш, рақамли хизматлар ва CРМ тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш натижасида банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 2024 йилга нисбатан 17 фоизга оширишга эришилди;
тижорат банклари маркетинг бўлими фаолиятида инновацион ёндашувлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг “КПИ” тизимини “Ҳ-А (Ҳигҳлй-Аcтиве)”, “М-А (Модерателй-Аcтиве)”, “Л-А (Лоwер-Аcтиве)”, “Н-А (Ноне-Аcтивитй)” тоифаларга ажратиш таклифи ишлаб чиқилиб, О'збекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сонли "2020-2025-йилларга мо'лжалланган О'збекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси то'г'рисида"ги Фармони (1-иловаси ва 3-иловаси, О'збекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сонли "Рақамли О'збекистон-2030" стратегияси то'г'рисида"ги Фармони 16-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ипак йўли” инновация тижорат банки амалиётида қўлланилган. (“Ипак йўли” АИТБнинг 2025 йил 10 декабрдаги 35/11440-сонли далолатномаси) Ушбу КПИ тизими ёрдамида банк маркетинг бўлимларининг инновацион фаоллиги тизимли равишда баҳоланди, заиф бўлимлар аниқланиб, уларни ривожлантириш бўйича аниқ чоралар белгиланди. Натижада банкнинг маркетинг самарадорлиги 15 фоизга ошди, янги маҳсулотларни жорий этиш тезлиги 12 фоизга, мижозлар содиқлиги ва қониқиши 20 фоизга ошди;
“С-Д (Стронглй-Дигитализед) +7 П” маркетинги асосида “Контент маркетинг”, “СЕО & СЕМ”, ҳамда, автоматлаштирилган “АИ-Чат-бот” рақамли дастурларидан фойдаланиш орқали “Очиқ банк (Опен Банкинг)” стратегиясидан фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилиб, О'збекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сонли "Рақамли О'збекистон-2030" стратегияси то'г'рисида"ги Фармони 15-банд ва 16-банд , О'збекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октябрдаги ПҚ-358-сонли "Сун'ий интеллект технологияларини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш то'г'рисида"ги Қарори 2-параграфлар талаблари доирасида “Ипак йўли” инновация тижорат банки амалиётида қўлланилган. (“Ипак йўли” АИТБнинг 2025 йил 10 декабрдаги 35/11440-сонли далолатномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали контент маркетинг, СЕО & СЕМ ва АИ-Чат-бот дастурлари орқали мижозлар билан узлюксиз ва шахсийлаштирилган мулоқот йўлга қўйилди. Банк хизматларидан фойдаланиш жараёнини тезлаштириш ва мижозларга реал вақтда маълумот етказиш имконияти яратилди. Мижозларнинг қониқиш даражаси (CСИ) ва тавсия қилиш кўрсаткичи (НПС) сезиларли даражада ошди.Рақамли маркетинг ва автоматлаштирилган тизимлар орқали янги мижозларни жалб қилиш ва мавжуд мижозларни сақлаш даражаси ошди. Умумий ҳисобда, таклиф этилган рақамли маркетинг модели банкнинг инновацион маркетинг самарадорлигини ўртача 25фоизга ошириш имконини берди;
йилларда тижорат банклари кредит маҳсулотларининг таркибий кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида унинг ЯИМдаги улуши бўйича базавий, инерсион, мобилизацион ссенарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сонли “2020–2025-йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” фармони ИИИ боби, О'збекистон Республикаси Марказий Банкининг "Пул-кредит сиёсатининг 2026-2028-йилларга мо'лжалланган асосий ё'налишлари" доирасида “Ипак йўли” инновация тижорат банки амалиётида қўлланилган.(“Ипак йўли” АИТБнинг 2025 йил 10 декабрдаги 35/11440-сонли далолатномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали базавий, инерсион ва мобилизацион ссенарийлар ёрдамида кредит маҳсулотлари бўйича ЯИМдаги улушнинг прогнози ишлаб чиқилди, бу эса банкнинг стратегик режалаштириш ва молиявий рискларни бошқариш имкониятини оширди.Шунингдек,банклар кредит маҳсулотларини бозор талаби ва иқтисодий вазиятга мослаштира олди, янги кредит пакетларини тезроқ жорий этилди.Прогноз натижаларига кўра маҳаллий тижорат банклари томонидан 2025-2030 йилларда кредит маҳсулотларини сотиш ҳажми ЯИМга нисбатан 11,8 фоизга ортиб, 41,0 фоиздан 52,8 фоизгача етиши мумкинлиги аниқланди.