Раҳимов Зарқум Зафаржонзоданинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мирзачўл воҳаси бўз-ўтлоқи тупроқларининг биологик ҳолати ва уларни баҳолаш (Мирзаобод тумани тупроқлари мисолида)”, 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/В1529.
Илмий раҳбар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Турдалиев Авазбек Турдалиевич, биология фанлари доктори, профессор; Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл воҳасининг суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларида комплекс микробиологик-биокимёвий ёндашувлар асосида шўрланиш жараёнлари таъсирида микробиологик ва ферментатив фаолликнинг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш ҳамда тупроқларни биологик ҳолатини интеграл кўрсаткичлар асосида баҳолашнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
турли даражада шўрланган бўз-ўтлоқи тупроқларда агрокимёвий ва агрофизикавий хоссалари билан бир қаторда микроорганизм гуруҳлари ва ферментлар фаоллигининг миқдорий ўзгариши комплекс ўрганиш тупроқларнинг унумдорлик ҳолатини баҳолашда диагностик-индикацион масалаларни ҳал қилиш имконини бериши илмий асосланган; 
тупроқларда гумус парчаловчи микроорганизмлар миқдори шўрланиш даражасига боғлиқ равишда камайиши аниқланиб, органик моддаларнинг парчаланиш тезлиги ва гумус моддаларининг барқарорлиги ўртасидаги боғлиқликларни ифодалаши илмий асосланган; 
кучсиз шўрланган тупроқларда шўрланмаган тупроқларга нисбатан минерал азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар сонининг ошиши уларнинг нафақат шўрланиш даражасига, балки тупроқдаги минерал шаклдаги азот миқдорига ҳам боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланган;
тупроқнинг асосий хоссалари билан микроорганизмлар миқдори ва ферментлар фаоллиги ўртасида аниқланган тўғри чизиқли коррелятив боғлиқликлар тупроқ унумдорлиги ва экологик-биологик ҳолатини баҳолашда биологик хоссаларнинг энг муҳим информатив кўрсаткичлар сифатида фойдаланиш мумкинлиги илмий асосланган;
тупроқдаги шўрланиш компонентлари билан микроорганизмлар сони, шунингдек ферментлари фаоллиги ўртасида тескари (манфий) коррелятив боғлиқликлар аниқланиб, шўрланиш даражасининг ортиши тупроқнинг микробиологик ва ферментатив фаоллигини чекловчи асосий экологик омил эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
турли даражада шўрланган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг микробиологик, биокимёвий, кимёвий ва агрокимёвий хоссаларини аниқлаш асосида индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, улар асосида тупроқларнинг умумий биологик ҳолати баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мирзачўл воҳаси бўз-ўтлоқи тупроқларининг биологик ҳолати ва уларни баҳолаш (Мирзаобод тумани тупроқлари мисолида) бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани “Мустақиллик” номли массивнинг суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлари учун 1:10000 масштабли шўрланиш картограммаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-913-сон маълумотномаси). Натижада массивдаги 1731,9 гектар суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилашга хизмат қилган;
геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда тадқиқот ҳудуди тупроқларининг унумдорлик кўрсаткичларини (гумус, фосфор, калий, углерод ) акс эттирувчи рақамли хариталар ишлаб чиқилган ва Мирзаобод тумани “Мустақиллик” массивида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-913-сон маълумотномаси). Натижада, шўрланган тупроқларнинг унумдорлик ҳолатини яхшилаш ҳамда ерлардан самарали фойдаланиш бўйича агрокимёвий ва агромелиоратив тадбирлар белгилашда ўғитлар меёрни белгилашда ҳамда таъминланганлик даражаларини билишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
Мирзаобод тумани “Мустақиллик” массиви тупроқларининг микробиологик ҳолатини (аммонификатор) тавсифловчи рақамли хариталар яратилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-913-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқнинг “соғломлиги” ва унумдорлик ҳолатига тупроқ микрофлораси таъсирини баҳолаш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишнинг билологик йўлларини ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Мирзаобод тумани “Мустақиллик” массиви суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг устки қатламидаги уреаза ферменти фаоллигини тавсифловчи харитаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-913-сон маълумотномаси). Натижада тупроқдаги озиқ элементларининг айланишида ва тупроқларнинг биологик ҳолатини баҳолашда асос бўлиб хизмат қилган;
тупроқларнинг ТЕБҲИК асосида умумий биологик фаоллиги даражасини баҳолаш харитаси ишлаб чиқилган ва Мирзаобод тумани “Мустақиллик” массивида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-913-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқнинг “соғломлиги” ва унумдорлик ҳолатига тупроқ микрофлораси ва ферментлар фаолияти таъсирини баҳолаш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишнинг билологик йўлларини ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish