Юсупов Фарход Махкамовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ёнилғини сақлашда йўқотилишини камайтириш сорбцион-рекуперацион технологияси ва сирт-фаол моддалар ишлаб чиқиш» 02.00.11 – коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т220.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гуро Виталий Павлович кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: умумий ва ноорганик кимё институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, Илмий кенгаш рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги 16.07.2013.К/Т.14.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Аминов Сабир Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Дисперс буғ-газ-суюқ ёқилғи ва сульфид-минералли тизим тармоқларидаги самарадор, хусусан: нефть ва газ тармоғида қайта ишлаш, сақлаш, металлургияда мис рудаларини флотацион бойитишга асосланган ресурстежамкор технологик ечимларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
резервуарларда ёқилғи енгил фракцияларини конденсация ва сорбция усуллари ёрдамида ушлаб қолишнинг янги тизими ишлаб чиқилган;
янги модификацияланган КАУ-М кўмири ишлаб чиқилган;
фаоллаштириш, сорбцион сиғими, механик мустаҳкамлигини оширишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий сорбентлар қўлланилиб, углеводород буғларини рекуперациялашнинг муқобил режими топилган;
илк бор понтон орқали углеводородларнинг саноат резервуарларида сақлаш пайтидаги буғланиш ва камайтириш динамикаси аниқланган;
маҳаллий хомашё ва материаллар асосида ёқилғи тежашнинг понтон, сорбцион технологиялар ва сирт фаол моддалар ишлаб чиқилган;
илк бор Мо концентратини донадорлашда мавжуд таркибга қўшиладиган СК боғловчи ишлаб чиқилган ва боғловчи куюндидан Re, Мо ларни, кекдан эса Au ва Ag ларни ажратиб олишни осонлаштириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Илмий-тадқиқот натижалари “Ўзбекнефтегаз” МХК нинг “Шуртаннефтегаз” МЧЖда РВС-2000 м3 резевуарда ресурстежамкор понтон технологияси қўлланилиб, 15 кунда буғланиб учишдан 10 т газоконденсат сақлаб қолинди, йиллик иқтисодий самара 48 млн сўмни ташкил қилди (2013 йил 13 сентябрдаги Далолатнома).
“Муборакнефтегаз” МЧЖда РВС-1000 м3 резервуарда ресурстежамкор понтон технологияси қўлланилиб, 12 кунда буғланиб учишдан 5,62 т газоконденсат сақлаб қолинди, йиллик иқтисодий самара 72 млн сўмни ташкил қилди (2013 йил 12 октябрдаги далолатнома).
“Қарши нефтебаза”си УШК РВС-2000 м3 резевуарда ресурстежамкор понтон технологияси қўлланилиб, бир ойда буғланиб учишдан 1437 кг АИ-80 бензини сақлаб қолинди, йиллик иқтисодий самара 43,11 млн сўмни ташкил қилди (2014 йил 26 августдаги далолатнома).
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Ҳаким” фирмаси АЁҚШ РГС-25 м3 резервуарда абсорбцион-рекуперацион технология қўлланилиб, бир ойда буғланиб учишдан 950 кг ёнилғи сақлаб қолинди, йиллик иқтисодий самара 25 млн сўмни ташкил қилди (2012 йил 14 июлдаги далолатнома).
«Олмалиқ ТКМК» АЖда маҳаллий хом ашёлар асосида СК полимер боғловчиси қўлланилиб, ёрдамчи материалларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самара йилига 67 млн. сўмни ташкил қилди (Олмалиқ ТКМК нинг 2015 йил 24 мартдаги №Вх-1818-А хати).