Рахимова Сурайё Салохиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш мазмунини такомиллаштириш”, 13.00.08–Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped411.
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова Фотима Рашидовна, педагогика фанлари доктори; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш мазмунини замонавий веб технологиялардан фойдаланган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш мазмунини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари мотивацион, замонавий универсал таълим, интеграцион, халқаро ҳамкорлик тамойиллари ҳамда андрагогик ёндашувни татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари малакасини ошириш мазмунини инновацион таълим технологиялари асосида шакллантириш модели тингловчиларнинг мустақил ишлари мазмунини ишлаб чиқиш ва малака ошириш курсларининг электрон форматдаги интеграллаштирилган базасини яратиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари компетентлигини халқаро стандартларга мос ривожлантиришни таъминловчи (ўз-ўзини баҳолашнинг онлайн тизими, вебинар, “тескариланган синф”, модулли кредит тизими, андрогогик ёндашувнинг Formal, Noformal, Informal турлари) инновацион инфратузилма шакллантирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожланганлик даражаси ўз-ўзини баҳолашнинг онлайн тизими индикаторларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимларининг малакасини ошириш сифатини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларини малакасини ошириш мазмунини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини кенгайтиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 03-01/1-63-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари малакасини ошириш мазмунини инновацион таълим технологиялари асосида шакллантириш моделини такомиллаштиришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 05-1071-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгача таълим тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 03-01/1-63-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари малакасини ошириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари компетентлигини ривожлантиришни таъминловчи инновацион инфратузилма шакллантириш ҳамда педагог ходимларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожланганлик даражасини баҳолашнинг онлайн тизимига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 391-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги низом лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 03-01/1-63-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш талабларини белгилашга хизмат қилган.