Атавуллаева Маҳбуба Қобиловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникатив саводхонлик ва эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг психологик механизмлари» 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P736.
Илмий раҳбар: Ҳалимов Эмин Зарипович, психология номзоди,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/04.01.2025 P.190.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиева Мавлуда Худаяровна Психология фанлари доктори (DSc), профессор; Остонов Жасур Шопирович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятида намоён бўлувчи коммуникатив саводхонлик ва эмосионал интеллектни омилларини тадқиқ қилишдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқитувчиларида инсонларни тушуниш, барқарор инсоний муносабатлар,  вербал мулоқот  каби омиллар шахс йўналганлигига асосланган муваффақиятга эришганлик мотивациясини  шакллантириши туфайли уларда фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилиши исботланган;
бошланғич синф ўқитувчиларида намоён бўлувчи ишончлилик, вазиятларни тушуниш, ўз имкониятларини адекват баҳолаш,  ўз ўзини фаоллаштиришга интилиш каби установкалар коммуникатив фрустрация,  дисскомуникация, эмоционал беқарорлик каби салбий хусусиятларни секин-аста бартараф этиб бориши туфайли уларда коммуникатив   установкаларни ривожланишини таъминлаши мумкинлиги далиланган;
ўқитувчиларда интегратив ва эмпатив функсияларнинг устувор аҳамият касб этиши сабабли уларнинг билиш  ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш  механизими  таълим-тарбия жараёнида ўқувчи фаоллигини самарали ташкил этишнинг муҳим омили эканлиги аниқланган ;
бошланғич синф ўқитувчиларида ўз-ўзини англаш, ўзини бошқариш, эмпатия ва касбий  маҳорат омиллари етарлича ривожланган бўлса, уларда эмоционал интеллектнинг юқори, ўрта,  қуйи даражаларига таъсири туфайли ижтимоий-персептив компетентликни  ривожлантира олишлари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникатив саводхонлик ва эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг психологик механизмлари”ни оърганиш боъйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
бошланғич синф ўқитувчиларида инсонларни тушуниш, барқарор инсоний муносабатлар,  вербал мулоқот  каби омиллар шахс йўналганлигига асосланган муваффақиятга эришганлик мотивациясини  шакллантириши туфайли уларда фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилиши исботланган янгиликга оид хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон буйруғи билан "Умумий психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятида намоён бўлувчи коммуникатив саводхонлик ва эмосионал интеллектни оширишнинг психологик асослари яратилган.
бошланғич синф ўқитувчиларида намоён бўлувчи ишончлилик, вазиятларни тушуниш, ўз имкониятларини адекват баҳолаш,  ўз ўзини фаоллаштиришга интилиш каби установкалар коммуникатив фрустрация,  дисскомуникация, эмоционал беқарорлик каби салбий хусусиятларни секин-аста бартараф этиб бориши туфайли уларда коммуникатив   установкаларни ривожланишини таъминлаши мумкинлиги далиланган тавсияларга оид хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон буйруғи билан "Умумий психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларида намоён бўлувчи салбий-эмотисонал хусусиятларни бартараф этишга эришилган.
ўқитувчиларда интегратив ва эмпатив функсияларнинг устувор аҳамият касб этиши сабабли уларнинг билиш  ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш  механизими  таълим-тарбия жараёнида ўқувчи фаоллигини самарали ташкил этишнинг муҳим омили эканлиги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон буйруғи билан "Умумий психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларида касбий фаолият самарадорлигига эришилган.
бошланғич синф ўқитувчиларида ўз-ўзини англаш, ўзини бошқариш, эмпатия ва касбий  маҳорат омиллари етарлича ривожланган бўлса, уларда эмоционал интеллектнинг юқори,  ўрта,  қуйи даражаларига таъсири туфайли ижтимоий-персептив компетентликни  ривожлантира олишлари илмий жиҳатдан асосланган янгиликларга оид хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон буйруғи билан "Умумий психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 26-ноябрдаги ПМ 159-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларида психологик саводхонлик ва касбий компетентлик омилларини ривожлантиришнинг илмий асослари яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish