Мўминова Қундуз Холмамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped1211.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
Илмий раҳбар: Пардаева Меҳринисо Донияровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат  институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон  Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор, Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни самарали  бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим ва реабилитация интеграциясининг ташкилий-педагогик имкониятлари оккупационал терапевт (эрготерапевт) фаолиятини умумтаълим мактабининг инклюзив бошқарув контурига функсионал компонент сифатида киритиш, ўқувчининг кундалик ҳаёт фаолияти, мустақил ҳаракатланиши, ижтимоий-коммуникатив мослашуви ҳамда адаптив таълим муҳитига интеграциялашувини тизимли қўллаб-қувватлаш орқали илмий-методик жиҳатдан асосланган;
инклюзив таълимни мувофиқлаштиришнинг ташкилий-бошқарув механизми инспектор-психолог, маҳалла мутахассислари, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси ва жамоатчилик вакилларининг институционал мувофиқлаштириш жараёнидаги функсионал ҳамкорлиги, ваколатлар тақсимоти, интердисиплинар ёндашуви, жамоавий қарор қабул қилиши ҳамда институционал ҳисобдорлиги асосида такомиллаштирилган;
“мактаб – маҳалла – оила” кооператив бошқарув модели инклюзив таълимни стратегик режалаштириш, индивидуал таълим эҳтиёжларини бошқарув жараёнида ҳисобга олиш, таълим-реабилитация хизматларини мувофиқлаштириш, ресурсларни сафарбар этиш, мониторинг ва қайта алоқани таъминлаш жараёнларини горизонтал бошқарув ҳамда функсионал ҳамкорлик асосида интеграциялаш орқали ишлаб чиқилган;
инклюзив таълимни бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг интеграциялашган мезонлар тизими таълим-тарбия жараёни сифати, адаптив муҳит мослашувчанлиги, кадрлар салоҳияти, психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш, ресурс таъминоти ва ижтимоий ҳамкорлик ҳолатини комплекс диагностика қилишга хизмат қилувчи квалиметрик параметрлар ҳамда даражавий дескрипторлар асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
таълим ва реабилитация интеграциясини таъминлаш, оккупационал терапевт (эрготерапевт) фаолиятини умумтаълим мактабининг инклюзив бошқарув контурига функсионал компонент сифатида киритиш, ўқувчининг кундалик ҳаёт фаолияти, мустақил ҳаракатланиши, ижтимоий-коммуникатив мослашуви ҳамда адаптив таълим муҳитига интеграциялашувини тизимли қўллаб-қувватлашга оид таклифлардан “Рақамли технология ва инклюзив таълим интеграцияси йўналишида мактаб салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақамли ечимларни маҳаллийлаштиришда техник ёрдам кўрсатиш” Абдулла Авлοний нοмидаги педагοгик маҳοрат миллий институти ва УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-861-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбарларнинг таълим-реабилитация интеграциясини бошқариш бўйича амалий-методик тайёргарлиги мазмунан ривожланган;
инклюзив таълимни мувофиқлаштиришнинг ташкилий-бошқарув механизми, Кенгаш фаолиятига инспектор-психолог, маҳалла мутахассислари, ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси ва жамоатчилик вакилларини жалб этиш, уларнинг функсионал вазифалари, ваколатлар тақсимоти, интердисиплинар ҳамкорлиги, жамоавий қарор қабул қилиши ҳамда институционал ҳисобдорлигини таъминлашга оид таклифлардан умумтаълим мактаблари учун малака талабларини ишлаб чиқишда “Инклюзив таълимни мувофиқлаштириш Кенгаши”ни ташкил этиш бўйича тажрибадан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-861-сон маълумотномаси). Натижада, Кенгаш орқали вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
“мактаб – маҳалла – оила” кооператив бошқарув модели, инклюзив таълимни стратегик режалаштириш, индивидуал таълим эҳтиёжларини бошқарув жараёнида ҳисобга олиш, таълим-реабилитация хизматларини мувофиқлаштириш, ресурсларни сафарбар этиш, мониторинг ва қайта алоқани таъминлаш жараёнларини горизонтал бошқарув ҳамда функсионал ҳамкорлик асосида интеграциялашга оид таклифлар “Менежерлик ўқув курслари” ўқув режа ва дастурининг ҳамда “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-861-сон маълумотномаси). Натижада, менежерлик ўқув курслари мазмунида раҳбарларнинг кооператив бошқарув компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
инклюзив таълимни бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг интеграциялашган мезонлар тизими, таълим-тарбия жараёни сифати, адаптив муҳит мослашувчанлиги, кадрлар салоҳияти, психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш, ресурс таъминоти ва ижтимоий ҳамкорлик ҳолатини комплекс диагностика қилишга хизмат қилувчи квалиметрик параметрлар ҳамда даражавий дескрипторларга оид тавсиялар “Умумий ўрта таълим мактабларида инклюзив таълимни самарали ташкил этиш ва бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда мақсадли малака ошириш ўқув режаси ва дастурини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-861-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбарлар ва педагогларнинг диагностика-баҳолаш воситаларидан амалий фойдаланиш имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish