Дустов Даврон Зулхайдарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантиришнинг менежмент технологиялари  13.00.07 – Таълимда менежмент (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9771
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекисон миллий педагогика университети.PhD.01/27.12.2025.Ped.03.05
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Жўраев Воҳид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат унверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган менежмент технологияларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалиётга жорий этишнинг ташкилий-педагогик механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантиришнинг “менежмент технологиялари” тушунчасининг мазмуни педагогик етакчилик, далилларга асосланган бошқарув, рақамли лидерлик ва “софт скиллс” кўникмаларининг ўзаро интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган ҳамда унинг когнитив, жараёнли-амалий, коммуникатив, аксиологик, рефлексив ва инновацион-рақамли компонентлардан иборат тузилмаси илмий асосланди;
директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантиришга таъсир этувчи меʼёрий-ҳуқуқий, ташкилий-методик ва психологик омиллар тизимлаштирилган ҳамда унинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тизими консептуал-методологик, амалий-фаолиятли ва қадриятли-мотивацион мезонлар, тегишли индикаторлар, юқори, ўрта ва паст даражалар ҳамда триангуляцияга асосланган диагностик воситалар билан такомиллаштирилди;
мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантириш модели компетентли, тизимли, андрагогик ва далилларга асосланган бошқарув ёндашувлари асосида такомиллаштирилиб, унинг мақсадли, ташкилий-бошқарув, педагогик ва диагностик-мониторинг блоклари ҳамда ташхис-аналитик, мақсадли-режалаштирувчи, таълимий-ўқув, инновацион-технологик, рефлексив-таҳлилий ва мотивацион-ривожлантирувчи функсионал компонентларининг динамик ўзаро алоқадорлиги аниқлаштирилди;
Директор ўринбосарининг методик фаолиятини ривожлантириш методикаси “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати”нинг узвийлиги, каскадли ўқитиш, коучинг, фасилитация, “ГРОW” модели, рақамли лидерлик ҳамда модул асосидаги касбий ривожланиш технологияларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган ва унинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов натижалари асосида исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг методик бошқарув фаолиятини ривожлантириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар:
мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг “методик фаолиятини ривожлантиришнинг менежмент технологиялари” тушунчаси таҳлил қилиниб, унинг бошқарув фаолиятидаги стратегик фикрлаш, инновацион қарор қабул қилиш, коммуникатив маданият, ахборот технологияларидан фойдаланиш ва жамоани мотивация қилиш каби интегратив компонентларни қамраб олган тизимли категория сифатида илмий асосланган таклифлардан Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг директор ўринбосари (юксалтирувчи, ривожлантирувчи) ўқув режаси мазмунига сингдирилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 031931-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарларининг касбий, методик-бошқарув фаолиятини ривожлантиришнинг менежмент технологиялари такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарининг “методик бошқарув фаолиятини” тушунчасининг таърифи ва моҳияти аниқланиб, унинг таркибий-компонентлари методик билими, кўникма ва маҳорати, инновацион фаолиятга тайёрлиги ва раҳбарлик қобилиятлари илмий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялардан ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида сифатли таълим олиш имкониятини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган дастур мазмунига сингдирилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 031931-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти директор  ўринбосарининг хорижий тажриба асосида касбий малакалари ривожлантирилган; 
директор ўринбосари методик бошқарув фаолиятини ривожлантиришга қаратилган менежмент технологиялари модели тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш механизмлари “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини ташкил этиш, каскадли ўқитиш, муҳандислик-дизайн технологияси ва бошқалар асосида илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан ММК ва ММС дастури ва ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-апрелдаги 03-33-3159-сонли маълумотномаси). Натижада “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” ўқув қўлланмаси яратилган ва амалиётга жорий этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 031931-сонли маълумотномаси).
мактабгача таълим тизимида инновацион бошқарув парадигмаси шарт-шароитларида директор ўринбосарининг методик раҳбарлик фаолиятига таъсир этувчи омиллар меʼёрий-ҳуқуқий, ташкилий-методик, психологик тизими илк бор таҳлил этилди ҳамда директор ўринбосари учун зарур бўлган профессионал компетенсиялар профили ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг  Ал-11125078132 “Мактабгача таълимда инклюзив муҳит яратиш: алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълимга жалб қилиниши” мавзусидаги халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 031931-сонли маълумотномаси). Натижада директор ўринбосарларини профессионал компетенсияларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish