Халилов Мухаммадмусо Мухаммадюнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“ПбТе поликристалл юпқа қатламларнинг структуравий, оптик ва фотоелектрик хусусиятлари”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/FM738.
Илмий раҳбар: Отажонов Салим Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/2025.27.12.FM/T.01.06.
Расмий оппонентлар: Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович, физика-математика фанлари доктори, академик; Музафарова Султанпаша Анваровна, физика-математика фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Поликристалли ПбТе юпқа қатламларининг структуравий, оптик ва фотоелектрик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Те нинг массавий улуши 2,8% га оширилганда поликристалл ПбТе(Те) юпқа қатламларининг термоЕЮКнинг қиймати 600 мкВ/град га етиши аниқланган;
илк бор Пб нунг массавий улуши 3,2% га оширилганда, поликристалл ПбТе(Пб) юпқа қатламларида ток ташувчилар консентратсияси ўзининг 2,5•10¹⁸ см⁻³ га тенг максимал қийматига эришиши аниқланган;
илк бор мос равишда Те ва Пб нинг қўшимча массавий улуши киритилган поликристалл ПбТе(Те), ПбТе(Пб) юпқа қатламларига асосланган, 0.1÷0.4 эВ ютилиш спектрлари диапазонида оптик ва фотоелектрик хусусиятларини бошқариш имконини берувчи тензорезистив элементлар олинган;
илк бор Пб ва Те нинг массавий улушини оширилиши натижасида ҳосил бўлган, стехиометрик нисбати бузилган поликристалл ПбТе(Пб) ва ПбТе(Те) юпқа қатламларининг ютилиш спектрлари 0,29 ÷ 0,33 эВ диапазонида эканлиги аниқланган;
илк бор Те нунг массавий улуши 2,8% га оширилган п-типдаги поликристалл ПбТе(Те) юпқа қатламларининг тақиқланган зона кенглигида эркин теллур мавжудлиги билан боғлиқ бўлган ва чегаравий энергияси ҳв =0,13 эВ га тенг қўшимча сатҳ аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўтастехиометрик Те ва Пб нинг қўшимча массавий улуши оширилган ПбТе(Те) ва ПбТе(Пб) поликристалл юпқа қатламларининг структуравий, электрофизик, оптик ва фотоелектрик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нефт ва сув қувурларида микроёриқларни аниқлаш учун юқори сезгир тензодатчикларни яратишда қўлланилган. Жумладан, юқори чўзилиш коеффитсиентига эга бўлган поликристалл ПбТе юпқа қатламлари ва уларнинг кўп марталик циклли деформатсиялар шароитидаги барқарорлик хусусиятлари Россия Федератсиясининг Ростов-Дон шаҳридаги Асбобсозлик назорат ва ўлчаш диагностика марказида муваффақиятли синовдан ўтказилган (Россия Федератсияси, Ростов-Дон шаҳри, Асбобсозлик назорат ва ўлчаш диагностика маркази, 2023-йил). Илмий натижалардан фойдаланиш сиқилиш ва чўзилиш деформатсияларида ички кучланишнинг 1,0×10⁸ дин/см² дан 2,8×10⁸ дин/см² гача ўзгариш қонуниятларини аниқлаш, қўрғошиннинг суперстехиометрик қўшилиши электр ўтказувчанликка таъсирини баҳолаш ҳамда теллурнинг массавий улуши 2,8 % га оширилганда ПбТе(Те) юпқа қатламларида термоЕЮКнинг 600 μВ/град гача ортишини асослаш имконини берган. Натижада юқори босим остида ишлайдиган нефт ва сув қувурларидаги микродеформатсияларни қайд этувчи юқори сезгир тензодатчикларнинг метрологик кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.
Юқори сезгирлик коеффитсиентига эга бўлган поликристалл ПбТе юпқа қатламларини олиш усуллари Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бажарилган Ф2-71 “Ўта юқори частотали электромагнит майдонда деформатсияланган п–н бирикманинг волт-ампер хусусиятларига ёруғликнинг таъсирини тадқиқ қилиш” (2017–2020-йиллар) фундаментал лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-190-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш электр параметрлари юқори барқарорликка эга бўлган актив сезгир элементлар асосида босим ва деформатсияни ўлчашга мўлжалланган тензодатчикларнинг тажриба намуналарини яратиш имконини берган.
ПбТе(Те) ва ПбТе(Пб) поликристалл юпқа қатламларининг юқори частотали, оптик ва фотоелектрик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар “ФОТОН” акциядорлик жамиятида инфрақизил ва юқори частотали диапазонларда ишловчи юқори тензосезгир датчикларнинг актив элементларини яратишда жорий этилган (“ФОТОН” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 11-июндаги 97-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ПбТе(Те) ва ПбТе(Пб) юпқа қатламларининг ютилиш спектрларининг қисқа тўлқинли соҳага силжиш қонуниятларини ҳамда диелектрикнинг юқори частотали хусусиятларини аниқлаш ҳамда, 0,33×10⁻³–1,32×10⁻³ нисбий деформатсиялар диапазонида ишловчи юқори сезгир босим датчикларининг тажриба намуналарини яратиб, уларнинг электрофизик ва фотоелектрик параметрлари замонавий жаҳон аналоглари даражасига мос келадиган тензодатчиклерни ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish