Мирзаев Мирзабек Амрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амударёнинг ростланган ўзанидаги гидравлик қаршиликларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”.05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026. PhD/T6628
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ибрагимов Илҳом Аҳрорович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12Т.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муродов Наврўз Қурбонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. Раҳимов Ашраф Расул ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дарёнинг сув оқими ростланган шароитида иншоотлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда Амударёнинг гидравлик қаршиликларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
статистик ва регрессия таҳлили асосида Амударёнинг ростланган ўзанида гидротехник иншоотлар таъсирини ҳисобга олувчи сув сарфи, оқим тезлиги ва Шези коэффициентини (C) гидравлик ҳисоблашнинг такомиллаштирилган;
Маннинг ва Железняков усуллари асосида Амударёнинг ростланган ўзанида сув сарфи ўзгаришининг гидравлик қаршилик ва ўзан ғадир-будирлигига таъсири аниқланиб, ғадир-будирлик коэффициенти ҳамда гидравлик қаршиликларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган;
стохастик тизимлар усуллари асосида Амударёнинг ростланган ўзанида оқимнинг тасодифий ўзгаришлари ҳисобга олиниб, дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
Амударёнинг қуйи оқимида ўзан ғадир-будирлик коэффициентини аниқлаш асосида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини ошириш ва тошқин сувларини хавфсиз ўтказишни таъминловчи илмий-амалий усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амударёнинг ростланган ўзанидаги гидравлик қаршиликларини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
сув оқими ростланган шароитда гидравлик параметрларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилотлар ва “Амударё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси иншоотларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 04/20-500-сонли маълумотномаси) Натижада Амударёнинг қуйи оқимида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини баҳолаш ҳамда ўзан жараёнларининг ўзгаришини баҳолаш аниқлиги 8–10 % га оширилган;
Амударё дарёсининг қуйи оқимида ўзан ғадир-будурлик коэффициентини аниқлаш учун ишлаб чиқилган компьютер дастури Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига қарашли гидротехник иншоотларда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 04/20-500-сонли маълумотномаси). Натижада, гидравлик таҳлилларни рақамлаштириш ва моделлаштириш орқали дарё узунлиги бўйича ўзан гидравлик қаршиликларидаги ўзгаришларни аниқ ҳисоблаш ҳамда ҳисоблаш самарадорлигини 10–12 % га ошириш имконияти яратилган;
Амударёнинг қуйи оқимида тошқин сувларини хавфсиз бошқариш ва сув ўтказиш имкониятини баҳолаш бўйича тавсиялар Хоразм ва Қорақалпоғистондаги гидротехник иншоотларда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 04/20-500-сонли маълумотномаси). Натижада, қирғоқбўйи ҳудудларида тошқин хавфини камайтириш ва дарёнинг сув ўтказиш самарадорлигини 8–10 % га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish