Марданов Вохид Нарзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Битишмали ичак тутилиши билан беморларни комплекс даволашда лапароскопик адгезиолизисни клиник ва экспериментал асослаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4335.
Илмий раҳбар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Даминов Феруз Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўткир битишмали ичак тутилишининг тактик - техник жиҳатларини ҳамда унинг қайталанишини олдини олиш усулларини такомиллаштириш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абдоминал жарроҳликда қўллаш учун Na-карбоксиметилцеллюлоза, вискоза, кальций ионлари, «Hemoben» кукуни ва метил кўки асосидаги янги гел таркиби ишлаб чиқилиб, унинг юқори биодеградация хусусияти, тўқималар билан паст яллиғланиш реакцияси ҳамда операциядан кейинги чандиқли асоратлар хавфини камайтириш самарадорлиги асосланган;
қорин бўшлиғи битишмали касаллиги фонидаги ичак тутилишларида лапароскопик адгезиолизисдан кейин битишмали касалликни олдини олишнинг энг самарали усулини («Hemoben» ва метил кўки комбинациясида) қўллаш операциядан кейинги натижаларни яхшилаши асосланган;
тажрибада лапароскопик адгезиолизиснинг клиник самарадорлиги асосида операциядан кейинги асоратлар частотасини 20,5% дан 9,2% гача камайтириши, касалхонада ётиш, функционал фаоллашув муддатларини ишончли қисқартириши, узоқ муддатли кузатувда битишма касаллиги ва ўткир ичак тутилиши рецидивларининг олдини олишини таъминлаши исботланган;
битишма жараёни даражаси ва касаллик оғирлигини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик аралашувининг турини табақалашган танлаш, лапароскопик, очиқ усулларни қўллаш мезонлари негизида ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Битишмали ичак тутилиши билан беморларни комплекс даволашда лапароскопик адгезиолизисни клиник ва экспериментал асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: абдоминал жарроҳликда қўллаш учун Na-карбоксиметилцеллюлоза, вискоза, кальций ионлари, «Hemoben» кукуни ва метил кўки асосидаги янги гел таркиби ишлаб чиқилиб, унинг юқори биодеградация хусусияти, тўқималар билан паст яллиғланиш реакцияси ҳамда операциядан кейинги чандиқли асоратлар хавфини камайтириш самарадорлиги асосланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 26.03.2025 йилдаги 8-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Барьерные средства в профилактике спаечной болезни брюшной полости» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.04.2025 й. №073-I/CH буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2025 й. №163-U буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.11.2025 й. 29/08-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: гелни қўллашнинг ўзига хослиги, биодеградациянинг афзаллиги ва сўрилувчи Na-карбоксиметилцеллюлоза (Na-КМЦ), вискоза ҳамда улар билан боғлиқ кальций ионлари, майда дисперсли «Hemoben» кукуни ва метил кўки аралашмасидан иборат тўқима билан паст яллиғланиш реакцияси аниқланган, натижада операциядан кейинги даврда юзага келиши мумкин бўлган чандиқли асоратлар эҳтимоли камаяди. Бу эса уни абдоминал операцияларда кенг қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Na-карбоксиметилцеллюлоза (Na-КМЦ), вискоза ҳамда улар билан боғлиқ кальций ионлари, майда дисперсли «Hemoben» кукуни ва метил кўки аралашмаси билан жарроҳлик амалиёти аралашуви доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 12-15 кун учун 3568450 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 946856 сўм сарфланади. Хулоса: «Hemoben» кукунидан олинган композит гелнинг самарадорлиги, у операциядан кейинги 2-3 кун ичида тўқималарнинг ёпишқоқлигини пасайтириш қобилиятига эга, шу билан бириктирувчи тўқималарнинг ортиқча ўсишини олдини олади. Бу усул ичак девори шикастланмаган бўлса, битишма касаллигининг олдини олиш учун қўлланилиши мумкин.
иккинчи илмий янгилик: қорин бўшлиғи битишмали касаллиги фонидаги ичак тутилишларида лапароскопик адгезиолизисдан кейин битишмали касалликни олдини олишнинг энг самарали усулини («Hemoben» ва метил кўки комбинациясида) қўллаш операциядан кейинги натижаларни яхшилаши асосланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 26.03.2025 йилдаги 8-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Барьерные средства в профилактике спаечной болезни брюшной полости» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.04.2025 й. №073-I/CH буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2025 й. №163-U буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.11.2025 й. 29/08-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: битишмали ўткир ичак тутилиши билан беморларда операция пайтида битишмага қарши тўсиқ воситаларидан фойдаланган ҳолда лапароскопик адгезиолизисни қўллаш операциядан кейинги даврда битишма ҳосил бўлиш суръатини камайтириши, шунингдек чандиқли-битишмали жараён ривожланишининг олдини олишга қўшимча таъсир кўрсатиши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лапароскопик адгезиолизисни қўллаш натижасида сарфланадиган бюджетдан ташқари маблағлар 1056400 сўмни ташкил етади. Хулоса: ўтказилган морфологик тадқиқотларга асосланиб, қорин бўшлиғи битишмали касаллиги фонидаги ичак тутилишларида лапароскопик адгезиолизисдан кейин битишмали касалликни олдини олишнинг энг самарали усулини («Hemoben» ва метил кўки комбинациясида) қўллаш операциядан кейинги натижаларни яхшилаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: тажрибада лапароскопик адгезиолизиснинг клиник самарадорлиги асосида операциядан кейинги асоратлар частотасини 20,5% дан 9,2% гача камайтириши, касалхонада ётиш, функционал фаоллашув муддатларини ишончли қисқартириши, узоқ муддатли кузатувда битишма касаллиги ва ўткир ичак тутилиши рецидивларининг олдини олишини таъминлаши исботланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 26.03.2025 йилдаги 8-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Барьерные средства в профилактике спаечной болезни брюшной полости» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.04.2025 й. №073-I/CH буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2025 й. №163-U буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.11.2025 й. 29/08-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: битишмали ўткир ичак тутилиши билан беморларда таклиф этилган усул юқори самарадорлиги билан ажралиб туриши, операциянинг техник жиҳатларини мураккаблаштирмаслиги ва соғлиқни сақлашнинг ҳар қандай даражасидаги хирургик бўлимларида қўлланилиши мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: битишмали ўткир ичак тутилиши билан беморларда таклиф этилган усул ёрдамида умумий ўртача 13540200 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: лапароскопик адгезиолизисдан фойдаланиш операциядан кейинги асоратлар сонини 20,5% га нисбатан 9,2% гача камайтиришга имкон берди; р < 0,05 лапаротомиядан кейин ва касалхонада ётиш давомийлиги 9 кундан 22 кунгача (ўртача 14,1 ± 5,7 кун), лапароскопик адгезиолизисдан кейин 4 кундан 9,5 кунгача (ўртача 6,7 кун) (р < 0,05) мос равишда. Фаоллашув даври асосий гуруҳда 2,4±0,7 кун, таққослаш гуруҳида 5,1±1,31 кун. Асосий гуруҳдаги беморлар бир йилдан беш йилгача кузатилганда, операция қилинганлар орасида битишма касаллиги белгилари ва ўткир ичак тутилишининг қайталаниши аниқланмади.
тўртинчи илмий янгилик: битишма жараёни даражаси ва касаллик оғирлигини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик аралашувининг турини табақалашган танлаш, лапароскопик, очиқ усулларни қўллаш мезонлари негизида ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 26.03.2025 йилдаги 8-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Барьерные средства в профилактике спаечной болезни брюшной полости» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.04.2025 й. №073-I/CH буйруғи) ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.04.2025 й. №163-U буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.11.2025 й. 29/08-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: битишмали ўткир ичак тутилиши билан беморларда таклиф этилган усулни қўллаш операциядан кейинги эрта ва кечки асоратлар ривожланиш хавфини камайтириши, реабилитацияни тезлаштириши ва беморларнинг ҳаёт сифати даражасини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатларининг қисқариши, хаёт сифатининг яхшиланиши ва мехнат фаолиятининг тикланиши туфайли йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 30% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: Ишлаб чиқилган даволаш ва диагностика алгоритми касалликнинг оғирлигига қараб жарроҳлик амалиётининг тури ва ҳажмини танлашга табақалашган ёндашиш имконини беради. Битишма касаллигига қарши барьер воситаларни қўллаган ҳолда лапароскопик адгезиолизисни I-II даражали битишма жараёни бўлган беморларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Консерватив тадбирлар ёрдамида БЎИТ бартараф этилган беморларда кечиктирилган режали лапароскопик адгезиолизис ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Лапароскопик адгезиолизис пайтида техник қийинчиликлар юзага келганда, патогенетик жиҳатдан минилапаротомик кириш орқали битишмаларни кесиш асосли ҳисобланади, III-IV даражали битишма жараёнида эса лапаротомия ўтказиш лозим.