Ҳасанов Мансур Юсуп ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тақсимланган ишлаб чиқариш манбаларини электр тармоқларига оптимал интеграциялаш усулларини такомиллаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3168.
Илмий раҳбарлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор. Салаҳ Камел, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети ва Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ва аккумлятор батареяларини интеграциялаган ҳолда тақсимловчи электр тармоғини оптималлаштириш учун самарали модел, усул ва алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимланган ишлаб чиқариш манбаларини оптимал интеграциялаш ва тармоқни қайта конфигурациялашни ҳисобга олиб, қувват исрофи сезгирлиги индекси ва Геометрик ўртача алгоритми асосида электр тармоқларини оптималлаштиришнинг математик модели ҳамда қувват исрофлари ва кучланиш оғишини минималлаштириш усули ишлаб чиқилган;
қуёш ва шамол энергияси асосидаги тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ҳамда аккумулятор батареяларини электр тармоқларига чекловчи ва таъсир этувчи факторларни ҳисобга олиб, оптимал интеграциялашнинг математик модели ва алгоритми таклиф этилган;
тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ва аккумулятор батареясининг комбинациясини ҳисобга олиб, уларнинг оптимал қуввати ҳамда сиғимини аниқлашнинг математик модели актив энергия исрофларини минималлаштириш мезони асосида ишлаб чиқилган;
тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ва аккумулятор батареяси интеграцияланган электр тармоқларини капитал, ишлатиш ва CО₂ эмиссияси билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиб, Сунъий экотизим алгоритми ёрдамида оптималлаштиришнинг математик модели ҳамда уни ечиш усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ва аккумулятор батареяси қурилмаларини оптимал интеграциялаш асосида тақсимловчи электр тармоқларини оптималлаштиришнинг математик моделлари ва усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ҳамда аккумулятор батареяларини оптимал интеграциялашнинг математик модели “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиалига қарашли “Аччи” фидерида умумий ишлатиш харажатларини минималлаштириш учун жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 24 сентябрдаги 01-05-20/452-сонли маълумотномаси). Натижада, қувват истеъмоли графигини ҳисобга олиш ва энергия исрофларини минималлаштириш ҳисобига бир йиллик электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ харажатларни 2,86 % гача камайтириш имконияти яратилган;
тақсимланган ишлаб чиқариш манбалари ва аккумулятор батареяси интеграцияланган электр тармоқларини оптималлаштиришнинг математик модели “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиалига қарашли “Аччи” фидерини оптималлаштиришга жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 24 сентябрдаги 01-05-20/452-сонли маълумотномаси). Натижада, тақсимланган ишлаб чиқариш манбаларини оптимал интеграциялаш ҳисобига эришилувчи йиллик иқтисодий самарадорлик 112,73 млн сўмни ташкил этган.