Юсупалиева Хулкарой Уразали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ип-йигирув корхоналари электр энергияси истеъмолининг самарадорлигини ошириш (Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мисолида)”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4460.
Илмий раҳбар: Хошимов Фозилджон Абидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01
Расмий оппонентлар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич – техника фанлари доктори, профессор. Усмонов Шукурилло Юлбарсович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Трикотаж маҳсулотларини ишлаб сҳиқарувсҳи корхоналарини  енергиуа самарадорлигини оширишда технологик ускуналарининг техник коърсаткисҳларини бошқариш ҳамда електр енергиуаси истеъмолини ррогнозлаш модел ва алгоритмларини ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трикотаж маҳсулотлари ишлаб сҳиқарувсҳи корхонани ишлаб сҳиқариш жарауони асосиу боълимларининг електр уукламаларининг вақт боъуисҳа оъзгариш қонуниуатлари W=ф(т) асосида технологик қурилмаларнинг бир вақтнинг оъзида ишлаш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот бирлигига тоъғри келадиган електр енергиуасининг солиштирма сарфини ҳисоблаш усули ишлаб сҳиқилган;
айланма трикотаж мато тоъқув машиналарининг самарали иш режимини аниқлашнинг математик модели ва алгоритми машиналарнинг техник коърсаткисҳларини бошқариш имкониуатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб сҳиқилган;
технологик ускуналарнинг техник ҳолати ва ексрлуатацион омилларининг енергиуа истеъмолига таъсирини инобатга олган ҳолда енергиуа тежаш захираларини баҳолаш усули ва алгоритми  ишлаб сҳиқилган;
кўп омилли таҳлил ҳамда интеграциялашган ҳаракатланувчи ўртача авторегрессия (АРИМА) усули асосида электр энергияси истеъмолини прогнозлашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи  корхоналари электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш, шунингдек,  электр энергия сарфини прогноз қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
триктаж маҳсулотлари ишлаб сҳиқарувсҳи корхоналарда ишлаб сҳиқариш технологик жарауони барча боълимларининг електр уукламалари таҳлили асосида аниқланган ускуналарнинг бир вақтда ишлаш коеффисентини ҳисобга олиб маҳсулот бирлигига тоъғри келадиган солиштирма сарф кўрсаткичларини ҳисоблаш усули  “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ №01-02-58/1819-сонли Маълумотнома. 26.11.2025). Натижада корхонада 4,1 % гача энергия тежаш захираларини аниқлаш имконияти яратилган.
трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи  корхоналарда ўрнатилган айланма трикотаж мато тўқув машиналарининг самарали иш режимини аниқлаш алгоритм ҳамда ҳаво намлантириш марказий бошқарув тизими “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ  корхонанинг тўқув бўлимида қўлланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ   №01-02-58/1819-сонли Маълумотнома. 26.11.2025). Натижада корхона бир йилда 347054,1 кВт∙соат (яъни 3,2%)  электр энергиясини тежашга ва 312348690 (уч юз ўн икки миллион уч юз қирқ саккиз юз минг олти юз тўқсон) сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
интерграциялашган ҳаракатланувчи ўртача авторегрессия усули (АРИМА) асосида ишлаб чиқилган электр энергия истеъмолини прогнозлаш математик модели “БИРЮЗА ГРОУП” МЧЖ корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ №01-02-58/1819-сонли Маълумотнома. 26.11.2025). Натижада, электр энергияси истеъмолини прогнозлашда ўртача нисбий хатолик 3% дан ошмаган ҳолда юқори аниқлик таъминланиб, илмий асосланган прогноз қийматлари ҳамда улар асосида энергия лимитларини белгилаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish