Мухамедов Шерзод Нурмухамедович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим муассасалари бошқаруви самарадорлигини оширишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped1212.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Абдуллаева Нафиса Шавкатовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Инназаров Мажид Амонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим муассасалари бошқаруви самарадорлигини оширишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари замонавий раҳбарлик услублари мазмун-моҳиятини ягона методологик асосда тизимлаштирувчи «Таълим менежменти самарадорлигининг методологик учбурчаги» консепсияси доирасида тизимли, жараёнли, вазиятли, компетенсиявий, синергетик ва антропоцентрик ёндашувлар ҳамда педагогик етакчилик, трансформациявий бошқарув ва маълумотларга асосланган менежментнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
рақамли бошқарув муҳитида умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг қарор қабул қилиш механизми тезкорлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилувчи замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари ҳамда ДИКW (маълумот–ахборот–билим–якуний қарор) моделини таълим менежментига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларининг интеграллашган бошқарув модели педагогик, маъмурий, молиявий ва ахборот-коммуникация ресурсларини ягона рақамли маконда мувофиқлаштирувчи «Мактаб–5И» ахборот тизимини эрп.мактаб.уз ва эмактаб.уз платформалари билан интеграциялаш асосида мактаб раҳбарлари фаолияти самарадорлиги (КПИ) кўрсаткичларини комплекс баҳолаш имкониятини киритиш орқали такомиллаштирилган;
интеграллашган бошқарув самарадорлиги баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари тизимини ишончлилигини таъминловчи «Мактаб–5И» ахборот тизимининг таркибий компонентлари ҳамда раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг дифференциал кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган электрон мониторинг платформасини жорий этиш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим муассасалари бошқаруви самарадорлигини оширишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари замонавий раҳбарлик услублари мазмун-моҳиятини ягона методологик асосда тизимлаштирувчи «Таълим менежменти самарадорлигининг методологик учбурчаги» консепсияси доирасида тизимли, жараёнли, вазиятли, компетенсиявий, синергетик ва антропоцентрик ёндашувлар ҳамда педагогик етакчилик, трансформациявий бошқарув ва маълумотларга асосланган менежментнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштириришга доир таклиф ва тавсиялар Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодлар учун менежерлик ўқув курсининг ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-июндаги 03-33-3192-сон маълумотномаси). Натижада менежерлик ўқув курслари мазмуни ва ўқув-методик таъминотининг яхшиланишига хизмат қилган;
рақамли бошқарув муҳитида умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг қарор қабул қилиш механизми тезкорлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилувчи замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари ҳамда ДИКW (маълумот–ахборот–билим–якуний қарор) моделини таълим менежментига мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти томонидан ишлаб чиқилган ва УНИCЕФ ташкилоти томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда таълим соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш: юқори сифатли ва инклюзив таълим натижаларига эришиш учун АКТ ва рақамли таълимдан фойдаланиш” лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-июндаги 03-33-3192-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва директор ўринбосарларининг рақамли мониторинг тизимларидан самарали фойдаланиш компетентлигини оширишга эришилган;
умумий ўрта таълим муассасаларининг интеграллашган бошқарув модели педагогик, маъмурий, молиявий ва ахборот-коммуникация ресурсларини ягона рақамли маконда мувофиқлаштирувчи «Мактаб–5И» ахборот тизимини эрп.мактаб.уз ва эмактаб.уз платформалари билан интеграциялаш асосида мактаб раҳбарлари фаолияти самарадорлиги (КПИ) кўрсаткичларини комплекс баҳолаш имкониятини киритиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Таълимда менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-июндаги 03-33-3192-сон маълумотномаси). Натижада менежерлик курси тингловчиларининг умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда интеграллашган муҳитда ишлаш кўникмаси ривожлантирилган;
интеграллашган бошқарув самарадорлиги баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари тизимини ишончлилигини таъминловчи «Мактаб–5И» ахборот тизимининг таркибий компонентлари ҳамда раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг дифференциал кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган электрон мониторинг платформасини жорий этиш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-июлдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 463-сон Қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-июндаги 03-33-3192-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичларининг (КПИ) баҳолаш методикаси такомиллаштирилган.