Уринов Муроджон Жуманович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш жараёнида камбағалликни қисқартириш консепсиясини амалга оширишнинг фалсафий таҳлили” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal839
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бухоро давлат педагогика инцтитути доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нарзиев Зубайдилло Ибодиллоевич
Расмий оппонентлар:
Фарғона давлат университети доценти, фалсафа фанлари доктори (ДСc) Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғли, Қўқон давлат университети доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мелибоев Азизбек Низомиддинович
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий давлат қуриш жараёнида камбағалликни қисқартириш консепсиясини амалга оширишнинг фалсафий таҳлилини амалга ошириш асосида таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“камбағаллик”, “камбағалликни қисқартириш” ва “ижтимоий давлат” категорияларининг мазмун-моҳияти ва консептуал тадқиқи асосида давлатнинг фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, аҳоли учун муносиб шароитларни яратишга йўналтирилган ижтимоий давлат қуриш ва камбағалликни қисқартириш консептларининг диалектик алоқадорлиги сабаб-оқибат муносабатлари асосида очиб берилган;
ижтимоий давлат қуриш жараёнида камбағалликни қисқартириш тўғрисидаги илмий-фалсафий ва иқтисодий таълимотлар замонавий умумметодологик, фалсафий ва социологик ёндашивлар нуқтаи назаридан таҳлили асосида инсон капитали паст, имкониятлари чекланган аҳоли қатламлари орасида камбағаллик даражасининг юқори бўлиши, бу маргиналлашув ва ижтимоий четланиш, ялқовлик, дангасалик ва боқимандалик характерини шаклантириш омилларининг фалсафий моҳияти назарий асосланган;
ижтимоий давлат қуриш жараёнида камбағалликни қисқартиришга доир илғор хорижий тажрибалар, ривожланган давлатларнинг ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқаритириш стратегиялари асосида Ўзбекистонда “камбағалликдан фаровонлик сари” дастури орқали ижтимоий химояни амалга оширишда аҳамият қаратиш лозим бўлган вазифалар фалсафанинг имконият ва воқелик категориялари контекстида далилланган;
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш консепсиясини амалга оширишда инсон капитали имкониятлари (инсон ва унинг қобилиятлари, билимлари, кўникмалари) нинг демографик омиллар, саломатлик кўрсаткичлари, ўртача умр кўриш даражаси, соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланганлик даражасига боғлиқлиги, “соғлиқни сақлаш тизими - таълим тизими - инсон капитали” ўзаро диалектик алоқадорликда ривожланиши мантиқий аргументлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш жараёнида камбағалликни қисқартириш консепсиясини амалга оширишнинг фалсафий таҳлили” юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) орқали социумлараро маконда янги ижтимоий қатламни вужудга келишини воқелик категорияси контекстида очиб бериш, давлатнинг камбағалликни қисқартириш стратегиясидаги гуманистик сиёсати иқтисодий муносабатларда аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантирувчи социал институтларни ўсиб боришини таъминлаши сабабли жамиятда инсон капиталини юксалтириб аҳоли бандлиги ва даромадини оширишини исботлашга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-ярим йиллик учун иш режасининг 43-бандида келтирилган “Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда бепул ўқув машғулотлар ўтказиш”га қаратилган ўқув-услубий қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 11-декабрдаги 4-10-21-6876-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган ёшларни иш билан таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш стратегиясининг ижтимоий ҳаётга позитив таъсирини, гуманистик моҳиятини янада оширишга хизмат қилишини асослашга доир таклиф ва тавсиялар бугунги кунда тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини оширишга хизмат қилган;
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) орқали социумлараро маконда янги ижтимоий қатламни вужудга келишини воқелик категорияси контекстида очиб беришга оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сенарийларини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2045-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсати аҳолининг турмуш даражасини юксалтирувчи парманент (моддий таъминот), имманент (малака ва муваффақият) хусусиятлари билан ўзаро пропорсионал шаклда ривожланиши сабабли социумда камбағалликни қисқартиришга хизмат қилган;
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) орқали социумлараро маконда янги ижтимоий қатламни вужудга келишини воқелик категорияси контекстида очиб бериш, давлатнинг камбағалликни қисқартириш стратегиясидаги гуманистик сиёсати иқтисодий муносабатларда аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантирувчи социал институтларни ўсиб боришини таъминлаши сабабли жамиятда инсон капиталини юксалтириб аҳоли бандлиги ва даромадини оширишини исботлашга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-64-сонли “Оилаларга кўрсатилаётган сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар учун мобил илова яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-декабрдаги 04/11-29740-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши камбағалликни қисқартириш стратегиясининг ижтимоий ҳаётга позитив таъсирини, гуманистик моҳиятини янада оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамиятда камбағалликни қисқартириш ижтимоий жараёнларни таснифлашнинг обектив тенденсиялари (турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши, тадбиркорликнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) орқали социумлараро маконда янги ижтимоий қатламни вужудга келишини воқелик категорияси контекстида очиб бериш, давлатнинг камбағалликни қисқартириш стратегиясидаги гуманистик сиёсати иқтисодий муносабатларда аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантирувчи социал институтларни ўсиб боришини таъминлаши сабабли жамиятда инсон капиталини юксалтириб аҳоли бандлиги ва даромадини оширишини исботлашга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-ярим йиллик учун иш режасининг 43-бандида келтирилган “Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда бепул ўқув машғулотлар ўтказиш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 4-10-21-6724-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ёшларни иш билан таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш стратегиясининг ижтимоий ҳаётга позитив таъсирини, гуманистик моҳиятини янада оширишга хизмат қилишини асослашга доир таклиф ва тавсиялар бугунги кунда тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини оширишга хизмат қилган.