Рахматова Мактуба Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориш тизимлари насос электр юритмалари гуруҳининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4457.
Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01. 
Расмий оппонентлар:Хошимов Фозилджoн Абидович - техника фанлари доктори, профессор. Бердиев Усан Турдиевич - техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориш тизимлари насос станцияларидаги электр юритмалар гуруҳининг оптимал бошқариш алгоритмини ишлаб чиқиш ва частотали ростланадиган синхрон электр юритма асосида тизимнинг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориш тизимлари насос станцияларида электр юритмалар гуруҳининг иш режими ва уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган холда гибрид адаптив бошқариш PSO–GA алгоритми ишлаб чиқилган;
«частотали ўзгартгич – синхрон мотор – насос – қувур» тизимининг энергетик ва динамик тавсифларини ҳисобга олган ҳолда математик модели яратилган;
кўп моторли насос станциялари учун энергия истеъмолини минималлаштириш ва иш режимларини тақсимлаш асосида оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган;
кўп моторли насос станцияларида гидравлик юкламани мақбул тақсимлашга асосланган электр юритмаларнинг энергия самарадор иш режимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Энергия ва сув тежовчи технологиялар асосида насос станцияларининг энергетик самарадорлигини ошириш асосида энергия тежамкор иш режимини асослаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
кўп моторли насос станцияларини бошқариш усули ва оптимал иш режими Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли АБМК ФБ Олот туман бошқармасининг “Аму-Бухоро-2” насос станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 1 апрелдаги 03/17-1148-сон маълумотномаси). Натижада йилига 185 000 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
“частотали ростлагич – синхрон мотор – насос – қувур” тизимини бошқариш алгоритми Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли АБМК ФБ Олот туман бошқармасининг “Аму-Бухоро-2” насос станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 1 апрелдаги 03/17-1148-сон маълумотномаси). Натижада электр энергияси сарфини 7 % гача камайтиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish