Джуманазарова Замира Кожабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4993.
Илмий раҳбар: Садриддинова Феруза Мелиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02  
Расмий оппонентлар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори, профессор.  Мирзаева Фарохат Одилжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда иқтисодий таҳлил компетенсиясини шакллантириш методикаси иқтисодий кўрсаткичларни танлаш, қиёсий баҳолаш, омилли таҳлил қилиш ва амалий хулоса чиқаришга асосланган кўп босқичли таҳлилий маълумотларнинг ўзлаштирилиш даражасини баҳолашда “паст” (0,0–0,54), “ўрта” (0,55–0,70), “яхши” (0,71–0,85) ва “юқори” (0,86–1,0) миқдорий чегаралари орқали такомиллаштирилган;
иқтисодиёт йўналишида тайёрланаётган мутахассисларнинг рақобатбардошлигини таъминлашда реал меҳнат бозорида талаб қилинадиган компетенсияларни таълим жараёнига тўғридан-тўғри эмас, балки педагогик қайта ишланган шаклда киритиш ҳамда методик асосни олий таълим муассасаси (ОТМ ≈ 0,4 – 0,45), мазмуний-квалификацион талабни эса меҳнат бозори (МБ ≈ 0,55 – 0,6) белгилайдиган тарзда шакллантириш таклифи ишлаб чиқилган; 
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни шакллантиришда махсус компетенсия таркибида иқтисодиёт компетенсияси (35 фоиз), ахборот технологиялари компетенсияси (20 фоиз), статистика компетенсияси (15 фоиз), менежмент компетенсияси (10 фоиз) ва тил компетенсияси (20 фоиз)нинг мақбул нисбатда белгиланиши фанлараро интеграциялашган дидактик модел сифатида асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий таълим йўналиши мавжуд олий ўқув юртлари талабаларини рақамли технологиялар билан қамраб олишига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикасини ўрганиш  бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда иқтисодий таҳлил компетенсиясини шакллантириш методикасини иқтисодий кўрсаткичларни танлаш, қиёсий баҳолаш, омилли таҳлил қилиш ва амалий хулоса чиқаришга асосланган кўп босқичли ёндашув ҳамда “паст”, “ўрта”, “яхши” ва “юқори” даражалар орқали баҳолаш мезонларига асосланган таклифлар “Бўлажак иқтисодчи” номли электрон таълим дастурини ишлаб чиқишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги ДГУ 52403-сон гувоҳномаси). Натижада, иқтисодий таҳлил компетенсиясини шакллантиришнинг амалий механизмлари ва баҳолаш тизими яратилган;
иқтисодиёт йўналишида тайёрланаётган мутахассисларнинг рақобатбардошлигини таъминлашда меҳнат бозори талаб қиладиган компетенсияларни педагогик қайта ишланган шаклда таълим жараёнига интеграция қилиш ҳамда методик асосни олий таълим муассасаси (0,4–0,45) ва меҳнат бозори (0,55–0,6) улушлари асосида шакллантиришга оид илмий таклифлар 60410100 – “Иқтисодиёт” таълим йўналишининг малака талаблари мазмунини такомиллаштиришда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 17-июндаги 04/01-01/224-сон маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий ёндашув ва фанлараро интеграцияга асосланган ўқув режа ва дастурлар мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни иқтисодий (35%), ахборот технологиялари (20%), статистик (15%), менежмент (10%) ва тил (20%) компетенсияларининг ўзаро интеграцияси асосида шакллантириш моделига оид таклифлар “Касбий компетентлик” номли ўқув қўлланмани яратишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг 2025-йил 12-июндаги 008984-сон гувоҳномаси). Натижада, махсус компетенсияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик таъминот мазмуни бойитилган;
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикасининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда рақамли таълим муҳитининг таъсирини аниқлашга қаратилган кўп омилли эконометрик модел асосидаги таклифлар ўқув жараёнига мослаштириш ва ижодий амалий жараёнларни шакллантириш бўйича таклифлар 60410100 – “Иқтисодиёт” таълим йўналишининг малака талаблари мазмунини такомиллаштиришда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 17-июндаги 04/01-01/224-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни рақамли технологиялар билан қамраб олиш даражаси ва компетенсиялар ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқлаштирилиб, 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish