Тураев Фазлиддин Мухитдинович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  “Этилен (со)полимеридан фойдаланиб босма маҳсулотларни ламинациялаш жараёни параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5667.
Илмий раҳбар: Рафиков Адҳам Салимович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович техника фанлари доктори, профессор, Алиева Наргиза Бахтихозиевна техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этилен (со) полимери асосидаги плёнка ва елимлар билан нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларини ламинациялаш жараёни параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларини полиолефин плёнка билан ламинациялаш учун мавжуд полимер суюқланмаларига нисбатан қутубли ва қутубсиз функсионал гуруҳларга эга бўлган этилен винил ацет  сополимери эритмасининг кучли адгезив хусусиятни намоён этишлиги аниқланган;
этилен винилацетат макромолекуласининг этилен звенолари полиолефин ламинацион плёнка билан физик-кимёвий ва термодиномик мойиллиги туфайли, винилацетат звенолари эса қогоз селюлозаси билан физик-кимёвий ва термодиномик  мойиллги туфайли маҳсулот қатламларини боғловчи вазифасини бажаришлиги аниқланган; 
нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларини ламинациялаш учун таркиб –температура – тезлик – вақт омилларининг ишлаб чиқилган ўзаро мутаносиб боғлиқлик параметрлари нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларида босма бўёқларининг ламинацияланган маҳсулот билан мустахкам ва барқарор боғланишини таминлашлиги исботланган;
ламинатнинг қатламлараро морфологияси ЭВА елимининг ксилол-толуол аралашмасидаги эритмасининг қоғоз юзаси микроструктурасига сорбсияси ва диффузияси, полимер плёнканинг қисман эритиши натижасида адгезив-когезив баланснинг функсионал ўзгариши исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ламинацион полимер материалларни олиш ва нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллаш, жараён параметрларини асослашга йоъналтирилган илмий тадқиқотлар боъйича олинган натижалар асосида: 
маҳаллий шароитда олинган полипропилен плёнка МЧЖ “МАЯ ПЛАСТ” ва “ШАРҚ” НМАК босмахонасида жорий қилинган (“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг 2025-йил 5-ноябрдаги 2/21-146-сонли маълумот-номаси). Натижада нашриёт ва қадоқлаш маҳсулотларини ламинациялш сифати яхшиланган ва маҳаллийлаштириш ҳисобига материаллар таннархини 29% га арзонлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish