Мамарасулов Махмуд Жумабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Олий таълимни рақамлаштириш шароитида ўқув жараёнини бошқариш механизмларини такомиллаштириш, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped5333.
Илмий раҳбар: Махсумова Садоқат Қосимжон қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Вохид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимни рақамлаштириш шароитида таълим жараёнини бошқариш модели ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини рақамлаштириш орқали бошқаришнинг назарий асослари тизимли-компетенсиявий парадигма, инновацион педагогик менежмент, дата-дривен бошқарув ва адаптив мониторинг-баҳолаш механизмларининг уйғунлигини таъминловчи мазмуни, стратегик ғояси ва амалий аҳамияти, бошқарув самарадорлиги ҳамда рақамли трансформация жараёнларини оптималлаштириш нуқтаи назаридан асослаб берилган;
олий таълимни рақамлаштириш шароитида ўқув жараёнини бошқаришнинг консептуал механизми мақсадли, ташкилий, технологик-оператив, мониторинг-баҳолаш ва рефлектив-такомиллаштириш босқичларининг функсионал интеграциясини таъминловчи рақамли таълим экотизими сифатида, жараёнларни адаптив бошқариш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва сифатини узлюксиз такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқув жараёнини рақамлаштириш орқали бошқариш моделининг мазмун блоки бошқарув алгоритмини ташкил этувчи автоматлаштирилган таълимни бошқариш тизими (ЛМС), ўқув ахборот ресурслари, рақамли кутубхона ва мониторинг-таҳлил комплексининг ягона рақамли муҳитда уйғунлашуви орқали қарорларни реал вақт режимида маълумотларга асосланган ҳолда қабул қилишни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини бошқаришда рақамлаштиришнинг самарадорлиги ўқув натижадорлиги ва сифати, бошқарув тизими унумдорлигининг ўсиш динамикасини акс эттирувчи рақамли индикаторлар, мониторинг-таҳлил воситалари ҳамда педагогик эксперт баҳолаш методикасини ўзида бирлаштирувчи миқдорий-сифат кўрсаткичларининг интеграллашган тизими асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимни рақамлаштириш шароитида ўқув жараёнини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини рақамлаштириш орқали бошқаришнинг назарий асослари тизимли-компетенсиявий парадигма, инновацион педагогик менежмент, дата-дривен бошқарув ва адаптив мониторинг-баҳолаш механизмларининг уйғунлигини таъминловчи мазмуни, стратегик ғояси ва амалий аҳамияти, бошқарув самарадорлиги ҳамда рақамли трансформация жараёнларини оптималлаштириш нуқтаи назаридан асослаб берилган таклиф ва тавсиялардан “Регистратор офиси”ни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-августдаги 4/17-01/13-215-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида “Регистратор офиси” фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиб, унинг намунавий ташкилий тузилмаси, бўлинмалари ва лавозим вазифалари ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилиши орқали ўқув жараёнини бошқариш самарадорлиги, шаффофлиги ва тезкорлиги оширилган;
олий таълимни рақамлаштириш шароитида ўқув жараёнини бошқаришнинг консептуал механизми мақсадли, ташкилий, технологик-оператив, мониторинг-баҳолаш ва рефлектив-такомиллаштириш босқичларининг функсионал интеграциясини таъминловчи рақамли таълим экотизими сифатида, жараёнларни адаптив бошқариш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва сифатини узлюксиз такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида берилган 218-663-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мониторинг ва баҳолашнинг рақамли кўрсаткичлари асосида ўқув жараёнини адаптив бошқариш, муаммоли йўналишларни тезкор аниқлаш, маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини узлюксиз такомиллаштириш имконияти яратилган;
ўқув жараёнини рақамлаштириш орқали бошқариш моделининг мазмун блоки бошқарув алгоритмини ташкил этувчи автоматлаштирилган таълимни бошқариш тизими (ЛМС), ўқув ахборот ресурслари, рақамли кутубхона ва мониторинг-таҳлил комплексининг ягона рақамли муҳитда уйғунлашуви орқали қарорларни реал вақт режимида маълумотларга асосланган ҳолда қабул қилишни таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Электрон кутубхона” (унилибрарй.уз) ахборот тизимини ривожлантиришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йилдаги 02/01-01-193-сон маълумотномаси). Натижада ўқув ахборот ресурслари, электрон кутубхона ва мониторинг-таҳлил комплексининг ягона рақамли муҳитда интеграциялашуви асосида модераторлар, кутубхоначилар ва фойдаланувчилар фаолияти соддалаштирилиб, иш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқув жараёнини бошқаришда рақамлаштириш самарадорлиги ўқув натижадорлиги ва сифати, бошқарув тизими унумдорлигининг ўсиш динамикасини акс эттирувчи рақамли индикаторлар, мониторинг-таҳлил воситалари ҳамда педагогик эксперт баҳолаш методикасини ўзида бирлаштирувчи миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг интеграллашган тизими асосида аниқлаштирилган таклифлар “Информатика ва рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 438288-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таълим жараёнини бошқаришда рақамли индикаторлар ва мониторинг-таҳлил воситаларини қўллаш орқали ўқув натижадорлиги, таълим сифати ҳамда бошқарув тизими самарадорлигини ошириш илмий жиҳатдан асослантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish