Камалова Нигора Лазиз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функцияларнинг ҳолатини баҳолаш, терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология, (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5506.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бахадирова Муниса Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функциялар ҳолатини ўрта ёшдаги беморлар билан таққослаган ҳолда ўрганиш, терапевтик ёндашувларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали алкоголизмнинг турли босқичларидаги ёш ва ўрта ёшли беморларда когнитив функцияларнинг пасайиши (MMSE, MoCA) натижалари ҳамда бош миядаги структур ўзгаришлар нейровизуализация ўртасидаги аниқланган ишончли корреляцион алоқалар орқали  бош мия пўстлоғининг атрофияси, вентрикуломегалия ва глиоз ўчоқлари каби морфологик бузилишларнинг касаллик оғирлиги ва когнитив дефицит ифодаланиш даражасига таъсири исботланган;
сурункали алкогол таъсирининг токсик оқибатлари натижасида юзага келадиган неврологик, психоэмоционал ва когнитив бузилишлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ёш ва ижтимоий хусусиятлар, шунингдек беморларнинг алкоголга нисбатан толерантлик даражасига қараб комплекс қиёсий аниқланган;
сурункали алкоголизмда когнитив бузилишлар ва ташвишли-депрессив ҳолатларнинг эрта белгиларини аниқлаш имконини берувчи нейропсихологик ва нейрокогнитив шкалалар асосида диагностик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
таклиф этилган клиник-диагностик мезонлар асосида алкоголга қарамлиги бўлган ёш ва ўрта ёшли беморларда когнитив ҳамда психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишга қаратилган оптималлаштирилган босқичма-босқич терапиянинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функциялар ҳолатини баҳолаш ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали алкоголизмнинг турли босқичларидаги ёш ва ўрта ёшли беморларда когнитив функцияларнинг пасайиши (MMSE, MoCA) натижалари ҳамда бош миядаги структур ўзгаришлар нейровизуализация ўртасидаги аниқланган ишончли корреляцион алоқалар орқали  бош мия пўстлоғининг атрофияси, вентрикуломегалия ва глиоз ўчоқлари каби морфологик бузилишларнинг касаллик оғирлиги ва когнитив дефицит ифодаланиш даражасига таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 31 октябрдаги 6 i-96/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функцияларнинг ҳолатини баҳолаш, терапевтик ёндошувларни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази, Наманган наркология филиалида 01.11.2025 йилдаги 50-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида 08.12.2025 йилдаги 69-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Касалликни дастлабки босқичларда аниқлаш даволанишни ўз вақтида бошлаш ва касалликнинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради, беморнинг ижтимоий фаол ҳаёти узайди. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика ва тўғри адекват даволашни эрта бошлаш орқали рецидивлар ва асоратлар камайтириб, госпитализация ва даволаш харажатлари қисқаради, беморларнинг меҳнатга қобилияти сақланади, ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллик ошди. Хулоса: Эрта ташхислаш ва тавсия этилган диагностика мажмуасидан фойдаланиш полипрагмазия ва самарасиз даволашнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. 
иккинчи илмий янгилик: сурункали алкогол таъсирининг токсик оқибатлари натижасида юзага келадиган неврологик, психоэмоционал ва когнитив бузилишлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ёш ва ижтимоий хусусиятлар, шунингдек беморларнинг алкоголга нисбатан толерантлик даражасига қараб комплекс қиёсий аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 31 октябрдаги 6 i-96/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функцияларнинг ҳолатини баҳолаш, терапевтик ёндошувларни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази, Наманган наркология филиалида 01.11.2025 йилдаги 50-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида 08.12.2025 йилдаги 69-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларда когнитив ва психоэмоционал ҳолатни комплекс баҳолаш даволаш самарадорлигини ошириб, реабилитация жараёнини тезлаштиради ва ижтимоий фаолликни сақлади. Иқтисодий самарадорлиги: касалларнинг когнитив ва психоэмоционал ҳолати эрта баҳоланиши даволаш харажатларини камайтиради, рецидивлар ва асоратларни камайтиради, меҳнат қобилиятини сақлади. Хулоса: ёш ва ўрта ёшдаги сурункали алкоголизмга чалинган беморларда когнитив функцияларни клиник-неврологик ва психоэмоционал кўрсаткичлар билан биргаликда комплекс баҳолаш когнитив бузилишларни аниқлаш аниқлигини оширади, касалликнинг клиник кечишини тўғри баҳолаш ва индивидуал даволаш тактикасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: сурункали алкоголизмда когнитив бузилишлар ва ташвишли-депрессив ҳолатларнинг эрта белгиларини аниқлаш имконини берувчи нейропсихологик ва нейрокогнитив шкалалар асосида диагностик чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 31 октябрдаги 6 i-96/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функцияларнинг ҳолатини баҳолаш, терапевтик ёндошувларни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази, Наманган наркология филиалида 01.11.2025 йилдаги 50-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида 08.12.2025 йилдаги 69-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг ривожланиш тенденцияларини эрта аниқлаш ва индивидуал даволаш режаларини шакллантириш имконини беради, беморнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини узайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник динамикани қиёсий таҳлил қилиш рецидив ва асоратлар хавфини камайтиради, госпитализация ва даволаш харажатларини қисқартирди. Хулоса: алкоголизмнинг токсик таъсири натижасида ривожланадиган неврологик, психоэмоционал ва когнитив бузилишлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни қиёсий таҳлил қилиш касалликнинг клиник динамикасини чуқурроқ тушунишга имкон беради ҳамда когнитив бузилишларнинг авж олишини олдиндан прогноз қилиш ва профилактик чораларни ишлаб чиқиш учун илмий асос яратади.
тўртинчи илмий янгилик: таклиф этилган клиник-диагностик мезонлар асосида алкоголга қарамлиги бўлган ёш ва ўрта ёшли беморларда когнитив ҳамда психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишга қаратилган оптималлаштирилган босқичма-босқич терапиянинг клиник самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 31 октябрдаги 6 i-96/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Ёшларда сурункали алкоголизмда когнитив функцияларнинг ҳолатини баҳолаш, терапевтик ёндошувларни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази, Наманган наркология филиалида 01.11.2025 йилдаги 50-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида 08.12.2025 йилдаги 69-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш самарадорлиги ошиши, беморларда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг олдини олиш ва ижтимоий фаол ҳаётни узайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: терапевтик ёндошувлар рецидив ва асоратлар хавфини камайтиради, госпитализация ва даволаш харажатларини қисқартиради, беморларнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифати яхшиланди. Хулоса: алкоголга қарамликка чалинган ёш ва ўрта ёшдаги беморларда оптималлаштирилган терапевтик ёндашувларни қўллаш когнитив ва психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилишга, даволаш натижаларини яхшилашга ҳамда рецидивлар частотасини камайтиришга хизмат қилади, бу эса беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини оширади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish