Шукурова Моҳигул Эркин қизи нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Самарқанд шаҳри шароитида коʻп йиллик лианаларнинг биологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1167.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.09.10.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Абдиназаров Содикжон Холикназарович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд шаҳри шароитида кўп йиллик лианаларнинг биологик хусусиятларини, кўпайтириш усуллари ва интродуксион баҳолаш асосида вертикал кўкаламзорлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд шаҳри шароитида кўп йиллик манзарали лианаларнинг 11 тури ва 5 та нави ўрганилиб, уларнинг биоекологик хусусиятлари аниқланди ҳамда СамДУ Ботаника боғи генофондини бойитишда тирик коллекциялари яратилган;
кўп йиллик манзарали лианаларнинг морфологик, экологик ва географик хусусиятлари таҳлил қилиниб, манзаралилик хусусиятлари илмий мезонлар асосида баҳоланган, интродуксия шароитида истиқболлилик даражаси аниқланган ҳамда вертикал кўкаламзорлаштиришда жорий этиш имкониятлари асослаб берилган;
кўп йиллик манзарали лианаларнинг феноспектрлари шакллантирилиб, вегетация даврида новдаларнинг ўсиш динамикаси ва кўрсаткичлари ҳамда ривожланиш босқичларининг иқлим омиллари билан боғлиқлиги аниқланган;
кўп йиллик манзарали лиана уруғларининг лаборатория ва дала шароитида унувчанлик кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниб, оптимал экиш муддати, экиш чуқурлиги ҳамда оптимал ҳароратлари илмий асосланган ҳолда вегетатив кўпайтиришнинг самарали усуллари аниқланилган;
Самарқанд шаҳри тупроқ-иқлим шароитига мос кўп йиллик манзарали лианаларнинг гербарий наъмуналари шакллантирилиб, уларни уруғ ва вегетатив органлари ёрдамида кўпайтиришнинг самарали усуллари ҳамда шаҳарларнинг вертикал кўкаламзорлаштириш тизимида кенг жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд шаҳри шароитида коʻп йиллик лианаларнинг биологик хусусиятларини ўрганиш натижасида коʻп йиллик лианаларининг таксономияси, географияси, фенологияси, вегетатив ҳамда генератив кўпайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўп йиллик манзарали лианаларнинг ўзига хос морфологик белгилари таснифланди ҳамда уларни вертикал кўкаламзорлаштиришда кенг қўллаш бўйича Самарқанд шаҳри шароитида вертикал кўкаламзорлаштиришда кўп йиллик манзарали лианаларнинг морфологик ва биологик хусусиятлари Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ва давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 18-феврал 03-03/1-03/3-1634-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳри шароитидаги манзарали кўп йиллик лианалар шаҳар ҳудудидаги экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда шаҳар ҳудудида амалга ошириладиган вертикал кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Самарқанд шаҳри шароитида кўп йиллик манзарали лианаларни фенологияси, уруғларнинг лабораторияда оптимал униш ҳарорати, қаламчаларидан кўпайтириш ва сифат кўрсаткичлари, дала шароитларида оптимал экиш чуқурлиги асосида унувчанлигининг энг мақбул вариантлари ишлаб чиқилган, олинган маълумотлар асосида илмий-амалий тавсиянома ишлаб чиқилиб, Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ва давлат ўрмон хоʻжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 18-феврал 03-03/1-03/3-1634-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳрида интродуксия қилинган кўп йиллик манзарали лианаларни кўпайтириш, соғлом кўчатлар етиштириш ва плантацияларини яратиш имконини берган.