Алимов Абдувакил Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тоғ туризм хизматларининг хусусиятлари ва барқарор ривожлантириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6233
Илмий раҳбар: Пардаева Озода Мамаюнусовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар инсититути
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади тоғ туризми хизматларининг хусусиятлари ва барқарор ривожлатириш масалалари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига термал сув обектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналарини ташкил қилиш мақсадида нормаллаштириш ҳамда оғирликлаш жараёнлари ҳудудлар рақобатбардошлигини аниқлашда тоғ туризмининг инфратузилмаси, тоғли ҳудудлар рекреасион сиғими, туристлар оқимини жалб қилиш самарадорлиги, хизматлар таклифининг диверсификацияси кўрсаткичлари асосида тоғ туризми хизматлари самарадорлигини комплекс баҳолаш учун “Сомпосите индиcатор” модели афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
“Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси доирасида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги туристик кластерларда ташриф марказларини барпо қилиш мақсадида мавжуд тоғ ва ғорлар, туристик сўқмоқлар ҳамда уларнинг имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар асосида тадбиркорлик субектларини жалб қилган ҳолда ушбу ҳудудларда қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда “Яшил саёҳат” миллий стандарти ва сертификатлаш тизимини яратиш учун “Омонқўтон”, “Ҳазарити Довуд”, “Оҳалик” ва “Пангат” тоғ туризмига мослашган ҳудудларнинг “Греен травел” таснифлаш моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
Оҳалик, Оқбўйро, Миронқул, Чорчинор, Қоратепа, Омонқўтон, Терсак маҳаллаларида тоғ туризми лойиҳалари ҳудудларини замонавий экологик талаблар асосида тез қуриладиган модулли ва капсулали жойлаштириш воситалари, ўтов ва автокемпинг лагерларини барпо қилишга ихтисослаштириш орқали тақдим этиладиган хизматлар турини кенгайтириш мақсадида, ижтимоий тармоқларда 5 миллиондан ортиқ кузатувчисига эга бўлган 50 нафар хорижий блогерга Ўзбекистонга келиш учун етти кунлик бепул пресс-турни тақдим этиш асосида “Самарканд ин тҳе Эес оф тҳе Wорлд” номли турпакетни ташкил қилиш усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар далилланган;
ҳудудларда тоғ туризм хизматлари омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, барқарор ривожлантириш йўлларидан самарали фойдаланишда, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларига ташриф буюрувчи туристлар сони кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ туризм хизматларининг хусусиятлари ва барқарор ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига термал сув обектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналарини ташкил қилиш мақсадида нормаллаштириш ҳамда оғирликлаш жараёнлари ҳудудлар рақобатбардошлигини аниқлашда тоғ туризмининг инфратузилмаси, тоғли ҳудудлар рекреасион сиғими, туристлар оқимини жалб қилиш самарадорлиги, хизматлар таклифининг диверсификацияси кўрсаткичлари асосида тоғ туризми хизматлари самарадорлигини комплекс баҳолаш учун “Сомпосите индиcатор” модели афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-335-сон “Тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш тўғрисида”ги “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-17/3365-сон маълумотномаси). Натижада устувор рекреацион зоналарда тоғ туризм хизматлари ҳажми 1,2 баравар оширилиши далилланган;
“Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси доирасида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги туристик кластерларда ташриф марказларини барпо қилиш мақсадида мавжуд тоғ ва ғорлар, туристик сўқмоқлар ҳамда уларнинг имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар асосида тадбиркорлик субектларини жалб қилган ҳолда ушбу ҳудудларда қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда “Яшил саёҳат” миллий стандарти ва сертификатлаш тизимини яратиш учун “Омонқўтон”, “Ҳазарити Довуд”, “Оҳалик” ва “Пангат” тоғ туризмига мослашган ҳудудларнинг “Греен травел” таснифлаш моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сон “Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш “Миллий дастури”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-17/3365-сон маълумотномаси). Илмй тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, Омонқўтон миллий табиат боғи-туристик маскани 30 балл билан “А” синфга, Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи ҳамда Оҳалик туристик-рекреацион зонаси “Б” синф, “Пангат” туризм қишлоғи эса “C” синфга кириши илмий асосланган;
тоғ туризми бўйича ташриф буюрувчиларнинг тоғли ҳудудда қолиш муддати туризм даромадлари ҳажмига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Эмпирик таҳлил натижаларига кўра, икки кун қолган туристларга хизмат кўрсатувчи фирмаларнинг даромади бир кун қолган туристларга хизмат кўрсатувчи фирмаларга нисбатан анча юқори бўлиб, фарқ 61 млн сўмни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич статистик жиҳатдан юқори даражада ишончли бўлиб, п<0.01 даражасида аҳамиятли эканлиги аниқланган ҳамда эконометрик таҳлил натижаларидан келиб чиқиб туристларнинг тоғли ҳудудларда қолишини таъминлаш мақсадида 3 кунли тур-пакет таклифи 2024-йил 6-февралдаги ПҚ-60-сон “Оҳалик – Оқбўйро – Миронқул туристик-рекреацион зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида “Дастури”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-17/3365-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида туристларнинг ҳар бир қўшимча тунаши 139 млн сўмдан кўпроқ даромад келтириши илмий асосланган;
Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларига ташриф буюрувчи туристлар сонининг 2030-йилга прогноз кўрсаткич бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг томонидан амалиётга жорий этилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-17/3365-сон маълумотномаси). Дрифт моделига кўра, туристлар сони ҳар-йили ўртача 9300–9500 кишига ошиб боради. Прогноз даврида (2025–2030) дрифт модели барқарор чизиқли трендни давом эттиради ва 2030-йилга бориб туристлар сони 181 мингдан ошиши илмий исботланган