Комилов Бекзодбек Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт муассасаларида ИСО 9001:2015 ва ИСО 7101:2023 тамойиллари асосида сифат менежменти тизимини такомиллаштириш” мавзусида 05.02.04 – “Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5675
Илмий раҳбар: Жўраев Зафар Ботирович техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD 03/2025.27.12.Т.18.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент Хусанов Юнусали Юлдашалиевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент Бобоев Ғайбулла Ғафурович.
Етакчи ташкилот: “Бухоро давлат техника университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт муассасаларида сифат менежмент тизимини ИСО 9001:2015 ва ИСО 7101:2023 тамойиллари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт муассасаларининг сифат менежмент тизимини такомиллаштириш мақсадида ИСО 9001:2015 ва ИСО 7101:2023 стандартларини уйғунлаштириш орқали интеграциялашган сифат менежмент тизимининг янги консептуал модели ишлаб чиқилган;
тиббиёт муассасаларининг бошқарув тузилмасида клиник хавфсизлиги, хавф-хатарларни бошқариш ва хизмат сифатини баҳолашни таъминлаш мақсадида тиббиёт муассаларининг янги ташкилий-функсионал бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган;
сифат бошқарув тизими ва хизматлар кўрсатиш сифатини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт муассасаларида янги сифат менежмент тизими самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлар ва мезонлар мажмуасини ишлаб чиқиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини мунтазам назорат қилишга эришилган;
соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хавфларнини баҳолаш учун ПДСА га асосланган ҲФМЕА ўтказишнинг 8 босқичли методикаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт муассасаларида сифат менежмент тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ИСО 9001:2015 ва ИСО 7101:2023 халқаро стандартлар талаблари асосида тиббиёт муассасаларида интеграциялашган сифат менежмент тизимининг янги консептуал модели ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 27-августдаги № 05-28/19730-сонли маълумотномаси). Натижада, сифат менежмент тизимининг такомиллаштирилган 8 та стандарт операцион процедура ҳужжатларини тиббиёт муассасаларида жорий қилиш ҳисобига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини 24 фоизга ошириш имконияти яратилган;
тиббиёт муассасалари учун ишлаб чиқилган янги ташкилий-функсионал бошқарув тузилмаси Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 27-августдаги № 05-28/19730-сонли маълумотномаси). Натижада, сифат менежмент тизимининг бошқарув тузилмасига жорий этиш асосида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасидаги ётоқ фондларидан фойдаланиш даражаси 85 фоизгасҳа ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган сифат менежмент тизими самарадорлигини баҳолаш имкони берадигон 16 та сифат кўрсаткичлари ва мезонлари мажмуаси тиббиёт муассасаларида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 27-августдаги № 05-28/19730-сонли маълумотномаси). Натижада, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига 170 млн сўмдан ортиқ маблағ тежаб қолинган.