Рахимова Ширин Уткуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни тайёрлашда касбий йўналган табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш методикаси (инглиз тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.PhD/Ped8753
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори профессор, Байбаева Мухайё Худайбергеновна.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни тайёрлаш жараёнида касбий йўналган табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “табақалаштирилган таълим” тушунчасининг мазмуни талабага индивидуал таълим траекториясида ҳаракатланиш, доимий ўзгарувчан яшаш шароитларига мослашиш имкониятини берадиган ҳамда шахсий ривожланиш ва ўзини - ўзи ривожлантириш учун шароит яратадиган узвий тизим нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни инглиз тилига касбий йўналтирилган ўқитиш жараёнини лойиҳалашда иқтисодий мазмундаги матнлар билан ишлаш учун лексик-грамматик тайёргарлик, ўқув-амалий фаолият усулларини ўзлаштириш ҳамда таҳлилий ўқиш топшириқлари улушининг А2 даражада (40:30:30), Б1 даражада (30:30:40) ва Б2 даражада (20:20:60) нисбатида тақсимланиши табақалаштирилган касбий тил таълими самарадорлигини таъминловчи дидактик пропорция сифатида асосланган;
касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълим тизимида аутентик иқтисодий матнлар, бизнес-кейслар, лойиҳавий топшириқлар ва касбий мулоқотни интеграциялашган ҳолда қўллашнинг фаолият-компонентли модели такомилаштирилган, уларнинг дидактик функсиялари дифференциал асосланиб, талабаларнинг тил тайёргарлигига мос равишда мазмуний тайёрлов (20–40%), таҳлилий қарор қабул қилиш фаолияти (20–30%) ва коммуникатив натижавий фаолият (30–60%) ўртасидаги оптимал педагогик нисбат таклиф этилган;
Ўзбекистонда иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни тайёрловчи олий таълим муассасаларида касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълимдан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида ўзлаштириш динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни тайёрлашда касбий-йўналган табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш методикаси асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “табақалаштирилган таълим” тушунчасининг мазмуни талабага индивидуал таълим траекториясида ҳаракатланиш, доимий ўзгарувчан яшаш шароитларига мослашиш имкониятини берадиган ҳамда шахсий ривожланиш ва ўзини ўзи ривожлантириш учун шароит яратадиган узвий тизим нуқтайи назаридан оид методик таклифлар “Бусинесс Энглиш cоурсе фор футуре эcономисц” номли дарслик ҳамда ўқув-услубий материаллар мазмунига жорий этилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 28-августдаги 272-47-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-131-сонли хулосаси). Натижада талабаларнинг иқтисодий ахборот билан ишлаш, таҳлилий фикрлаш ва касбий мулоқотни инглиз тилида амалга ошириш компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги ошган;
иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни инглиз тилига касбий йўналтирилган ўқитиш жараёнини лойиҳалашда иқтисодий мазмундаги матнлар билан ишлаш учун лексик-грамматик тайёргарлик, ўқув-амалий фаолият усулларини ўзлаштириш ҳамда таҳлилий ўқиш топшириқлари тақсимотига оид методик ёндашувлар “Бусинесс Энглиш cоурсе фор футуре эcономисц” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 28-августдаги 272-47-рақамли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-131-сонли хулосаси). Натижада талабаларни тайёрлаш жараёнида касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш имкониятлари кенгайган ҳамда инглиз тили фанини ўзлаштириш сифати сезиларли даражада яхшиланган;
касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълим тизимида аутентик иқтисодий матнлар, бизнес-кейслар, лойиҳавий топшириқлар ва касбий мулоқотни интеграциялашган ҳолда қўллашнинг фаолият-компонентли модели интеграциялашга оид методик тавсиялар “Бусинесс Энглиш cоурсе фор футуре эcономисц” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 28-августдаги 272-47-рақамли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-131-сонли хулосаси). Натижада иқтисодиёт йўналиши талабаларининг аутентик иқтисодий ахборот билан ишлаш, таҳлилий фикрлаш ва касбий коммуникацияни амалга ошириш компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги ошган;
Ўзбекистонда иқтисодиёт йўналишидаги талабаларни тайёрловчи олий таълим муассасаларида касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълимдан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида ўзлаштириш динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ва тавсиялар тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 28-августдаги 272-47-рақамли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-131-сонли хулосаси). Натижада касбий йўналтирилган табақалаштирилган таълимни жорий этиш самарадорлигини прогнозлаш ва таълим сифатини ошириш имкониятлари кенгайган.