Мараимова Мухтабар Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини такомиллаштириш механизми, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12491.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти директорларининг инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини такомиллаштириш механизмига оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш жараёни танлаш - ривожлантириш - оптималлаштириш – фойдаланиш каби тўрт босқичли функсионал занжирни регулятив тартиблаш асосида икки хил бошқарув усулини биргаликда, вазиятга мослашган ҳолда қўлланиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотида инсон ресурсларини бошқарининг рекомбинацион технологияси расмий ва норасмий жамоанинг лидерлар сони, ишонч индекси ҳамда жамоавий қарорларнинг сифат коеффициенти асосида аниқланган жамоавий қарорлар сонига кўра қўшилган қиймат формуласига асосланган квантитатив методикани қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш механизми диагностика – лойиҳалаш – жорий қилиш – мониторинг циклига асосланган босқичли алгоритмда ПБЛ (Поинц, БадГЭС, Леадербоардс) триадаси методини гамификациялаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини такомиллаштириш модели мақсадли – мазмуний – процессуал – натижавий блокларда стратегик векторни аниқлаш ва компетенсияларни оддийидан мураккаб гуруҳларга ажратиш орқали амалдаги ишлар натижаларини аниқ коеффициентини ҳисоблаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини такомиллаштириш механизмига оид олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш жараёни танлаш - ривожлантириш - оптималлаштириш – фойдаланиш каби тўрт босқичли функсионал занжирни регулятив тартиблаш асосида икки хил бошқарув усулини биргаликда, вазиятга мослашган ҳолда қўлланиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Инсон ресурсларини бошқариш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 15-апрелдаги 03-33-2020-сон маълумотномаси; Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2026-йил 2-феврал санаси билан 57-сон рухсатномаси). Натижада мазкур ёндашув асосида ишлаб чиқилган “Инсон ресурсларини бошқариш” ўқув қўлланмаси менежерлик курслари ўқув жараёнига самарали интеграция қилиниб, тингловчиларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш бўйича амалий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотида инсон ресурсларини бошқарининг рекомбинацион технологияси расмий ва норасмий жамоанинг лидерлар сони, ишонч индекси ҳамда жамоавий қарорларнинг сифат коеффициенти асосида аниқланган жамоавий қарорлар сонига кўра қўшилган қиймат формуласига асосланган квантитатив методикани қўллаш орқали аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш механизми диагностика – лойиҳалаш – жорий қилиш – мониторинг циклига асосланган босқичли алгоритмда ПБЛ (Поинц, БадГЭС, Леадербоардс) триадаси методини гамификациялаш орқали такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан АЛ-11125078132 рақамли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 22-декабрдаги 514-сон буйруғи ҳамда Илм-фан ва инновациялар кенгашининг 2025-йил 28-ноябрдаги 10-сон баёни, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 15-апрелдаги 03-33-2020-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган механизмлар халқаро лойиҳа доирасида самарали қўлланилиб, педагог ходимлар фаолиятини бошқаришда тизимлилик, узвийлик ва жамоавий барқарорликни таъминлашга эришилган.
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини такомиллаштириш модели мақсадли – мазмуний – процессуал – натижавий блокларда стратегик векторни аниқлаш ва компетенсияларни оддийидан мураккаб гуруҳларга ажратиш орқали амалдаги ишлар натижаларини аниқ коеффициентини ҳисоблаб чиқиш орқали такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан қисқа курс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 15-апрелдаги 03-33-2020-сон маълумотномаси; Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, 2026-йил 27-март, 05/6-5-1874-сон, Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, 2026-йил 26-март, 12/26-88-сон, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, 2026-йил 27-март, 03/5-1716-сон маълумотномалар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 15-апрелдаги 03-33-2020-сон далолатномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурдан тажриба-синов ишлари жараёнида фойдаланилган ва мактабгача таълим ташкилоти директорларининг стратегик бошқарув, жамоавий фаолиятни йўлга қўйиш ҳамда инновацион ёндашувларни жорий этиш компетенсияларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатган.