Ходжаев Шахзод Надировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «СOVID-19-дан вафот этган беморларнинг бош мия қон томирлари патоморфологияси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4931.
Илмий раҳбар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хошимов Бобур Лухмонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махкамов Носиржон Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номли халқаро қозоқ турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19-дан вафот этган беморлар бош мияси олдинги, ўрта ва орқа мия артериялари деворида ривожланган патоморфологик ўзгаришларни баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 туфайли вафот этган беморларнинг клиник-анамнестик кўрсаткичларини комплекс таҳлилили асосида бош мия ишемик инсультининг ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятлари – унинг ўрта ёшдаги эркакларда юқори, ёш ва катта ёшдаги гуруҳларда эса нисбатан кам учраши, инсульт ривожланган беморларда артериал гипертония ва қандли диабетнинг қўшилиб келиши юқори даражада бўлиши асосланган;
бош миянинг интракраниал томирларидаги морфологик ўзгаришларни балли шкала асосида баҳолаш орқали COVID-19да юзага келадиган шикастланишларнинг тизимли васкулит кўринишида кечиши – эндотелий десквамацияси, эндотелиоз, томир девори мукоид бўкиши ва микротромбозларнинг бир вақтда намоён бўлиши, ҳамда бу морфологик ўзгаришларнинг ишемик инсульт ривожланиши билан ишончли боғлиқлиги исботланган;
бош миянинг олдинги, ўрта ва орқа мия артериялари деворида толали тузилмалар шикастланиши, фибрин конгломератларга бой деструктив ўзгаришлар ҳамда фиброз-гиалиноз жараёнларининг устунлигини ҳисобга олган ҳолда, томир девори қайта қурилишини баҳолаш ва COVID-19 билан боғлиқ ишемик инсульт хавфини морфологик жиҳатдан башоратлаш имконини берувчи «васкуляр қайта шаклланиш» алгоритми ишлаб чиқилган;
COVID-19дан вафот этган беморларнинг бош мия қон томирларини иммуногистокимёвий текширувида ишемик инсульт кузатилган беморларда CD31 (PECAM-1), CD34 ва VEGFA маркерларининг экспрессияси, эндотелиал маркерлар (CD31/CD34) ва VEGFA позитивлигининг сезиларли даражада юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
COVID-19 дан вафот этган беморларнинг бош мия қон томирларини патологоанатомик хусусиятларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 туфайли вафот этган беморларнинг клиник-анамнестик кўрсаткичларини комплекс таҳлилили асосида бош мия ишемик инсультининг ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятлари – унинг ўрта ёшдаги эркакларда юқори, ёш ва катта ёшдаги гуруҳларда эса нисбатан кам учраши, инсульт ривожланган беморларда артериал гипертония ва қандли диабетнинг қўшилиб келиши юқори даражада бўлиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Эксперт кенгаши томонидан 26.01.2026 йилда 8-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясида бош мия интракраниал қон томирлари шикастланишини патоморфологик ёндашув асосида аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 16.03.2026 йилдаги 44–сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 13.03.2026 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 декабрдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 да цереброваскуляр асоратлар хавфи фақат кекса ёшдагилар билан чекланмаслиги, балки 45–59 ёшли эркакларда ҳам юқори экани исботланди. Бу терапевтлар учун юқори хавфли гуруҳларни эрта аниқлаш, антикоагулянт терапияни ўз вақтида бошлаш ва беморларни алоҳида кузатув остига олиш имконини яратди. Натижада, неврологик асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавфли гуруҳларни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш орқали стационарда даволаниш муддатини ўртача 5–7 кунга қисқариш натижасида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 187500 сўм (100 нафар беморда қўлланса, умумий 18750000 сўм) миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: бош миянинг интракраниал томирларидаги морфологик ўзгаришларни балли шкала асосида баҳолаш орқали COVID-19да юзага келадиган шикастланишларнинг тизимли васкулит кўринишида кечиши – эндотелий десквамацияси, эндотелиоз, томир девори мукоид бўкиши ва микротромбозларнинг бир вақтда намоён бўлиши, ҳамда бу морфологик ўзгаришларнинг ишемик инсульт ривожланиши билан ишончли боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Эксперт кенгаши томонидан 26.01.2026 йилда 8-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясида бош мия интракраниал қон томирлари шикастланишини патоморфологик ёндашув асосида аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 16.03.2026 йилдаги 44–сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 13.03.2026 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 декабрдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: патологоанатом ва суд-тиббий эксперт учун COVID-19 да ўлим сабабини морфологик жиҳатдан аниқроқ асослаш имконияти яратилди. Балли шкала асосидаги баҳолаш тизими аутопсия протоколларини стандартлаштириш ва ўлим сабаби бўйича хулоса ишончлилигини оширишга хизмат қилди. Натижада, COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатларини дифференциал ташхислаш сифати сезиларли даражада яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: стандартлаштирилган балли баҳолаш тизими патологоанатомик ижро муддатини ўртача 20–25% га қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 150000 сўм (100 нафар беморда қўлланилса, йилига 15000000 сўм) миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: бош миянинг олдинги, ўрта ва орқа мия артериялари деворида толали тузилмалар шикастланиши, фибрин конгломератларга бой деструктив ўзгаришлар ҳамда фиброз-гиалиноз жараёнларининг устунлигини ҳисобга олган ҳолда, томир девори қайта қурилишини баҳолаш ва COVID-19 билан боғлиқ ишемик инсульт хавфини морфологик жиҳатдан башоратлаш имконини берувчи «васкуляр қайта шаклланиш» алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Эксперт кенгаши томонидан 26.01.2026 йилда 8-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясида бош мия интракраниал қон томирлари шикастланишини патоморфологик ёндашув асосида аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 16.03.2026 йилдаги 44–сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 13.03.2026 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 декабрдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: томир девори барча анатомик қаватларидаги шикастланишни аниқлаш имконини берувчи гистокимёвий протокол патологоанатомик амалиётда стандарт усул сифатида тавсия этилди. Бу COVID-19 да инсульт хавфини морфологик жиҳатдан прогноз қилиш ва даволаш тактикасини индивидуализация қилишга асос яратди. Аутопсия ва биопсия материалларида васкуляр ўзгаришларни объектив баҳолаш имконияти кенгайди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм қўшимча молекуляр-генетик текширувлар ҳажмини қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 200000 сўм (100 нафар беморда йилига 20 млн сўм) миқдорида маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19дан вафот этган беморларнинг бош мия қон томирларини иммуногистокимёвий текширувида ишемик инсульт кузатилган беморларда CD31 (PECAM-1), CD34 ва VEGFA маркерларининг экспрессияси, эндотелиал маркерлар (CD31/CD34) ва VEGFA позитивлигининг сезиларли даражада юқори бўлиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Эксперт кенгаши томонидан 26.01.2026 йилда 8-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясида бош мия интракраниал қон томирлари шикастланишини патоморфологик ёндашув асосида аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 16.03.2026 йилдаги 44–сон, Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 13.03.2026 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 декабрдаги 11/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: CD31, CD34, VEGFA маркерларидан иборат иммуногистокимёвий панел COVID-19 да эндотелиал дисфункцияни объектив баҳолашнинг стандарт воситаси сифатида тавсия этилди. Бу патологоанатом ва клинитсист учун инсульт хавфи юқори беморларни биологик маркерлар асосида баҳолаш орқали COVID-19 аутопсияларида эндотелиал шикастланишни морфологик ташхислаш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар асосида хавфни олдиндан баҳолаш орқали асоссиз қўшимча текширувлар ва ортиқча даволаш ҳажми камайтириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 1785000 сўм (100 нафар беморда йилига 178500000 сўм) миқдорида маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish