Жамолов Анвар Кучкорович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дифференциал ёндашув асосида тиббий компетенсияларни мобиллаштириш технологиясини қўллаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Ped1359
Илмий маслаҳатчи: педагогика фанлари доктори, профессор Турсунов Собир Турдиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Холмухаммедов Муродулло Махмудович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт йўналишидаги касбий таълим ташкилотларида дифференциал ёндашув асосида тиббий компетенсияларни мобиллаштириш технологиясини қўллаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дифференциал ёндашув асосида ўқувчининг бошланғич тайёргарлиги, амалий тажрибаси ва мустақиллик даражасини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш шакллари, компетенсия талаблари, баҳолаш шаклларини ўзаро мувофиқлаштириш натижасида амалий, клиник ва рефлексив фаолиятни интеграцияловчи гибрид касбий таълим муҳити лойиҳалаштирилган;
назарий тайёргарлик, клиник амалиёт, баҳолаш ўртасидаги мантиқий узилишларни аниқлаш орқали тиббий кўникмаларни яхлит амалий ҳаракатга айлантиришга қаратилган ўқув тажрибасини мобиллаштирш, диагностик-коррексиялаш босқичларини ўз ичига олган тиббий компетенсияларни мобиллаштиришнинг педагогик цикли ишлаб чиқилган;
гибрид касбий таълим муҳитида тиббий таълимнинг узлюксизлигини таъминлашга қаратилган педагогик шарт-шароитлар, дифференциал ёндашув, симуляция, иш жойида ўқитиш кетма-кетлиги, компетенсияларни реал амалиётда қўллаш жараёнини тизимлаштириш орқали тиббий компетенсияларни дифференциал мобиллаштиришнинг тузилмавий-функсионал модели мазмунан такомиллаштирилган;
тиббий компетенсияларни дифференциал мобиллаштириш технологияси клиник кейсдан обектив баҳолаш ва педагогик коррексиягача бўлган босқичларни ягона дидактик циклга бирлаштирувчи тиббий амалий кўникмаларни уч компонент асосида баҳолаш, манзилли педагогик коррексия қилиш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, ривожлантирилиши зарур бўлган жиҳатларни белгилаш, манзилли коррексия қилиш ҳамда қайта баҳолаш йўналишини танлаш имкониятларини кенгайтириш асосида амалий кўникмаларни когнитив-тайёргарлик, операцион-амалий ва рефлексив-коррексион компонентлар бўйича баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дифференциал ёндашув асосида тиббий компетенсияларни мобиллаштириш технологиясини қўллаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
тиббий компетенсияларни мобиллаштириш технологиясини клиник амалиётга татбиқ этишга қаратилган клиник кейслар банки, симуляцион топшириқлар ва обектив тузилган клиник имтиҳон воситалари “Юқумли касалликларда ҳамширалик иши” ва “Жарроҳлик ва реанимацияда ҳамширалик иши” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166/2-053 ва 166/2-061-рақамли ўқув адабиёти нашр рухсатномалари). Натижада ўқувчиларнинг назарий билим ва амалий ҳаракатларини ўткир клиник вазиятда хавфсиз касбий ҳаракатга айлантириш имконияти кенгайтирилган;
дифференциал педагогик шарт-шароитларни амалиётга татбиқ этишга қаратилган даражаланган топшириқлар, парвариш ссенарийлари ва индивидуал педагогик ёрдам элементлари “Геронтологияда ҳамширалик иши” ва “Педиатрияда ҳамширалик иши” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233/2-17-рақамли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-085-рақамли ўқув адабиёти нашр рухсатномалари). Натижада ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва индивидуал эҳтиёжларига мос педагогик ёрдамни ташкил этиш ҳамда парвариш жараёнини беморнинг ёш хусусиятлари асосида дифференциал лойиҳалаш имконияти кенгайтирилган;
тиббий компетенсияларни мобиллаштиришнинг тузилмавий-функсионал модели 50910203 — “Ҳамширалик иши” мутахассислиги таълим дастурларига кириш диагностикасидан педагогик коррексиягача бўлган босқичларни ягона технологик циклга бирлаштириш асосида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 27-апрелдаги 02/01-01-318-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг амалий тайёргарлигини аудитория, симуляцион муҳит ва клиник амалиётда тўпланган маълумотлар асосида яхлит бошқариш имконияти яратилган;
тиббий компетенсияларни мобиллаштириш технологияси назарий-модулли тайёргарликдан рефлексив таҳлилгача бўлган босқичларни яхлит дидактик циклда боғловчи методик тавсиялар сифатида “Ҳамширалик иши техникаси” ва “Асаб касалликларида ҳамширалик иши” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-434-рақамли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-480-рақамли ўқув адабиёти нашр рухсатномалари). Натижада ўқувчиларда клиник вазиятни англаш, хавфсиз амалий ҳаракатни бажариш ва ўз фаолиятини рефлексив коррексия қилиш кўникмаларини изчил ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини когнитив-аналитик, операцион-амалий ва рефлексив-регулятив компонентлар бўйича баҳолашга мўлжалланган “МедМобил-ОСCЕ” электрон таълим платформасидан ИЛ-5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025-йй.) инновацион лойиҳаси вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 27-апрелдаги 02/01-01-318-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчининг амалий тайёргарлигини электрон мониторинг асосида кузатиш, портфелини шакллантириш, ривожлантирилиши зарур жиҳатларни аниқлаш ва манзилли коррексия йўналишини белгилаш имкониятлари кенгайтирилган.