Рахимов Шохрух Фурқатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тижорат банклари омонатлари ҳажмини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 –Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6137
Илмий раҳбари: Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Хамраев Шерзод Ахтамович.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Тижорат банклари омонатлари ҳажмини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк маркетинги назарияларини умумлаштириш асосида тижорат банклари омонатлари ҳажмини оширишга йўналтирилган банк маркетинги консептуал модели стратегик, тактик (7П) ва рақамли маркетинг элементларини муносабатлар маркетинги механизми атрофида интеграциялашган ҳолда таклиф этилган;
тузилмавий тенгламаларни моделлаштириш (СЕМ) усулида аниқланган тижорат банклари мижозларининг омонат қўйиш ниятига таъсир этувчи омилларнинг (ишонч, хизмат сифати, рақамли каналлар сифати, маҳсулот жозибадорлиги, маркетинг коммуникациялари, ижтимоий таъсир, молиявий саводхонлик, мижоз қониқиши, омонат қўйиш нияти) аниқланган таъсир даражасида мижоз қониқишининг энг кучли омил эканлиги (CС: β=0,395; Р²=0,764) ҳамда ёш сегментларига асосланган таъсири асосланган;
тижорат банкларининг рақамли маркетинг платформалари (веб-сайт, мобил илова, ижтимоий тармоқлар, рақамли реклама) тўлиқ аудити асосида “рақамли трансформация - рақамли ишонч” ёндашувига асосланган модернизация, контент маркетинг, маълумотларга асосланган шахсийлаштириш, рақамли реклама оптимизацияси, мижозлар тажрибасини бошқаришни ўз ичига олувчи комплекс рақамли маркетинг стратегиялари таклиф этилган;
тижорат банклари омонатлар ҳажмига таъсир этувчи омилларни регрессион ва корреляцион моделлаштириш асосида 2030-йилгача бўлган давр учун учта ссенарий (базавий, оптимистик, пессимистик) бўйича депозитлар динамикасининг прогнози ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда тижорат банклари омонатлари ҳажмини оширишга йўналтирилган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва илмий натижалар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
банк маркетинги назарияларини умумлаштириш асосида ишлаб чиқилган тижорат банклари омонатлари ҳажмини оширишга йўналтирилган банк маркетинги консептуал моделига оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ акциядорлик банкининг 2026-йил 14-январдаги 378-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда стратегик маркетинг, тактик маркетинг (7П) ва рақамли маркетинг элементларини муносабатлар маркетинги механизми атрофида интеграциялаш, банк маркетингининг 8 та замонавий консепсиясини (муносабатлар маркетинги, СЕРВҚУАЛ, CЛВ, ИМC, омниканал маркетинг, рақамли маркетинг, Маркетинг 5.0, ижтимоий маркетинг) амалий қўллаш бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
тузилмавий тенгламаларни моделлаштириш (СЕМ) усулида аниқланган тижорат банклари мижозларининг омонат қўйиш ниятига таъсир этувчи омилларнинг(ишонч, хизмат сифати, рақамли каналлар сифати, маҳсулот жозибадорлиги, маркетинг коммуникациялари, ижтимоий таъсир, молиявий саводхонлик, мижоз қониқиши, омонат қўйиш нияти) таъсир даражаси ва мижоз қониқишининг энг кучли омил эканлиги (CС: β=0,395; Р²=0,764) бўйича олинган асосий натижалари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятида жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ акциядорлик банкининг 2026-йил 14-январдаги 378-сонли маълумотномаси). Натижада банкда ишонч (ТР: β=0,279), хизмат сифати (СҚ: β=0,201) ва маҳсулот жозибадорлиги (ПА: β=0,206) омилларини кучайтириш, ёш мижозлар учун хизмат сифатига, катта ёшдагилар учун банк ишончлилигига асосланган (п=0,024) дифференциал маркетинг стратегиясини жорий этиш орқали мижозлар қониқиш даражасини 15,0 фоизга ошириш ва банк омонатлари ҳажмини йиллик 8-12 фоизга кўпайтириш бўйича стратегик мақсадлар белгиланган;
тижорат банкларининг рақамли маркетинг платформалари (веб-сайт, мобил илова, ижтимоий тармоқлар, рақамли реклама) тўлиқ аудити асосида “рақамли трансформация - рақамли ишонч” ёндашувига асосланган модернизация, контент маркетинг, маълумотларга асосланган шахсийлаштириш, рақамли реклама оптимизацияси, мижозлар тажрибасини бошқаришни ўз ичига олувчи комплекс рақамли маркетинг стратегиялари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятида фойдаланилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ акциядорлик банкининг 2026-йил 14-январдаги 378-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида 24 ой ичида жисмоний шахслар омонатлари ҳажмини 29,4 фоизга, юридик шахслар омонатларини 25,0 фоизга ошириш, рақамли каналлар орқали 220 млрд сўмлик янги омонатларни жалб қилиш, веб-сайт жозибадорлик кўрсаткичини 42 балдан дан 80 балга кўтариш, мобил илова рейтингини 3,2 дан 4,0 дан юқори даражага етказиш ва маркетинг инвестицияларининг қайтарилиш даражаси (РОИ) 350 фоизга етказилган;
тижорат банклари омонатлар ҳажмига таъсир этувчи омилларни регрессион ва корреляцион моделлаштириш асосида 2030-йилгача бўлган давр учун учта ссенарий (базавий, оптимистик, пессимистик) бўйича депозитлар динамикасининг прогнози “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятида фойдаланилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ акциядорлик банкининг 2026-йил 14-январдаги 378-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида банк депозитларини базавий ссенарийда 2030-йилга келиб 6 580 млрд сўмдан 2024-йилдаги  14975 млрд сўмга нисбатан 2,3 баробар ўсиш, оптимистик ссенарийда 21260 млрд сўмга  етказиш, комиссия даромадининг ҳар 1 млн сўмлик ўсиши депозитларни 27,27 млн сўмга кўпайтириш, ҳар бир янги филиал 352 млрд сўмлик депозит ўсишига олиб келиш ва операцион самарадорлик кўрсаткичини оптимал даражада сақлаш бўйича узоқ муддатли стратегик мақсадлар белгилашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish