Сулайманов Шарифжон Абдуманабовичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пиллага сиртни фаоллаштирувчи моддалар билан ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш асосида ипак маҳсулотлари сифат кўрсаткичларини яхшилаш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Т446
Илмий маслаҳатчи: Саримсақов Олимжон Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Иброхимов Холназар Исламович, т.ф.д., профессор, Тожикистон Технология Университети, Исломбекова Нигорахон Муртозаевна., т.ф.д., профессор (ТТЕСИ), Корабоев Шерзод Ахмаджонович, т.ф.д., доцент (НамДТУ)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пиллаларни сақлаш жараёнида уларнинг технологик хусусиятларини сақлаб қолиш ҳамда хом ипак сифатини ошириш мақсадида сиртни фаоллаштирувчи моддалар (СФМ) билан модификациялашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва самарали технологияни яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
этил спирти ишлаб чиқариш чиқиндилари (бардо-қолдиқ фракцияси ва сивуш мойи) асосида пилла қобиғини модификациялаш учун мўлжалланган янги таркибли сиртни фаоллаштирувчи модда (СФМ) таркиби ишлаб чиқилди, унинг физик-кимёвий хоссалари ва оптимал концентрацияси аниқланган;
пилла қобиғи сиртида СФМ молекулаларининг адсорбцияланиш кинетикаси ва термодинамик параметрлари аниқланиб, уларнинг серицин билан водород боғлари орқали ўзаро таъсир механизми назарий жиҳатдан асосланган;
сақлаш жараёнида пилла қобиғининг технологик хусусиятлари пасайишига олиб келувчи омиллар комплекс таҳлил қилиниб, СФМ билан ҳосил қилинган адсорбцион қатламнинг ҳимоя механизмлари (кислород диффузиясини чеклаш ва ички намликни барқарорлаштириш) исботланган;.
модификацияланган пиллаларни узоқ муддатли сақлашда (12 ойгача) уларнинг технологик кўрсаткичлари янги пиллалар даражасида сақланишининг қонуниятлари аниқланган;
янги технология асосида олинган хом ипакнинг физик-механик кўрсаткичлари халқаро классификация бўйича 4А класси талабларига мувофиқлиги ҳамда ишлаб чиқаришда энергия ресурслари ва иссиқлик энергияси сарфини камайтириш имкониятлари илмий жиҳатдан тасдиқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пилла етиштириш, пиллаларни янги сиртни фаоллаштирувчи моддалар билан модификациялаш, пиллаларга дастлабки ишлов бериш, сақлаш, буғлаш, пилла чувиш технологияларини такомиллаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилияти Олтинкўл тумани “Агропилла” МЧЖ корхонасида “Бардо” ва “Сивуш мойи”идан олинган СФМ билан пиллаларга ишлов бериш жорий қилинди (“Ўзбекипаксаноат” Уюшмасининг 2026 йил 25 мартдаги № 4-2/231-сонли маълумотномаси). Натижада пиллалардан хом ипак чиқиши 1,2-1,8%-га ортган. 100 кг хом ипак ишлаб чиқаришдаги иқтисодий самарадорлик 358020 сўмни ташкил этган;
Андижон вилояти, Андижон туманидаги “Сапфир Саноат” МЧЖ пиллакашлик корхонасида пиллаларни чувишдан олдин “Бардо” ва “Сивуш мойи”идан олинган СФМнинг хар хил кнцентрациялари билан ишлов бериш технологияси жорий этилди (“Ўзбекипаксаноат” Уюшмасининг 2026 йил 25 мартдаги № 4-2/231-сонли маълумотномаси). Натижада ишлов берилган пиллалардан хом ипак чиқиши 1,2-1,5 %-га ортди. Шунингдек 100 кг хом ипак ишлаб чиқиришдаги иқтисодий самарадорлик 415800 сўмни ташкил этилган;
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Харир тола” МЧЖ пиллакашлик корхонасида пиллаларни чувишдан олдин “Бардо” ва “Сивуш мойи”идан олинган СФМнинг хар хил кнцентрациялари билан ишлов бериш технологияси жорий этилди (“Ўзбекипаксаноат” Уюшмасининг 2026 йил 25 мартдаги № 4-2/231-сонли маълумотномаси). Натижада ишлов берилган пиллалардан хом ипак чиқиши 1,3-1,6 %-га ортди. Шунингдек 100 кг хом ипак ишлаб чиқиришдаги иқтисодий самарадорлик 427680 сўмни ташкил этилган.