Ашурова Нодира Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Ι. Умумий маълумотлар.
Диссерация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипергликемиянинг турли тоифаларида медикаментоз ва номедикаментоз профилактикасини қиёсий баҳолаш” 14.00.05 – Ички касалликлар, (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD /Tib3745.
Илмий раҳбар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02
Расмий оппонентлар: Мирахмедова Хилола Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Гулнара Нишоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
ΙΙ. Тадқиқотнинг мақсади: турли тоифадаги гипергликемиянинг олдини олиш орқали популяцияда метаболик синдром хавфини камайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ΙΙΙ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аҳоли ўртасида углевод алмашинуви бузилишларида анъанавий гипергликемия мезонлари билан бир қаторда, гликемик эгри чизиқнинг симпатоадренал фазасидаги специфик ўзгаришлар ҳамда гликемик коеффициентларнинг аномал динамикаси тарқалиш даражаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
гипергликемиянинг турли клиник тоифалари шаклланишида кеч диагностика омили ҳамда беморларнинг даволаш ва профилактик тадбирларга нисбатан комплаентлиги пастлиги (тиббий тайёргарлик етарли эмаслиги) ўртасидаги узвий патогенетик боғлиқлиги исботланган;
метаболик синдромнинг асосий компонентлари билан гликемик эгри чизиқнинг симпатоадренал фазасидаги силжишлар ҳамда девиант гликемик коеффициентлар ўртасидаги корреляцион алоқалар мажмуавий баҳоланди, бу эса касаллик прогнозини аниқлаш асосланган;
2-тип қандли диабет ва коморбид патологияларни бошқаришда янгича ёндашув — гипергликемиянинг индивидуал тоифаларига асосланган, даволаш ва профилактика жараёнларини фаол мониторинг қилишга йўналтирилган персонификациялашган рақамли алгоритм (дастурий мажмуа) ишлаб чиқилган.
Ⅳ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипергликемиянинг турли тоифаларида медикаментоз ва номедикаментоз профилактикасини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор аҳоли ўртасида углевод алмашинуви бузилишларида анъанавий гипергликемия мезонлари билан бир қаторда, гликемик эгри чизиқнинг симпатоадренал фазасидаги специфик ўзгаришлар ҳамда гликемик коеффициентларнинг аномал динамикаси тарқалиш даражаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқланганлиги бўйича "Метаболик синдромда гипергликемияни номедикаментоз профилактикасини оптималлаштириш усуллари" (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025-йил 30-январдаги 25-м/014-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 йил; 42-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (04.03.2025 йил; 49-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги 30/24-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: МС узоқ вақт давомида ташхис қўйилмаганлиги ва баъзи ҳолларда дастлабки ташхис фақат касалликнинг оғир шаклларида қўйилишини ҳисобга олсак, таҳлил ва бирламчи профилактика учун ишлаб чиқилган модел аҳолида турли тоифадаги гипергликемия (наҳордаги глюкоза, бир соатлик ва икки соатлик глюкоза, глюкоза бардошлилигининг бузилиши, диабет) ни эрта башорат қилиш, ташхислаш ва олдини олишни сезиларли даражада яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: гипергликемиянинг турли тоифаларининг номедикаментоз ва медикаментоз профилактикасини яхшилаш орқали иқтисодий самарага эришиш мумкин бўлди, натижада ҳар бир киши учун ўртача 532000 (беш юз уттиз икки минг беш юз) сўм тежашга эришилди. Хулоса: таҳлил ва бирламчи профилактика учун ишлаб чиқилган модел аҳолида турли тоифадаги гипергликемия (наҳордаги глюкоза, бир соатлик ва икки соатлик глюкоза, глюкоза бардошлилигининг бузилиши, диабет) ни эрта башорат қилиш, ташхислаш ва олдини олишни сезиларли даражада яхшилади, хамда 5320000 (беш миллион уч юз йигирма минг) сўм тежашга эришилди.
иккинчи илмий янгилик: гипергликемиянинг турли клиник тоифалари шаклланишида кеч диагностика омили ҳамда беморларнинг даволаш ва профилактик тадбирларга нисбатан комплаентлиги пастлиги (тиббий тайёргарлик етарли эмаслиги) ўртасидаги узвий патогенетик боғлиқлиги исботланганлиги бўйича "Метаболик синдромда гипергликемияни номедикаментоз профилактикасини оптималлаштириш усуллари" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025-йил 30-январдаги 25-м/014-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 йил; 42-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (04.03.2025 йил; 49-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги 30/24-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Инновацион профилактика дастуридан амалий фойдаланиш аҳоли учун индивидуал профилактик стратегияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, МС ривожланиш хавфини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Агар глюкоза бардошлилигининг бузилиши ўз вақтида аниқланса ва тадқиқот харажатлари ҳисобланса, бу давлат бюджетига ойига ҳар бир бемор учун 900000 (тўққиз юз минг) сўм тежаш имконини беради. Хулоса: турли тоифадаги гипергликемиянинг профилактикасида номедикаментоз ва медикаментоз усулларининг самарадорлигини баҳолаш, жумладан, жисмоний фаолликни ошириш, овқатланиш одатларининг ўзгартириш орқали МС ривожланиш хавфини камайтириш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: Метаболик синдромнинг асосий компонентлари билан гликемик эгри чизиқнинг симпатоадренал фазасидаги силжишлар ҳамда девиант гликемик коеффициентлар ўртасидаги корреляцион алоқалар мажмуавий баҳоланди, бу эса касаллик прогнозини аниқлаш асосланганлиги буйича "Метаболик синдромда гипергликемияни номедикаментоз профилактикасини оптималлаштириш усуллари" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025-йил 30-январдаги 25-м/014-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 йил; 42-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (04.03.2025 йил; 49-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги 30/24-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипергликемиянинг мустақил хавф омили сифатида ҚД ривожланишидаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда гипергликемиянинг турли босқичларининг хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, номедикаментоз аралашувлар орқали асоратлар, ўлим хавфини олдини олишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: Бу аҳолининг кенг қатлами орасида эрта профилактика, ташхис қўйиш ва эрта ногиронликни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Мунтазам мониторинг ҳар бир бемор учун медикаментоз профилактика бўйича ойига тахминан 3230000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: Глюкоза юкламасидан 1 соат ва 2 соат ўтгач гликемик эгри чизиғи фазаларини ва бошқа углевод алмашинуви кўрсаткичларини амалий мақсадлар учун ўрганиш, шунингдек, МС ва популяцияда ЮҚТ асоратларининг ривожланишини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: 2-тип қандли диабет ва коморбид патологияларни бошқаришда янгича ёндашув — гипергликемиянинг индивидуал тоифаларига асосланган, даволаш ва профилактика жараёнларини фаол мониторинг қилишга йўналтирилган персонификациялашган рақамли алгоритм (дастурий мажмуа) ишлаб чиқилганлиги бўйича "Метаболик синдромда гипергликемияни номедикаментоз профилактикасини оптималлаштириш усуллари" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025-йил 30-январдаги 25-м/014-сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Натижалар Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 йил; 42-сон); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (04.03.2025 йил; 49-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги 30/24-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида ЮҚТК хавфи юқори бўлган беморларда турли тоифадаги гипергликемиянинг номедикаментоз профилактикасини такомиллаштириш углевод алмашинувини эрта аниқлаш ва тизимлаштиришни яхшилаш, ўлим ва ногиронлик хавфини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш орқали юқори тиббий самарадорликка эришди. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи тиббий бўғинга ёрдам учун мурожаат қилувчи беморларда даволаниш харажатларини камайтиришга эришилди. Унинг иқтисодий самарадорлиги давлат бюджетидан 5320000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: Гипергликемиянинг турли тоифаларини номедикаментоз ва медикаментоз профилактикасида дастурий таъминотни қўллаш МС ва ЮҚТК лари олдини олиш учун инновацион воситадир. Ушбу дастурдан амалий фойдаланиш ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморларни тўлиқ фаолликка қайтариш орқали ижтимоий таъсир кўрсатади. Гипергликемия турли тоифаларини эрта аниқлаш учун дастурий таъминотни амалиётга тадбиқ этиш лаборатор ташхисот, медикаментоз даво, госпитализация, асоратларни даволаш ва реабилитация соҳасида 5320000 сўм/йил киши бошига иқтисод қилиш имконини берди.