Усмонова Сурайё Муҳиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагоглардаги касбий стресснинг метакогнитив детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P1308. 
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмойилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ражабова Гўзал Зарифовна, психология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагоглардаги касбий стресснинг метакогнитив детерминантларини тадқиқ қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
педагогик фаолиятдаги “педагог-педагог”, “педагог-ўқувчи”, “педагог-ота-она”, “педагог-функсионал вазифалар” тизимидаги ўзаро таъсир натижасида касбий стресснинг даражавий ифодаланиши педагогик жарёнга эмосионал муносабатнинг интенсивлигига боғлиқлиги туфайли муаммодан қочиш ва ижтимоий қўллаб-қувватланишнинг иш тажрибасининг ортиши билан боғлиқ равишда интегратив-дифференциал намоён бўлиши исботланган;
педагоглардаги касбий стресснинг метокогнитив детерминантлари дидактик жараённи ташкил этиш билан боғлиқ каузали вазиятларда ҳамкасбларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашидан кўра масалани расионал ечимини топишга диққат фокусини йўналтира олиш кўникмасининг дифференциал намоён бўлишига асосланиб конструктив копинг хулқ стратегияси эмоционал диссонансларни копинг заҳираларни фаоллаштириш орқали ифодаланиши исботланган;
педагоглардаги касбий стресс даражаси ёш мутахассисларда гуруҳ жипслигига интилишдан кўра индивидуал масъулиятнинг кучлилиги, юқори малакали ўқитувчиларда эса киришимлилик сифатлари орқали авлодлар орасидаги мулоқотни йўлга қўйишга интилишнинг кучлилиги билан характерланганлигига асосланиб жамоанинг ўзини-ўзи ижтимоий психологик баҳолаш даражасига  ижтимоий-адаптив хусусиятлар орқали идентив намоён бўлиши далилланган;
педагогларда касбий стрессни бошқариш кўникмасини шакллантириш учун стрессоген омилларнинг таъсирини муаммога конструктив ечим топишга интилиш билан боғлиқлиги туфайли расионал, иродавий сифатларни ривожлантириш орқали селф-менежмент кўникмаларига метокогнитив детерминант сифатида урғу бериш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Педагоглардаги касбий стресснинг метакогнитив детерминантларини ўрганиш” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
педагогик фаолиятдаги “педагог-педагог”, “педагог-ўқувчи”, “педагог-ота-она”, “педагог-функсионал вазифалар” тизимидаги ўзаро таъсир натижасида касбий стресснинг даражавий ифодаланиши педагогик жарёнга эмосионал муносабатнинг интенсивлигига боғлиқлиги туфайли муаммодан қочиш ва ижтимоий қўллаб-қувватланишнинг иш тажрибасининг ортиши билан боғлиқ равишда интегратив-дифференциал намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада педагоглардаги касбий стресснинг метакогнитив детерминантларини аниқлаш имконияти яратилган.
педагоглардаги касбий стресснинг метокогнитив детерминантлари дидактик жараённи ташкил этиш билан боғлиқ каузали вазиятларда ҳамкасбларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашидан кўра масалани расионал ечимини топишга диққат фокусини йўналтира олиш кўникмасининг дифференциал намоён бўлишига асосланиб конструктив копинг хулқ стратегияси эмоционал диссонансларни копинг заҳираларни фаоллаштириш орқали ифодаланиши исботланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада касбий стресс даражасини аниқлаш шкаласи ва жамоанинг ўзини-ўзи ижтимоий-психологик баҳолаш орасидаги боғлиқликнинг дифференциал фарқлари сослаб берилган.
педагоглардаги касбий стресс даражаси ёш мутахассисларда гуруҳ жипслигига интилишдан кўра индивидуал масъулиятнинг кучлилиги, юқори малакали ўқитувчиларда эса киришимлилик сифатлари орқали авлодлар орасидаги мулоқотни йўлга қўйишга интилишнинг кучлилиги билан характерланганлигига асосланиб жамоанинг ўзини-ўзи ижтимоий психологик баҳолаш даражасига  ижтимоий-адаптив хусусиятлар орқали идентив намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада касбий стресснинг намоён бўлишини аниқлаш имконияти яратилган.
педагогларда касбий стрессни бошқариш кўникмасини шакллантириш учун стрессоген омилларнинг таъсирини муаммога конструктив ечим топишга интилиш билан боғлиқлиги туфайли расионал, иродавий сифатларни ривожлантириш орқали селф-менежмент кўникмаларига метокогнитив детерминант сифатида урғу бериш зарурати исботланганлигига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада педагоглардаги касбий стресснинг метакогнитив детерминантларини аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish