Джураев Музаффар Гуламжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозлаш такрорлигини бошқаришни тадқиқ этиш” 05.06.02 – “Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозлаш такрорлигини бошқаришни тадқиқ этиш” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1167
Илмий раҳбар: Хакимов Шерқул Шергозиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Т.14.02 Расмий оппонентлар: Расулов Рузимурад Хасанович техника фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Шарофиддин Юсуп ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD)
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: УХК тозалаш агрегатининг майда ифлосликлардан тозалаш бўлимини такомиллаштириш асосида тозалаш жараёнини бошқариладиган технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш жараёнида, жинлашдан олдин тавсия этилган ифлослик миқдорига етказиш учун такрорланувчи бошқариладиган бўлим ўрнатиш асосида тозалаш жараёни такомиллаштирилган;
пахта оқимига таъсир қилувчи ҳаво тезлиги ва ажралган майда ифлосликлар миқдори ўртасидаги боғлиқлик ҳисобга олиниб, пахта бўлакчалари ҳаракати кўрсаткичларига асосланган математик модел ишлаб чиқилган ва майда ифлосликларнинг чиқиб кетиши жадаллаштирилган;
майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги қозиқчали-планкали барабаннинг тўрли юза бўйича ҳаракатланаётган пахтага таъсир этувчи кучлар таҳлили орқали аниқланган;
режалаштирилган тажрибавий тадқиқотлар асосида қозиқчали барабандаги қозиқчали қаторлар сони ва улар орасидаги масофанинг ўзгариши исботланган ҳамда тозалаш самарадорлигининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш машинасининг параметлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалари асосида:
Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш машинасига дастлабки талаблар тасдиқланган. (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлар” уюшмасининг 2023-йил 24-ноябрдаги 03/22-911-сон маълумотномаси). Натижада, пахтани майда ҳамда йирик ифлосликлардан тозаловчи УХК ускунасини такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқариш имконияти яратилган. 
Такомиллаштирилган УХК агрегати Андижон вилояти “Марҳаматекстил” МЧЖ қошидаги Ўқчи пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. (Андижон  вилояти  Мархамат  тумани «Мархаматтекстил» МЧЖ га қарашли “Ўқчи пахта тозалаш” корхонасининг 2023 йил 8 майдаги синов, 2023 йил 17 майдаги жорий қилиш далолатномалари ва 2023 йил 24 майдаги жорий этишдан олинган иқтисодий самара хисоби “Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлар” уюшмасининг 2023-йил 24-ноябрдаги 03/22-911-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланишдаги тўғридан тўғри ҳаражатлар 1,1 мартагача камайган,  тозалаш самарадорлиги 10-15 % га яхшиланган, такомиллаштирилган  пахтани майда хамда йирик ифлосликлардан тозалаш УХК агрегатини саноат усулида ишлаб чиқариш имконияти яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish